12
Хулоса қилиб айтганда, метан газини ҳосил қилувчи
бактериялар колониясини ҳосил қилиш учун кўпгина тажрибалар ва
амалий ишлар олиб борилишига қарамасдан ҳанузгача
уларнинг
алоҳида шаклини етиштириш услуби ишлаб чиқилмаган.
1.2.
Биогаз олишда метан бактерияларининг ривожланиш
омиллари ва иш фаолияти асослари
Органик моддаларнинг анаэроб бижғишдаги охирги бўлиниш
маҳсулоти метан гази бўлганлиги сабабли бу парчаланишни метанли
бижғиш дейилади.
Органик чиқиндиларни анаэроб қайта ишлаш жараѐнининг
асосий йўналишлари схемаси А.Баркер томонидан таклиф қилинган
[8] ва у 1.2-расмда келтирилган [6,7].
1.2-расм. Органик чиқиндиларни анаэроб усулда қайта
ишлашнинг Баркер схемаси
13
Метанли бижғишнинг умумий схемаси
иккита фазадан таркиб
топган бўлиб, бутун жараѐннинг умумий ҳолда кўриб чиқилган.
Биринчи фазада сувнинг қатнашувида мураккаб органик моддалардан
кислоталар (уксус, чумоли, сут, мой, пропион ва ҳ.к.), спиртлар (этил,
пропил, бутил ва ҳ.к.), газлар (карбонат кислотаси, водород,
олтингугуртли водород, аммиак), аминокислоталар, глицерин ва ҳ.к.
ҳосил бўлади. Бу кетма-кетликни табиатда кенг тарқалган оддий
чўкмалардаги анаэроб бактериялар амалга оширади.
Сапрофит
бактериялар тезда кўпаяди ва рНнинг мўътадил муҳитида 4-7 кунгача
яшайди. Нордон бижғиш кўп миқдорда кислота ҳосил бўлиши ва
ажралиши билан тавсифланади. Биореакторлардаги биомассанинг
бижғиши рН муҳитнинг 4,5-5 ўлчовгача пасайиши ва ѐқимсиз
бузилган ҳид пайдо бўлиши билан боради.
Органик чиқиндиларни метанли бижғитишнинг Баркер схемаси
қатъиян термодинамик асосга эга бўлмасада жараѐннинг иккита
фазаси ҳақида технологик назорат олиб боришга жуда қулай ва
амалиѐтда кенг қўлланилади. Шу кетма-кетликда ўтказилган
текширувларда метаногенез фазасида бошланғич (тажрибаларнинг
иккинчи ойида ҳам) газ ѐниши жуда ѐмон кечганлиги ва ажралиб
чиқаѐтган биогаз таркибида 27%ли метан (СН
4
) ва 46%ли СО
2
гази
ва бошқа турдаги қолдиқ газлар бор-лиги аниқланган [6].
Органик
чиқиндиларни тажрибага қўйиш дав-рида бижғиѐтган биомассанинг
кислотали муҳит кўрсаткичи рН = 7 га тенг бўлган.
Моддаларнинг анаэроб бижғиш жараѐни 3 та босқичга ва
бактерияларнинг 3 та физиологик гуруҳига бўлиб чиқилган.
П.Л.Макарту (1964 йилда) ҳозирги кунда қўлланилаѐтган
субстратлар анаэроб парчаланиш схемасини таклиф қилган. Бу схема
айрим ўзгаришлар билан 1.3-расмда келтирилган.
1-босқичда “бирламчи” деб аталувчи анаэроб бактерияларнинг
гетероген гуруҳи мураккаб кўп углеродли моддаларнинг ферментатив
гидролизига учрайди. Улар органик бирикмалар – белонлар,
липидлар ва яримқандлилар (полисахарид) нинг асосини беради.
Бунда бактериялар билан биргаликда моносахар, органик кислоталар,
спиртлар ва метанолни майдалайдиган
микроорганизмлар ишга
тушади (бунда 1-босқич бажарилади).
Бунинг натижасида водород, ис гази, паст молекулали
кислоталар ва спиртлар,
шунингдек, бир қанча бошқа бирикмалар
ҳосил бўлади. Бу босқичда облигат анаэроб бактериялар: Clostrdium,
14
Bacteridos, Ruminococcus, Butyrivibio, шунингдек,
факультатив
бактериялар: Escherichia coli ва Bacillus sp. қатнашади [6].
Do'stlaringiz bilan baham: