Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   114
Bog'liq
kitob 001

183
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ҳисобланган инвестициялар инфратузилмасини ривож-
лантириш;
- корхоналарнинг инвестицион жозибадорлигини 
ошириш
125
.
Шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторини кредит-
лашни ривожлантиришнинг муҳим зарурий шартла-
ридан бири бўлиб, тижорат банкларининг етарли да-
ражада ресурс базасига эга эканлиги ҳисобланади. Бир 
қатор иқтисодчи олимлар томонидан кредитларнинг, шу 
жумладан, узоқ муддатли кредитларнинг ресурс таъми-
нотини муҳим амалий аҳамият касб этиши асослаб бе-
рилган. Тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитлаш 
амалиё тини такомиллаштиришга тўсқинлик қилаётган 
асосий омил бўлиб, банкларда узоқ муддатли ресурслар-
нинг етишмаслиги ҳисобланади. Ушбу муаммони ҳал 
этишнинг оддий ва реал усули бўлиб, ликвидли активлар-
ни гаровга қўйган ҳолда Марказий банкдан кредит олиш 
ҳисобланади
126
.
Юқоридаги фикрларни инкор этувчи таклиф, бу тижо-
рат банклари томонидан ликвидли активларни гаровга 
қўйиш йўли билан Марказий банкдан ресурс олиш банк 
амалиёти учун долзарб эмас. Чунки барқарорлаштириш 
фондининг мавжудлиги ҳукуматга қимматли қоғозларни 
муомалага чиқариш йўли билан давлат қарзи ҳажмини 
ошириш заруриятини юзага келтирмайди
127
.
Ушбу фикр кўпчилик ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари 
учун муҳим аҳамият касб этади. Масалан, Ўзбекистон 
Республикасида Давлат бюджети 2005 йилдан буён 
профицит билан бажарилаётганлиги сабабли ҳукумат 
125
Мазурина Т.Ю. банковское инвестиционное кредитование: совре-
менное состояние, проблемы и перспективы развития// Деньги и 
кредит. – Москва, 2013. - №4. – С. 33.
126
Матовников М.Ю. Банковская система России и долгосрочные 
ресурсы//Деньги и кредит. – Москва, 2013. - №5. - С. 19.
127
Моисеев С.Р. Денежно-кредитная политика: теория и практика. 
Учебное пособие. – М.: Московская финансово-промышленная ака-
демия, 2011. - С. 714-715.


184
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
қимматли қоғозларининг муомаласи мавжуд эмас. Бун-
дай шароитда Марказий банкнинг очиқ бозор операци-
ялари ва ломбард кредитлари орқали тижорат банкла-
рининг ликвидлилигига ва ресурс салоҳиятига таъсир 
этишнинг иложи йўқ. Чунки Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки фақатгина ҳукуматнинг қимматли қоғоз-
ларини ўзининг ломбард кредитлари учун гаров объек-
ти сифатида, очиқ бозор операцияларининг олди-сотди 
объекти сифатида тан олади.
Банкларнинг кредитлар бериш имкониятини оши-
риш учун, биринчи навбатда, уларнинг депозит базаси-
ни етарлилигини таъминлаш имконини бериши лозим. 
Германия банк амалиёти тажрибаларига таянган ҳолда, 
тижорат банклари депозит базасининг етарлилигини 
таъминлаш учун трансакцион депозитларнинг брутто 
депозитлар ҳажмидаги салмоғининг 30 фоиздан ошиши-
га йўл қўймаслик, депозитларнинг кредит операцияла-
рига йўналтирилган қисмига нисбатан лимитлар жорий 
қилиш мақсадга мувофиқ. Германияда муддатли де-
позитларнинг 60 фоизи, трансакцион депозитларнинг 
10 фоизи кредит операцияларига йўналтирилади
128
.
Бундан ташқари, ривожланаётган мамлакатларда 
банклар учун қисқа муддатли кредитлар бериш узоқ муд-
датли инвестицион кредитлар беришга қараганда афзал 
бўлиб, юқори даромадлилигини ва паст риск даражаси 
билан ажралиб туради. Давлатнинг инвестиция сиёсати-
нинг ва асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш ва 
мамлакатнинг инновацион ишлаб чиқариш салоҳияти-
ни мустаҳкамлаш соҳасидаги сиёсатининг мавжуд эмас-
лиги лойиҳавий молиялаштиришни ривожлантиришга 
тўсқинлик қилувчи асосий макроиқтисодий омил деб 
ҳисоблайди
129
.
128
Моисеев С.Р. Денежно-кредитная политика: теория и практика. 
Учебное пособие. – М.: Московская финансово-промышленная ака-
демия, 2011. - С. 714-715.
129
Афанасьева О.Н. Состояние рынка проектного финансирования и 



Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish