Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг жисмоний тарбия ва спортга катта эьтибор берилмоқда


Танаффус вақтида ўтказиладиган ўйинлар



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/27
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#95480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
harakatli ojinlarning gigienik va soglomlashtirish ahamiyati

Танаффус вақтида ўтказиладиган ўйинлар
Танаффус вақтларда ўйинлар ўтказиш тарбиявий ва гигиеник жихатдан 
катта аҳамиятга эгадир. Узоқ давом этган статик холатдан ва синфда қизғин 
ишдан ёки дарсдан кейин (айниқса кичик мактаб ёшидаги болалар учун) 
ўқувчиларга фаол дам олиш зарур. 
Болаларда ҳаракатли ўйин ижобий рухий кечинмаларни келтириб 
чиқаради, уларни ҳаракат фаоллигини кучайтиради. Ўйинчиларда шундай 
нерв марказларини қўзғатадики, улар синфда ўтказилган машғултда 
тормозланиб қолганлигини хисобга олинади. Бундай нерв марказларини 
ишлашга ўтиши, ўқувчиларни яхши дам олишга ва кейинги дарсларда ўқув 
материалларини енгилгина қабул қилишига имкон беради. 


17 
Ўйинни ташкил қилиш ва ўтказиш учун камида 8-10 дақиқа талаб 
қилинади. Шунинг учун одатда катта танаффусда ўтказилади. 
Ўқувчилар ўйинни мустақил равишда, шунингдек синф ўкитувчилар, 
етакчилар, жисмоний тарбия ўқитувчилари раҳбарлигида ўтказадилар. 
Ўкувчиларни мустақил равишда ўтказаётган ўйинларини катталар кузатиб 
туришлари шарт. 
Танаффус вақтларида ўтказилиши тавсия қилинган, ўйинлар билан 
жисмоний тарбия ўқитувчиси, ўқитувчиларни, етакчиларни, ўқувчиларга 
таништиради. 
Ўкувчилар ёзда мактаб ёнидаги майдончада қишда эса яхшилаб 
шамоллатилган спорт залда ва кенг коридорларда ўтказилади. Чунки 
танаффус пайтида ҳар хил синфлардан ўкувчилар йиғиладилар шунинг учун 
танафусда ўтказиладиган ўйинлар мазмуни жихатидан жудда сода ва ҳар хил 
ёшдаги ўқувчиларни қулидан келадиган ҳамда қисқа муддатли бўлиши шарт. 
Танаффус вақтида ўтказиладиган ўйинлар ўқувчиларни кучли 
қўзғатувчан ёки чарчатадиган бўлмаслиги керак. Худди шундай ўйин 
қатнашчиларни командаларга бўлиб мусобақа тарзида ўйналадиган ўйинлар 
хуш кўрилмайди, чунки уларни ташкил қилиш жуда мураккаб бўлиб кейинги 
дарсларга салбий таъсир курсатиши мумкин. Бундай ўйинларга қуйидагилар 
киради “Хўрозлар жанги”, “Қоравул ва изловчилар” ва бошқалар.
Гурухга оид ўйинлардан шундайларидан фойдаланиши керакки, унда 
хохлаган пайтда ўйин қоидасини бузмасдан ўйиндан чиқиши ва кириши 
мумкин (“Бўш ўрин”, “Ким келди”, “Бури зовурда” ва б.қ). 
Танаффус вақтларида ўйин-аттракционалрини ўтказиши мумкин. Бу 
ўйинда 1-2 киши қатнашади, қолганини фаол кузатадилар. Ҳар бир 
аттракционли ўйин қатнашчилари тез-тез алмашадилар натижада 8-12 дақиқа 
давомида бирнеча 10 киши қатнашиши мумкин бўлади. Ўйин-аттракционлар 
мазмуни бўйича турли-туман бўлиши шарт, чунки у тезликни ва 
чаққонликни мерагнликни фазода мўлжални ола билиши талаб қилади ва х.к. 


18 
Танаффус вақтларида 1-2 синф ўқувчилари билан куй, ашула айтиб, 
куй садоси остида ритмик юриш билан ўйинлар ўтказиш мумкин. Бундай 
вақтда кам ҳаракатли ўйинлар ўтказилади.
Танаффус вақтларида ҳаракат қилиш вақтида навбат билан 
қатнашадиган, кам ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш мумкин: “Бўш ўрин”, 
“Ҳамма ўз байроқчасига”, “Ким келди?”, “Иккинчиси ёки учинчиси ортиқча” 
ва б.қ. Тўп билан ўйналадиган ўйинларни тавсия қилинмайди модомики улар 
болаларни қўзғатади ва тартибсизликни келиб чиқаради.
Ўйинни навбатчи ўкитувчини кўрсатмаси бўйича дарсга қўнғироқ 
чалгунча тамомлаш керак, чунки ўқитувчилар синфга ташкилий равишда 
кирадилар ва бўлажак дарсга тайёргарлик кўрадилар. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish