Н.И Хлебников кимё комбинатидан 1,5-2 км узоқдаги тупроқдан сулъфат
кислота концентрациясини топган.
Тупроқнинг 90 га яқин тури олимлар томонидан аниқланган, 7
турдаги
тупроқ кўпроқ тарқалган.
Тупроқлар фойдаланишига кўра 3 турга бўлинади:
1. Турар жойларидан ташқаридаги табиий тупроқ. Бундай тупроқдан қишлоқ
хўжалик экинларини экишда, қурилишларда фойдаланилади.
2. Турар жойлар учун ишлатиладиган сунъий тупроқ. Бундай тупроқлар
қаторига ахоли турар жойларида хосил бўладиган, саноат корхоналаридан
чиқадиган ахлат ва чиқинди аралаш тупроқларни турар жойларининг
маданий қавати деб юритилади.
3. Тупроқда сунъий копламаси, яъни асфалът бетон ва тош шағал
билан
қоплаш.
Тупроқнинг механик таркиби қуйидаги турларга бўлинади: қумли, қум
тупроқли, қумлоқ тупроқли.
Гигиенистлар учун тупроқнинг энг юза қавати яъни 20-25 см қисми
ахамиятли хисобланади. Шу қават оркали атмосфера хавоси, қишлоқ хўжалик
экинлари ифлосланади. Тупроқ қаватида сувларнинг шакилланиши рўй беради.
Бу қават Гоффман зонаси дейилади. Сув тупроқнинг энг юза қаватида
филтрланади - бу буғланиш зонаси бўлиб, унинг қалинлиги 1 м атрофида
бўлади. Органик моддалар гумусга бой шу қаватда ўсимликлар илдиз отиб
сувни бугланишини олдини олади ёки уни ривожлантириб юборади.
Масалан
шоли, кунгабоқар каби ўсимликлар тупроқдаги сувни кўп микдорда
буғланишига ва тупроқни қуруқ холатга келишига сабаб бўлади.
Сув буғланиш зонасидан фильтрланади. Бу тупроқнинг энг кучли қатлами
бўлиб унда филтрланган сув ишланиши мумкин. Қатламнинг сув шимиш
хусусиятига қараб хар бир м
3
тупроқда 150 дан 350
метргача сув ушланиши
мумкин. Бу қатламнинг қалинлиги 2 м бўлиб, ёғингарчилик сувлари шу ерда
ушланиб қолади.
Қишлоқ хўжалигида пестицидлар минерал ўғитлар, ўсимликларни химоя
қилиш воситаларнинг тобора кўп ишлатилиши, тупроқда кимёвий моддаларнинг
тўпланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Улар хаво орқали ерга чиқиндиларнинг
тўғридан-тўғри ташлаш оқибатида ёки дориланган уруғларнинг ерга экиш
орқали тушиб тупроқни ифлослантирмокда. Айниқса
хлор органик
моддаларнинг тупроқда 5-10 йиллаб парчаланмай ётиши ташвишли муаммо
хисобланмоқда.
Қисқа схематик кўринишда қишлоқ хўжалигининг кимёвий моддалари
тупроқни ифлослантириш йўллари қуйидагича кўринишга эга .
хаво оркали
қишлоқ хўжалигидаги
дориланган уруғлар
кимёвий моддалардан
орқали
тупроқ
фойдаланиш натижасида
пестицидлар минерал
ўғитлар ўсимликларни
химоя қилиш воситаларини
тупроққа тўғридан-тўғри солиш орқали
Кейинги йилларда эса тупроқ кўпроқ фосфорорганик моддалар ва гербицидлар
билан ифлосланмоқда. Хозирги вақтда ташқи мухит обьектларига турли
саноат корхоналаридан,
турар жойлардан, чорвачилик комплексларидан ва
қурилиш обьектларидан жуда кўп миқдорда турли хил чиқиндилар тушмоқда.
Улар тупроқнинг ифлослантирмоқда ва инсонлар саломатлигига салбий таьсир
кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: