Бошланғич таълим кафедраси


БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГА КЕЛГУНЛАРИГАЧА



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГА КЕЛГУНЛАРИГАЧА
УЛАРДА СОН ТУШУНЧАСИНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШИ 
 
Эшқобилова Г.Н.,
СамДУ ўқитувчиси
 
Мактабгача ѐшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ѐндашув 
ўсиб бораѐтган бола шахсини ҳаѐтга тайѐрлаш, унда ҳаѐтий муҳим масалаларни 
ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъѐр ва қадриятларни ўзлаштириш, 
бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ 
бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайѐргарликни кўзда тутади.


191 
Бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти 
сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади. Компетенция боланинг билим, 
кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир. Бошланғич компетенциялар, 
ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб 
хизмат қилади. [1.6]. 
Болаларнинг мактабга келгунларигача уларда математик билимларни
шаклланишини ўрганиш мактабгача таълим билан бошланғич таълим
узвийлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Мактабгача
даврда болаларда сон тушунчасининг ҳосил бўлишини қуйидагича икки
ҳолат билан изоҳлаш мумкин: 1.Болаларнинг тўпламлардаги нарсаларнинг
эсида сақлаб қолиш ҳолати. Бунда болалар тўпламдаги нарсаларни кўп
марта кузатишлари натижасида уларда сон тушунчаси пайдо бўлади. 
Ёшлик даврларида болалар сон тушунчасини тўплам элементлари билан
боғлиқ ҳолда эслаб қоладилар. Масалан, бола уч олма, уч қошиқ, уч
тарсаки ва уч шоколаднинг нима эканлигини тушунади, лекин болаларда
ҳали уч сони ҳақида нарсаларга нисбатан тасаввурлардан бошқа тушунча
йўқ. Яъни болаларда сон тушунчаси нарсаларга нисбатан тасаввурлардан
ажралмаган ҳолда мавжуд. Демак, тўпламдаги нарсалар группаси болаларда
сон тушунчасининг пайдо бўлишига олиб келувчи асос деб қараш мумкин. 
Аста-секин нарсалар группаси сон тушунчасининг сўз билан ѐки рақамлар 
билан ифодаланишига ўтади. 
Болалар нарсалар группаси ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлиши 
учун улар нарсалар группасига эътибор билан, нигоҳлари билан қарашлари
керак ѐки қўли билан ушлаб кўришлари лозим. Шунда болалар нарсалар
группаси ҳақида ѐки айрим ҳар бирини эсига келтирилади. Агар нарсалар
группасида нарсалар сони оз бўлса, болаларнинг эсда сақлаб қолиши осон
бўлади. Нарсалар бир қаторга терилган бўлиб ундаги нарсаларни сони
тўрттадан ортиқ бўлмаган ҳолларда болалар хотираларида сақлаб
қолишлари мумкин. Шунинг учун ҳам болаларда дастлаб тўртта сон
ҳақида тасаввур ҳосил бўлади. Бу тасаввурлар одатда тўрт ѐшгача бўлган
болаларда давом этади. Болалар нарсалар группасини хотирада сақлаб
қолиш қоидасига мувофиқ, нарсаларнинг саноғини билишдан ташқари
нарсалар группасини кўп марталаб кузатиш асосида уларда ҳар бир сон
тушунчаси нарсалар группаси билан биргаликда шуғулланиб борсалар сон
тушунчаси шакллана боради. 
2. Болаларни санашга ўргатиш болаларда хотирада нарсаларни сақлаб 
қолиш тушунчасини тартибга солиш. Яъни натурал қаторга ѐки сонли
қаторга мослаш зарур. Масалан, бир хил тартибда айтиладиган қатор
сўзлар. Олмаларни санашда : ―Бир‖ олма 
деймиз ва шу вақтда бир 
олмани кўрсатамиз, сўнгра ―Икки‖ олмани айтамиз ва шу вақтда иккинчи
олмани кўрсатмиз 
, ―Уч‖ олма деймиз ва шу вақтда уч олмани
кўрсатамиз. Болаларни санашга ўргатиш
назариясига 
мувофиқ, 
болаларда сон тушунчасининг тузилиши кетма-кетлиги тартиби йўналишида
ўргатилади. Болалар нарсалар группасини бирданига эмас, нарсаларни
биридан, иккинчисига, учинчисига кетма-кет ўтиш билан хотирада сақлаб


