Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


ИРБ тажрибасининг энг ўзига хос элементлари қуйидагилардир



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/41
Sana22.06.2023
Hajmi5,01 Kb.
#952720
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
4tjTWSgSGnfEeEgiWYVL6eocEIx2MZJ0oRCfdDZX (1)

ИРБ тажрибасининг энг ўзига хос элементлари қуйидагилардир: 

банд ходимларни танлаш, ёллаш ва треннинг сифатига эътибор қара-
тиш; 

ҳамкорлик ва қабул қилинган қарорларни амалга оширишда қулай 
муҳит яратиш учун гуруҳий меҳнат усулларини тадбиқ этиш; 

ИРБ вазифаси компания рахбари ёки ўринбосарига бўйсунади. 
ИРБ тажрибасидан устивор йўналишларни кўрсатиш мумкин: 

ўз компанияси ходимлари юкори лавозимларга кўтариш; 

эришилган натижаларни ривожлантирга катта эътибор бериш; 

раҳбарлар билан ходимлар ўртасида вазифа жиҳатидан бўлган 
фарқланишни камайтириш; 

қулай меҳнат, атрофмуҳит шароитини яратиш ва ошкора коммуника-
цияларни рағбатлантириш ҳамда ходимда "команда" маданиятини шакллан-
тириш; 

ходимларни бошқа иш топишга уринмасдан туриб, уларни ишдан 
бўшатмаслик; 

персоналнинг корхона фойдасида иштирок этиши ва ходимлар мала-
касини ошириш. 


28 

ПБдан ИРБ сари pўй берадиган силжиш келгусидаги таркибий қайта 
кўришлар асосида ва барча босқичларида инсон ролининг ортиши ўз таъси-
рини ўтказади.
Бир томондан, ПБ вазифасининг роли ортади, менежментнинг ўзи анча 
мураккаб бўлиб қолади. Айни вақтда кадрлар соҳасидаги мутахассислар кор-
хонанинг стратегиясига мувофиқ ПБдан кўра “қизғин” ишлар билан кўпроқ 
шуғулланадилар. Малакани ошириш энди биринчи даражали вазифа сифати-
да қараб чиқилмайди.


29 
Иккинчи томондан, рақобат кескин тарзда ортади, харажатларнинг ка-
майишига нисбатан тазйиқ ўтказилади, ташкилий тузилмалар ўзгаради, биз-
несни ташкил этиш маҳсулотлар ва истеъмолчилар атрофида "кўрилади".
Барча жараёнлар ва тенденциялар муқаррар равишда иқтисодиёт 
соҳасида янги вазифа – инсон ресурсларини бошқаришнинг пайдо бўлишига 
олиб келади. (3.4-расм). 
АҚШ компанияларининг 1500 менежерлари XXI асрдаги ИРБнинг роли 
ҳақида қуйидагиларни айтадилар: 

эртанги эҳтиёж учун инсон ресурсларини режалаштириш корпорация 
стратегиясини шакллантиришнинг бир қисми ҳисобланади; 

инсон ресурсларини бошқаришнинг раҳбари ҳамма жойда бошқарув-
нинг юқори буғини аъзо си бўлади ва бизнес стратегияси, режалари, техноло-
гияси, бозор маҳсулотлари ва воситалари ҳақида тўлиқ хабардор бўлади; 

инсон ресурсларини бошқаришнинг вазифалари роли процессуал ак-
тиватордан /маълумотлар туплаш ва ишлов бериш/ инсон ресурсларини тан-
лаш ва фойдаланишдаги мулим активаторга айланади; 

малака оширишдаги асосий мезонлар унинг хилма-хиллиги ва 
кенглиги, аниқ натижаларга эриша олиши, динамизм, командада ишлай 
билиши, мўлжал олиши ва ишчанлик ахлоқидир; 

инсон ресурсларини бошқаришнинг энг муҳим вазифаларидан бири 


30 
корпорация маданияти, қадриятлари ва мақсадлари бирикмасидан иборат 
бўлиб қолади. 
''Корхона персонали" тушунчаси анча умумий тарзда мазкур 
корхонанинг барча ёлланган ходимлари жамини қамраб олади. 
Ижтимоий меҳнат тақсимоти жараёнини жадаллаштириш, иқтисодиётни 
таркибий жиҳатдан қайта кўриш персоналнинг касбий-малака тузилишида 
сифат жиҳатидан силжишларга олиб келади, бу эса ҳозирги шароитда 
айниқса муҳимдир. 
"Персоналнинг касбий-малака тузилиши" деган тушунчанинг ўзи бир 
хил маънони англатмайди. У бир-бири билан боғланган учта мустақил 
жиҳатни қамраб олади. Улар: 

иш кучининг касбий тузилиши;

унинг малака тузилиши;

малаканинг мазмуни.
Бунда иш кучининг касбий тузилиши дейилганда касбий гуруҳларнинг 
турли касб вакиллари нисбати, малака тузилиши дейилганда турли малака 
даражаларига эга бўлган ходимларнинг нисбати тушунилади.
Корхонанинг ижтимоий тизими қонуний равишда иккита асосий кичик 
тизимга - бошқарувчи ва бошқарилувчиларга булинади.
Бошқарувчи персонал ПБ субъекти, объекти эса ишлаб чиқариш персо-
нали сифатида майдонга чиқади.
Ёллаш асосида ишловчи бошқарувчи персоналга – менежерлар ва 
маъмурий ходимлар, ақлий ходим ва мутахассислар киради.
Бошқарилувчи персоналга бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ва 
технология жараёнини амалга оширишда иштирок этадиган барча ишчилар 
киритилади. 
Бошқарув объекти – корхона персоналидир. Объект сифатида айрим хо-
дим эмас, балки фақат меҳнат жамоаси қаралиши керак. Чунки жамоагина 
тугал маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган ва умуман тизимнинг хат-


31 
ти-ҳаракатларини белгилаб берадиган қонунлар ва қоидалар мажмуига бўй-
сунади. 
Персонални бошқариш субъекти дейилганда,
биринчидан, ҳаракатдаги раҳбарлик давони, кадрларни тайёрлаш, қабул 
қилиш, уларнинг ишга кўникиши, бир жойдан бошқасига ўтказилиш 
жараёнининг бошқарилиши ва шу кабиларни,
иккинчидан, бўйсунувчи бўлимлар, жамоа ва мунтазам бошқарувчи 
персонални, 
учинчидан, бошқарув субъектлари таркибига турли хил ишчилар, 
жамоани жисшташтириш, тарбиялаш, аъзоларнинг ижодий фаоллигини 
ошириш соҳасидаги вазифаларни бажарувчи касаба уюшмалари ташкилоти 
ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳам киради. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish