5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Жаҳонда кадрлар
тайёрлаш тизимини интенсив тараққиёт стратегияларига мослаштириш, юқори
малакали, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш, рақамли таълим муҳитида
мустақил билим олиш ва танқидий тафаккурни ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. ЮНЕСКО томонидан олға сурилган “Таълим ва кадрлар
тайёрлаш сифатини оширишда ахборот ва коммуникaция технологияларини
интегрaциялаш” тамойили асосида ўқитиш сифатини
ошириш ва талабаларни
касбий фаолиятга мақсадли тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса,
талабаларда ахборот билан мустақил ишлаш, таҳлилий-креатив ёндашувни қарор
топтириш, ўз-ўзини ривожлантириш иштиёқини ошириш каби йўналишларга
эътибор қаратиш касбий тайёргарликни такомиллаштириш учун катта долзарблик
касб этади.
Дунёда талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг янги методикаларини
ишлаб чиқиш, уларнинг методик тайёргарлигини оширишда мустақил таълимнинг
эвристик имкониятларидан самарали фойдаланиш, мустақил ишларни ташкил
этиш ва ўтказишнинг инновацион-методик тизимини такомиллаштиришга доир
қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, мутахассислик
фанларини ўқитишда мустақил таълимни ташкил этишнинг методик таъминотини
яратиш, ахборот-коммуникация технологияларини мақсадли жорий этиш асосида
мустақил ишларни ўтказишнинг интерактив дастурий воситаларини ишлаб
чиқиш, талабаларда касбий идентикликни ривожлантиришда назария ва амалиёт
уйғунлигини таъминлашнинг педагогик механизмини такомиллаштириш муҳим
долзарблик касб этади. Айниқса, талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш
жараёнларини рақамлаштириш орқали мустақил билим олиш имкониятларини
кенгайтириш, уларнинг дидактик ва методик лаёқатини
ривожлантиришнинг
янгича методик тизимини такомиллаштириш зарурати мавжуд.
Мамлакатимизда олий таълим сифатини янги босқичга кўтариш, бўлажак
мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда илғор хорижий
тажрибалардан самарали фойдаланиш, кредит-модул тизимида талабаларнинг
мустақил таълимини ташкил этишнинг самарали механизмларини жорий этишга
катта эътибор қаратилмоқда. Талабалар мустақил таълимини такомиллаштиришда
“ўқув
дастурлари асосида билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириши,
машғулотларга қатнашиши, уларга мустақил тайёргарлик кўриши”
1
га қадриятга
йўналтирилган муносабатни таркиб топтириш, касбий фаолиятга тайёрлаш
жараёнида
мустақил
ишларни
ташкил
этишнинг
хусусий-методик
технологияларини такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Бу эса,
биологик таълимда талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини
оширишга хизмат қиладиган мустақил таълимни
ташкил этишнинг методик
тизимини такомиллаштиришни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон
“Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Президентининг
1
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. ЎРҚ-637-сон 23.09.2020 й. // Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон.
2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон
Республикаси Олий таълим
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”,
2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сон “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз
таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги
824-сон “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини
ташкил этиш билан
боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда
мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга оширишда ушбу диccертaция муайян даражада хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: