Адабиётлар



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/55
Sana22.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#94244
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55
Bog'liq
malumotlar tuzilmasi va algoritmlar maruza matni

Дарахтларни тасвирлаш 
 
Дарахтни график шаклдаги ва унинг чизиқсиз рўйхат шаклидаги 
ифодаланиши 
ЭХМ хотирасида дарахтни ифодалашанинг энг қулай усули бу уни 
боғланган рўйхатлар кўринишида ифодалашдир. Рўйхат элементи тугун 
қиймати ва чиқиш даражасини ўз ичига олувчи информацион майдонга 
хамда чиқиш даражасига тенг бўлган кўрсаткичлар майдонига эга бўлиши 
лозим (юқоридаи чизма), яъни элементнинг ҳар бир кўрсаткичи ушбу 
элементни тугун ўғиллари бўлган тугунларга йўналишини аниқлайди.
 
Назорат саволлари 
1. Рекурсия нима? 
2. Рекурсив объект, алгоритм, функция тушунчаси.  
3. Рекурсив триада. 
4. Рексурсив алгоритм самарадорлигини аниқлаш ва ошириш йўллари.  
5. Дарахт тушунчаси: баландлиги, чиқиш даражаси. 
6. Дарахтлар классификацияси. 
7. Дарахтларни мантиқий тасвирлаш.  
 


―Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар‖ фанидан маърузалар матни.
муаллиф: Б.Б.Акбаралиев 
9-маъруза. Бинар дарахтлар ва ундаги амаллар 
 
Режа: 
1. Бинар дарахтлар ҳақида тушунча.
2. Кўп ўлчамли дарахтни бинар кўринишга келтириш. 
3. Дарахтлар устидаги амаллар. 
 
Бинар дарахтлар 
Бинар дарахтлар энг кўп фойдаланиладиган дарахтлар тури 
хисобланади.
Дарахтларни ЭХМ хотирасида тасвирланишига кўра хар бир элемент 
тўртта майдонга эга ѐзув хисобланади. Мазкур майдонлар қиймати мос 
равишда ѐзув калити бўлиб, бошқа элементларга мурожаатни ифодалайди, 
яъни чапга-пастга, ўнга-пастга ва ѐзув матнига.
Шуни эсда тутиш лозимки, дарахт хосил қилинаѐтганда, отага нисбатан 
чап томондаги ўғил қиймати кичик калитга, ўнг томондаги ўғил эса катта 
қийматли калитга эга бўлади. Масалан, қуйидаги элементлардан бинар 
дарахт қурамиз: 50, 46, 61, 48, 29, 55, 79. У қуйидаги кўринишга эга бўлади: 
Натижада, ўнг ва чап қисм дарахтлари бир хил босқичли тартибланган 
бинар дарахт хосил қилдик. Агар дарахтнинг ўнг ва чап қисм дарахтлари 
босқичлари фарқи бирдан кичик бўлса, бундай дарахт идеал мувозанатланган 
дарахт дейилади. Юқорида хосил қилган бинар дарахтимиз идеал 
мувозанатланган дарахтга мисол бўлади. 
Бинар дарахтни хосил қилиш учун ЭХМ хотирасида элементлар 
қуйидаги турда бўлиши лозим: 
V = MakeTree(Key, Rec) амали иккита кўрсаткичли (калит) ва иккита 
майдонли (информацион) элемент яратади (дарахт тугуни) 
MakeTree процедурси кўриниши: 
Паскаль 
New(p); 
p^.r := rec; 
p^.k := key; 
v := p; 


―Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар‖ фанидан маърузалар матни.
муаллиф: Б.Б.Акбаралиев 
p^.left := nil; 
p^.right := nil; 
 
Бошида калит биринчи қиймати киритилади. Ундан сўнг элементни 
ўзини maketree процедураси орқали ҳосил қиламиз. Кейин эса кўрсаткич бўш 
қийматни кўрсатгунча циклни давом эттирамиз. 
READ(key,rec) 
tree=maketree(key,rec) 
WHILE not eof DO 
READ(key,rec) 
V=maketree(key,rec) 
WHILE P<>nil DO 
Q=P 
IF key=k(P) 
THEN P=left(P) 
ELSE P=right(P) 
END IF 
END WHILE 
IF P=nil 
THEN WRITELN(' Бу илдиз'); 
tree=V 
ELSE IF keyTHEN left(P)=V 
ELSE right(P)=V 
END IF 
END IF 
END WHILE 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish