СУРХОН ВОҲАСИ БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОРИ
Шоймардонов И.
ТерДУ ўқитувчиси
Фольклорда халқнинг фарзанд тарбияси, одоб, ахлоқи, умуман, халқ
педагогикасига тегишли фикр-мулоҳазалари ҳар бир жанр намуналарида ўзига
хос равишда намоѐн бўлади. Илмий-маърифий асарлардан фарқли фольклорда
таълим-тарбия, одоб, ахлоқ ғоялари образларда бадиий ифода топади. Оилада
фарзанднинг туғилишидан унинг улғайиб, катталар қаторига қўшилгунигача
кечувчи даврнинг ҳар бир бўғинига доир халқона тарбия усуллари мавжуд.
Халқ авлод тарбияси бевосита миллат тарбиясига дахлдор ўта масъулиятли
вазифа эканлигини доимо уқтириб келади.
Сўз санъатининг боши фольклордадир, деган машҳур ибора бор ижодкор-у
илм аҳли орасида. Дарҳақиқат, фольклорнинг инсоннинг маънавий камол
топишида эстетик таъсири беқиѐсдир. Жаҳоннинг қайси машҳур ѐзувчисининг
ҳаѐтини олиб қараманг, уларнинг болалигида эшитган халқ қўшиқлари,
эртаклари, ривоят-у достонлари, мақол, топишмоқлари катта маънавий озиқ
бўлгани, кейинчалик ижодий маҳоратларига улкан туртки бўлганини кўрамиз.
Пушкин, Ҳамид Олимжон, Миртемир ва бошқаларнинг энагалари, оналари
халқ ижодининг ўткир билимдонлари ва таъсирли айтувчилари бўлганлар.
Демак, ушбу ижодкорларнинг таниқли сўз санъаткорлари ва ижтимоий ҳаѐтда
фаол зиѐли ҳамда маънавиятли бой комил инсонлар бўлиб етишувида
болаликда олган илм- сабоқлари билан бирга, эшитган фольклор асарларининг
ҳам ўзига хос ўрни бўлган. ‖Шахматчининг санъати шахмат ҳаваскорларига
яхши ўйнашни ўргатса, бадиий асар адабиѐт ҳаваскорларига яхши ѐзишни
ўргатиш билан чекланмайди, аввало, миллионлаб кишиларга яхши яшашни
ўргатади‖, дейди ѐзувчи Пиримқул Қодиров. (Бадиий ижод ҳақида.Тўплам,
Тошкент 1960, 273-б) Бу фикрни болалар адабиѐти ва болалар ўйин-
фольклорига тааллули деб биламиз.
Болалик ўзига хос дунѐ. Инсон улғайгани сайин беғубор дунѐсининг
соғинча
яшайди,
уни
энтикиб
эслайди.
‖Топиб
беринг
менга
болалигимни!‖дейди шоир Менгнор Олламурод. Шоир Болта Ёриев бу
соғинчни янада ҳаяжонли шундай ифодалайди:
Хаѐлни яйратгай болалик юрти,
Умр салтанатин беғубор кўрки.
Болалик дўстларим-тополончилар,
Тол хивич “тойчоғин” қичаб қамчилар.
Ул манзил нақадар йироқда қолган.
136
Йўллари қоронғу бўлмагай қайтиб,
Умид милтираган чироқда қолган
Орзу карвонида бўйлаб борурман.
(Б. Ёриев. Меҳр булоғи. Термиз, 2017, 133-б)
Болаликнинг сифатлари кўп. Улар она аллаларида, ота ―ҳуй-ѐ, ҳуй-ѐ‖
ларида, болаларга бағишланган жозибали асарларда, неча асрлар давомида
барча халқларда яратилиб келаѐтган ўйин- фольклорлар қўшиқларида яхши
ифода топгандир.
―Бола–бошдан‖ деган мақол беҳуда яратилмаган. Чунки боланинг
оиладаги тарбияси келажагини белгилайди. Бизнинг момоларимиз, ота-
боболаримиз ҳаѐтий ўгитлари, панд- насиҳатлари, шахсий ибрати билан
болалар тарбиясига ижобий ўзгаришлар киритиши билан ажралиб туради. Ўз
фарзандининг боласига невара-ю эварасига улар кўрсатаѐтган меҳр ва
эътиборни ҳеч бир ўлчов билан ўлчаб бўлмаслик барчамизга маълум.
Янги авлодни ўстириш унинг бугунги авлоддан ҳам кўра ақлли билимли
кучли ва албатта бахтли бўлиши, аввало, бола тарбиясига боғлиқ. Биз бу борада
жиддий ўйлашимиз керак.
Биз нима учун яшашимиз ким учун яшаяпмизқАлбатта,фақат кимданди
ўзиб кетиш учун эмас.лекин биз давлат ва жамият барпо этишда ишни,биринчи
навбатда,нимадан бошладик,деган саволни ўртага қўядиган бўлсак,биз буни
,аввало,оиладан бошладик.
―Иймонли, иродали халқ ҳеч қачон ўз Ватанига бепарво бўлмайди. Ҳеч
қачон ўз ота-онаси авлод-аждодларидан қолган фазилатларни унутмайди.
Шундай олий мақсадларни ўз олдига қўйган ҳар қайси халқ ҳеч кимдан,ҳеч
қачон кам бўлмайди
31
‖.
Агар боланинг атрофидаги катталар унга гўдаклигидан тўғри гапиришга
ўргата бошласа унда тушуниш, сўнгра фикрлаш ва тасаввур қилиш
қобилиятлари ривожлана боради. Ҳар бир ѐш босқичида бу қобилият
такомиллаша боради. Интеллект ривожланиш баробарида эмоcионал ирода
соҳаси ҳам таъминланади.
Болалар фольклори умумий фольклорнинг таркибий қисмидир у ҳам
турмуш воқейлигини сўз мусиқа хориографик ва драматик ижро шаклларидаги
ва диний меҳнаткаш халқ оммаси дунѐ қарашини маиший ҳаѐти билан боғлиқ
ҳолда ўзида акс эттирган ҳалқ ижодидир. Айтиш жоизки ўзбек болалар
фольклори ҳам қадим замолардан буѐн мавжуд у ўзининг тур ва баҳрларига
бойлиги халқ педагогикасининг асосий амалий тарбия қуроли бўлиб келганлиги
билан эътиборга сазовор. Ўзбек болалар фольклори биринчи марта Қ.
Жаҳонгиров томонидан монографик йўналишда ўрганилди ва ўзбек болалар
фольклорининг ўзига ҳос жанрлари шаклий равишда беш қисмга бўлиб тасниф
этилди. Бироқ бу тадқиқотимизда ѐритилмаган мавзулар ҳам йўқ эмас дейди
олим. Масалан болалар ҳозир жавоблиги ҳазил мутоибасини айрим поэтик
лавҳалар кичик кичик болалар томонидан айтилиб катталарни аѐн қилган
31
И.Каримов.Она юртимиз бахт-у иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий
саодатдир.Тошкент,‖Ўзбекистон‖,2015,221-б.
137
образли иборалар бор. Улардан баъзилари ―Кичкинтойлар гапиради‖ номи
билан ўзбек тилида нашр қилинган. Гарчи юқорида айтилганлар болаларнинг
психологияси дид ва қобилиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлсада
биз уларни болалар фольклорининг бирор жанри таҳлилига қўшмадик. Негаки
улар фольклор асарларига ҳос асосий сифатлари билан кўзга ташланади. (В.
Жаҳонгиров ўзбек болалар фольклори. Тошкент. 1975 йил, 2-б)
Ўзбек болалар адабиѐтида халқ эртаклари афсона ва ривоятлари асосида
юзага келган ажойиб достон эртаклар, ҳикоятлар кўплаб учрайди. Демак
болалар тарбиясида болалар фольклори билан биръаторда болалар
адабиѐтининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Фольклор асарларининг адабий асарларга
айланишида ҳам тарбиянинг таълимийлик хусусиятини кучайтирган. Эътибор
қаратилган бўлади. Албатта ѐзувчи ва шоир фольклор асарини баддий
адабиѐтга олиб киришга чоғланар экан бундан эстетик завқ ва тассурот олгани
туфайли бу ишга қўл уради. Ҳамид Олимжон ўз эртак достони бошланмасида
Do'stlaringiz bilan baham: |