192 
қолади. Натижада болалар бир, икки, уч ва ҳоказо сўзларни айтишга
ўрганадилар. Группадаги нарсаларнинг ҳар бирига бола ўрганган бир, икки,
уч ва ҳоказо сўзларни тартиб билан кетма-кет келтиришга ўрганади. 
Сонлар қатори элементлари ҳақида тушунчалар қандай тузилса, сонлар
ҳақидаги тушунчалар ҳам шундай тузилади. Ҳар бир сон тушунчаси сон
қаторига боғлиқ равишда бўлиб, бир-бирининг кетидан келувчи тартиб
сонлар шаклида ўрганилади. Яъни болаларда сон тасаввурлари, нарсаларни
санаш асосида тараққий этади. 
Булардан ташқари сон тушунчасини ҳосил бўлишида эртак ва хикоялар 
оркали хам тасаввур ҳосил қилдиришимиз мумкин. Болажонлар, 
бугун 
сизларга бир ҳикоя айтиб бераман. Қадим замонда бир мушуквой яшаган 
экан, мушуквой жўжаларни ейишни яхши кўрар экан. Мушуквой яшаган уйда
Акмал исмли бола жўжа очириш учун 10 та тухумни товуғига бостириб 
қўйибди. Товуқ тухумларни меҳр билан асрабди. Мушуквой, жўжалар қачон 
тухумдан чиқар экан, деб ҳар куни пойлар экан. Ниҳоят, жўжалар бирин - 
кетин тухумларни очиб чиқа бошлабди. 10 кун давомида ҳар куни биттадан
жўжа тухумни очиб чиқибди. Акмалжон 1-куни тухумдан чиққан жўжага 1 
рақамини, 2-куни чиққан жўжага 2 рақамини, 3-куни чиққан жўжага 3 
рақамини, 4-куни чиққан жўжага 4 рақамини, 5-куни чиққан жўжага 5 
рақамини, 6-куни чиққан жўжага 6 рақамини, 7-куни чиққан жўжага 7 
рақамини, 8-куни чиққан жўжага 8 рақамини, 9-куни чиққан жўжага 9 
рақамини, ва ниҳоят 10- куни чиққан жўжага 10 рақамини ѐзиб қўйибди. Қани 
болажонлар ўйлаб кўрингларчи, нега Акмалжон жўжаларга рақам ѐзиб қўйди 
экан? Чунки Акмалжон, олдин қайси жўжа, кейин қайси жўжа тухумдан очиб 
чиққани, яъни жўжаларнинг қайси бири акаси ѐки укаси эканлигини 
белгилаб қўймоқчи бўлибди. Акмалжоннинг бу ишини Мушуквой ҳар куни 
кўзатиб борибди ва у ҳам жўжаларнинг қайси бири олдин, қайси бири кейин 
тухумдан чиққанлигини рақамлар орқали билиб олибди. Товуқ ҳар куни 
жўжаларини ҳовлида айлантириб юрар экан. Мушук эса панада уларни пойлаб 
ѐтар экан, ҳар куни жўжаларини санар экан: олдин қайсиси тухумдан чиққан
эди? Ана топдим, у жўжа 3 рақамли эди. Шундай қилиб мушуквой ҳар куни
жўжаларни қайси бири олдин, қайси бири кейин тухумдан чиққанини рақамлар 
орқали билиб олар экан. Мушуквой жўжаларнинг қайси бири олдин, қайси 
бири кейин дунѐга келганини аниқлаш билан овора бўлиб уларга меҳри тушиб 
қолибди. Натижада уларни ейишни ҳам хаѐлга келтирмай қўйибди. Ҳовлида 
Акмалжон, мушуквой, товуқ ва жўжалар бир-бири билан аҳил бўлиб 
ўйнашар, баъзида Акмалжон билан Мушуквой жўжаларнинг қайси бири акаси
ѐки укаси эканлиги ҳақида баҳслашар экан.
Болаларга эртаклар ѐки хикоя орқали тасаввурларни шакллантиргандан 
кейин уни мустаҳкамлаш учун амалий вазифа ва ўйинлардан фойдаланиш 
мумкин. Болалар олдиларига қўйилган қутичадан 1 дан 10 гача рақам ѐзилган
10 та тухум шакли (овал) ни олиб, тартиб билан терадилар. Олдин қайси 
рақамли жўжа, кейин қайси рақамли жўжа тухумдан чиқишини айтиб 
берадилар. ―Қўшни сонларни айт‖ ўйини орқали 1 дан 10 гача бўлган сонларни,
ѐнма - ѐн турган сонларнинг орасидаги миқдорий муносабатни, сонни ҳосил 


193 
бўлиши яъни ўзидан олдинги сонга 1 ни қўшиш, ўзидан кейинги сондан 
бирни айириш натижасида сонни ҳосил булиши ҳақида элементар тасаввурга 
эга бўлади.
Демак, эсда сақлаб қолиш назариясига мувофиқ, болаларда сон
тушунчаси дастлаб нарсаларни кузатишлар асосида пайдо бўлади. 
Болаларда санаш тушунчалари эса нарсаларни санаш жараѐнида ҳосил
бўлади. Эсда сақлаб қолиш назариясига кўра, болада сонлар образи группа
характерида тасаввур қилинади. Саноқ назариясига кўра эса, сонлар, сон
қаторининг ҳадлари шаклида тасаввур қилинади.
Болалар
жуда эрта айрим нарсаларнинг группа ҳолидаги шакллари билан танишади
ва уларни ўз хотирасида сақлаб қоладилар. Лекин болалар группа
шаклидаги нарсаларни онгли равишда санашни тез ўзлаштириб 
ололмайдилар. Шунинг билан бирга, уларда сон тушунчалари ачагина эрта
пайдо бўлади. Бунда кўринадики, ѐш болаларда дастлаб сон тушунчаси эсда
сақлаб қолиш назариясига кўра пайдо бўлади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish