Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
280
1959: 8], Қ.Муҳаммаджонов [Жанубий Қозоғистон ўзбек шевалари морфологияси, 1983: 57],
Н.Ражабов [Ўзбек шеваларида феълнинг морфологик тузилиши, 1990: 22], Олим Х. Дониёров
[Ўзбек халқининг шажара ва шевалари, 1958: 33] ўзбек халқинининг шаклланишида қипчоқлар
асосий ўринни эгаллаган деб ҳисоблайди ва Ваҳобовнинг фикрига қўшилган ҳолда ўзбеклар ва
уларнинг шеваларининг юзага чиқишининг уч гуруҳга бўлиб кўрсатади [Х.Дониёров., 1968]: 1.
турк-ўзбеклар; 2.қипчоқ-ўзбеклар; 3.ўғуз-ўзбеклар.
Қипчоқ шеваси қадимги қипчоқ тили таъсирида юзага келган бўлиб, қипчоқ тили - қипчоқ
қабилалари тили ҳисобланади ва туркий тиллар гуруҳига киради. Умумий Дашти қипчоқ номи
билан машҳур бўлган Евроосиё минтақаларида тарқалган бу тил ХIII асрдан бошлаб Олтин
Ўрданинг ўзаро мулоқоти учун мўлжалланган тил бўлган, вақт ўтиши билан қорачой-бoлқор,
татар, қoзоқ, бошқирд, қорақалпоқ каби тилларнинг ҳам асосига кириб ўзлаша борган.
Тадқиқотчи Маматов А. М. 1928 йилларда қрим-татар адабий тилнинг асосини фонетик ва лексик
сатҳ доирасида қипчоқ шеваси эгаллаганини айтиб ўтган [Меметов А. М. 2015 г. С. 35–42].
Қипчоқ шевасининг фонетик таркибидаги баъзи фонетик ўзгариш элементларининг нафақат қрим-
татар таркибидаги шевалар таркибида қўмиқ, қорачой-болқар, қарайим каби ғарбий ҳудудда,
татар, бошқир каби шимолий ва қoзоқ, қорақалпоқ, қирғиз каби шарқий ҳудуд кузатилишини
айтиб ўтади. Қипчоқ тиллари ўз навбатида ғарбий ва шарқий тилларига бўлинади. Ғарбий ва
шарқий қипчоқ тилларининг ўзига хос фарқи ау дифтонги ривожланиши ҳисобланади: ғарбий
қипчоқларда у сақланган (тау — “тоғ”, масалан, қозоқ тилида), шарқийларда қадимги даражада
"оу"га ўзгарган (қирғизча тоо, жанубий олтойча туу, шеваларида тоу) [https://Qipchoq_tili]. Бойсун
шеваси “ж”ловчи вакилларининг шеваларида эса айнан ғарбий қипчоқ тилларида мавжуд тав [тоғ]
шаклида талаффуз этилишини кузатиш мумкин.
Ўзбек адабий тили ҳозирги босқичга қадар узоқ тараққиёт йўлини босиб ўтган. Узоқ
ўтмишда уруғ-уруғ, қабила-қабила бўлиб ҳаёт кечирганларидан сўнг аста-секин элат, халқ бўлиб
ташкил топиб, шу ҳудудда яшовчи миллатларнинг тиллари ҳам ушбу жараённи бошдан кечирган.
Маҳмуд Қошғарий “Девони луғотит турк” асарида туркий халқлар турли қабилалар тилларининг
умумий ва фарқли жиҳатларига, дифференсация [https://Differensiatsiya] ва интеграциясига
[https://Integratsiya] тўхталиб ўтади. Ўзбек диалектлари ўзбек стандарт тилнинг ички бойиш
манбайи ҳисобланади. Хусусан, Бойсун диалектал бирликларига эътибор қиладиган бўлсак,
Зарубин ўзбек шеваларинини тўрт гуруҳга бўлиб, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида яшовчи
қипчоқ шеваларини ҳисобга киритмаган, Юдахин аввал ўзбек шеваларини бошқа (тожик) шевалар
билан муносабатига кўра таснифласа, кейинроқ муфассал танишган ҳолда шеваларни 5 гуруҳга:
1) Тошкент; 2) Фарғона; 3) Қипчоқ; 4) Хива, (Хива ўғуз); 5) Шимолий ўзбек шеваларига
бўлиб, Бойсун шевасини қипчоқ
гуруҳига киритади.
Проф. Э. Д. Поливанов ўз таснифида метисация (қардош тилларнинг чатишуви) ва
гибридизация (таркибий жиҳатдан турли тилларнинг чатишуви)ни ҳисобга олиб,
эронлашган ва
эронлашмаган гуруҳ
ларга бўлиб чиқади. Бойсун туманининг марказга яқин билингвизм
таъсиридаги ҳудудлар шеваси 1-тип Самарқанд-Бухоро шевасига, “ж”ловчи шевалар эса учинчи
диалект
Ўрта ўзбек шеваларига
киритилади. Аммо Ш. Шороабдураҳмонов Поливанов ўз
назариясини ташқи факторларга боғлаб тушунтирилганини, ўзбек тилининг шеваларида рўй
берган ички тараққиёт натижалари ҳисобга олмаганлигини таъкидлаб, айрим назарий
хулосаларида чалғиш борлигини айтиб ўтади.
Бойсун диалекти Боровков [Решетов В.В., Шоабдураҳмонов Ш. 1978: 26] таснифига кўра
шева
Шайбоний – ўзбек
ёки “ж”ловчи диалектлар типига, Ғози Олим таснифи бўйича
ўзбек-қипчоқ
гуруҳи
га, В. В. Решетов [Ashirboyev S. 2017] таснифига асосан,
ўзбек тилининг шимолий-ғарбий
гуруҳининг қипчоқ лаҳжаси
га киради. Тилнинг ривожланиш жараёнида унинг луғат таркиби
(лексикаси) бошқа соҳаларга қараганда сезиларли, жиддий ўзгаришларга учрайди . Ўзбек
тилининг изоҳли луғати таркибида миллий тилга кирувчи адабий тил ва шевага оид 80 000дан
ортиқ лексиканинг изоҳи бериб ўтилган, ваҳоланки, халқнинг ўзлигини намоён қилувчи диалектал
барқарор бирликлар тилимиздаги лисоний бирликларнинг шакл ва мазмуний имконияти кенг
қамровли эканлигини кўрсатади.
Ҳар қандай халқ ҳаётида пайдо бўладиган воқеа ҳодисалар дастлаб тилнинг лексикасида,
ундан сўнг фонетик ва грамматик тизимида кузатилади. Шу сабабли лексика тил тизими тадрижий
ривожланувчи ва халқ маиший ҳаёти ва савиясини белгиловчи меъёрдир. Ўзбек халқи ўзининг
Do'stlaringiz bilan baham: |