Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
213 
бўлиб, у корпус деб аталади» 
[Джумабаева, 2014: 127]. Ҳозиргача инглиз ва немис тиллари каби 
бир нечта тилларнинг корпуслари яратилган бўлиб, уларнинг нафақат тилни ўрганиш ва 
ўргатишдаги, балки тилнинг муайян бир хусусиятини турли лингвистик мақсадларда ва усулларда 
тадқиқ қилишдаги амалий аҳамияти тан олинди. Шу сабабли ўзбек тили корпусини яратиш ўзбек 
тилшунослигининг ҳар қандай соҳасидаги ривожланишга замин бўлади. Бинобарин, олима 
замонавий ўзбек тилшунослигида мазкур муаммоларнинг ечилиши катта аҳамиятга эга бўлишини 
таъкидлаган ҳолда, ўзбек тили корпусларини яратиш ҳозирги замон тилшуносларининг олдидаги 
долзарб вазифалардан бири эканлигини уқтиради. Хусусан, ўзбек тили илк корпуси [https://corpus-
uz.herokuapp.com]нинг яратилиши ушбу жараённинг бошланганлигини кўрсатади. 
Инглиз тилида барча турдаги матнларни ўз ичига олган BNC (British National Corpus) 
[https://www.english-corpora.org/bnc/] – Британия Миллий Корпусида 
little pitchers
жумласини 
қидириш учун буйруқ берилганда, иккита контекст натижа сифатида экранда пайдо бўлди. 
Уларнинг биринчиси матн таркибидаги сўз бирикмаси 
(… little pitchers that had to be filled…

бўлса, иккинчиси эса мақол кўринишида: 
… allusion to the saying «Little pitchers have big ears», 
meaning that children have very sharp hearing.
Мазкур контекст Н.Бургис, М.Слетер ва 
Б.Николаснинг «The Dickens index» номли таҳлилий китобидан олинган бўлиб, унда мақолнинг 
мазмунида Диккенс асаридаги ёш боланинг ифодаланаётганлиги баён этилади. Ушбу мақолдаги 
little
ва 
big
градуонимлари ўсувчи ёйиқ макроградуонимик муносабатга (
miniature → tiny/petty → 
little/small → normal → large/big → great/mickle → huge → gigantic
) эга бўлиб, ушбу мақолнинг 
Little pitchers have large ears 
ва
Little pitchers have long ears
(
long
лексемаси 
big
лексемасининг 
маънодоши сифатида «узун ва шунинг билан бирга катта» маъносини бермоқда) вариантлари ҳам 
мавжуд. Мазкур икки мақолда ҳам ўсувчи макроградуонимик қатор аъзолари қатнашганлигига 
қарамай, берилган контекстда айнан 
little
ва 
big
градуонимли мақол қўлланилганлиги унинг 
прагматик салоҳияти қолган иккитасининг прагматик салоҳиятидан юқори эканлигини 
исботлайди. Ушбу контекстдаги мақолда 
кичик
кўзаларнинг (болаларнинг) 
катта
қулоқларга эга 
бўлиши, яъни мазкур мулоқот вазиятида ёш болаларнинг борлиги, одатда болаларнинг эшитиш 
қобилияти жуда яхши бўлиши ва адресант томонидан у гапираётган гапни эҳтиёт бўлиб, ёш 
болаларнинг олдида айтиш ёки айтмасликни ўйлаб кўриб, кейин гапириши лозимлиги уқтирилади. 
Яъни мақолдаги мазкур градуонимлар унинг прагматик салоҳиятини белгилаб бермоқда.
Британия Миллий Корпусида бир қанча мақоллар қидирилганда шу нарса маълум бўлдики, 
ушбу корпусда миқдор жиҳатдан энг кўп учраган мақол 
Like father, like son
бўлиб, унинг 
таркибида “
grandparents /grandfather/grandmother → parents/father/mother → child/son/daughter → 
grandchild/grandson/granddaughter
” камаювчи микроградуонимик қатор аъзолари мавжуд. Ушбу 
мақол мазкур инглиз корпусида 8 та контекстда учрайди. Уларнинг иккитаси ёзма бадиий 
асарларда (W_fict_prose), биттаси ёзма шаклдаги катта ҳажмли миллий газетадан олинган турли 
мавзудаги матнларда (W_newsp_brdsht_nat_misc), биттаси ёзма шаклдаги газетадан олинган 
тижорат мавзусидаги матнда (W_newsp_other_commerce), учтаси ёзма шаклдаги ҳаётий билим ва 
қарашлар баён этилган матнларда (W_pop_lore), биттаси ёзма шаклдаги илмий гуманитар 
мавзудаги матнларда (W_ac_humanities_arts), биттаси ёзма шаклдаги илмий бўлмаган ижтимоий 
мавзудаги матнларда (W_non_ac_soc_science) учрайди.
Инглиз тилидаги яна бир катта ҳажмли ва доимий янгиланиб турувчи тил корпусларидан 
бири COCA (Corpus of Contemporary American English) [https://www.english-corpora.org/coca/] – 
Замонавий Америка Инглиз тили Корпусида ҳам мақоллар улардаги калит сўзлар орқали 
қидирилди, масалан 
the pounds
калит сўзлари орқали бу жумла қатнашган мақоллар қидирилиши 
натижасида фақат битта мақол топилди: 
«I want you to take you to lunch at Windows,» Jenny said a week or so later.
«I happened to pass by there when I was taking a walk this morning,» I said. «The menu looked 
really expensive. Uncle Rakesh always said to me, if you watch the pennies, the pounds will take care of 
themselves. And remember, we’ll still have the hotel to take care of.»
«Don’t worry about the expense. I’m taking you to lunch.» 
I flinched. «It is not in my cultural pattern for a woman to pay for me. We Rajputs are very proud 
people and we hold our heads very high.» 
«You said some priceless things, Arjun,» she said, … . 
(Ved Mehta, The Widow’s Son. Raritan: 
Summer, 2011) 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish