Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

I.
 
БОБ. ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ ВА ПАРРАНДА 
ЧИҚИНДИЛАРИ ҲАМДА КОНЦЕНТРАЦИЯЛАНГАН
САНОАТ ОҚОВА СУВЛАРИ ВА СУВ ЎТЛАРИДАН МУҚОБИЛ 
ЭНЕРГИЯ ВА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ОРГАНИК ЎҒИТ ОЛИШ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
1.1.
 
Чорва ҳайвонлари ва парранда чиқиндилари ҳамда 
концентрацияланган саноат оқова сув ва сув ўтларидан 
муқобил энергия олишнинг тарихи 
1776 йил Англиялик физик олим Алекс Вольта органик чиқин-
диси кўп бўлган тупроқларда, кўл, ариқ ва ҳовузлардан “ѐнувчи ҳаво” 
ажралиб чиқишини кузатади. Шундан сўнг бундай газ анаэроб 
жараѐн бор жойларда, барча органик чиқиндилар йиғиладиган 
ерларда ҳосил бўлишини билганлар. Лекин бу ҳодисани микроорга-
низмларнинг микробиологик жараѐни билан боғлашга яна 100 йил 
керак бўлди.
Амалиѐтда биринчи бор 1814 йили Ж.Дейви томонидан қишлоқ 
хўжалик маҳсулоти, яъни қорамол гўнгида агрокимѐвий тадқиқотлар 
олиб бораѐтганида биогаз ажралаѐтгани аниқланган.
1881 йилдан бошлаб гўнгни ѐпиқ иншоотларда сақлаш бошланди. 
Шундан сўнг 1895 йилда Эксетера шаҳрида (Англия) содда 
биореактор «септик» деб номланиб, шаҳар оқова сувларини шу 
септикларда тозалай бошланди. Дастлаб бундай «септик» 
идишлардан ажралиб чиқаѐтган биогазни ѐритиш ва иситиш учун 
фойдаланилган. Септикнинг чиқиш йўлакларига қуйқалар тиқилиши 
қурилмани модернизация қилишни талаб этганлиги боис, кейинчалик
бундай қурилмаларга У.Тревис ва 1914 йилда В.Имгоффлар 
томонидан иситиш тизими ва тўкиб олиш жихозлари жорий 
қилинган. Шундан сўнг ѐпиқ жойдаги биомассани қиздириш асосида 
биогаз олишда биогаз ажралишини кўпайганлиги учун бу усул шу 
даврнинг илғор усули деб тан олинган. Аммо, қурилмаларда 
биомассани аралаштиришнинг йўқлиги ва у аралаштиргичсиз бўлган 
қурилмаларда биомассанинг устки қисми кўпиклашиб газ 
ажралишига тўсқинлик қила бошлаганлиги бу усулнинг асосий 
камчилиги саналган. Шундан кейин кўпикни сўндириш ва 
микрофлораларга тоза биомассани (янги доза) етиб бориши ҳамда 



аралашма биогаздан тез озод бўлиши учун аралаштириш зарурияти 
туғилган.
Юқоридагилардан холи ҳолда тарихда 1875 йил Л.Попов бирин-
чилардан 
бўлиб 
лаборатория 
шароитида 
турли 
мураккаб 
субстратлардан ѐнувчи газ ажралишини текшириб кўрганлиги ҳақида 
маълумотлар ҳам бор. Поповнинг фикрича, ишлатилган иккиламчи 
маҳсулотлардан целлюлоза, +40

С ҳароратда метан (СН
4
), водород 

2
), карбонат ангидрит (СО
2
) газлари ажралади дейилади. Ушбу 
текшириш ишларини давом эттирган ҳолда Гоппе-Зейяер (1887 й.) 
ѐғли кислотали қатламда анаэробик жараѐн бўлишини ўрганиб 
чиққан. У узоқ муддат (бир неча ой) давомида дарѐ чўкинди 
лойқаларидан ацетат кальций ажралишини аниқлаб, ундан 1:2 
нисбатда карбонат ангидрит гази ва метан (СН
4
) олиш мумкинлигини 
исботлаган. Пала партиш 
Шунингдек, IX аср бошида дунѐнинг етук биологи Ж.Мазе 
бузилган, чириган япроқ маҳсулотларидан ацетатнинг анаэроб 
бўлинишини кузатган ҳамда бўлиниб чиққан бактериялар тўплами 
(сарцина) тоза ҳолатда ацетатни ферментлайди, деган хулосага келган 
[6,7,8]. Бундан ташқари СН

нинг ҳосил бўлиши фақат айрим 
таѐқсимон бактерияларда мавжудлигида амалга ошади, деган 
хулосага келган ҳолда [6,9] аралаш бактериялар (псевдосарцин) нинг 
тозаланмаган маҳсулоти мойли кислотали тузларнинг тарқалиш 
жараѐнини келтириб чиқаришини қуйидаги тенглама бўйича аниқлаш 
бўйича маълумот берган:
Са(С
4
Н
7
О
2
)

+ 3Н
2
О = СаСО
3
+ 2 СО
2
+ 5 СН
4
(1.1) 
Шунингдек, В.Л.Омелянский биринчилардан бўлиб целлюло-
зани парчаловчи микроорганизмларни водород ва метан ҳосил 
қилувчиларга бўлишга эришган. Бунинг натижасида 1916 йил
биринчи марта этил спиртидан метан ҳосил қилувчи анаэроб 
бактерияларнинг фаол йиғувчи маҳсулоти олинган.
Бусвел ва Нивелар (1930 й.) амалий тажриба йўли билан барча 
ѐғли моддаларни бижғитиш орқали карбонат ангидрид ва метан гази 
маҳсулотлари ажратиб чиқаришни асослаб берган. Ушбу жараѐнни 
метанли бижғитиш деб, асосий жараѐндан ажралиб чиқаѐтган 
чиқинди органик моддалардан метан ажралишини назарий томондан 
асослаб берганлар ва биомассадан метан газини олиш кўп босқичли 


10 
кечиши, микроорганизмда ҳар турли муайян кетма-кетликда 
бажарилишини асослаб берганлар. Улар барча ѐғли кислоталар СО
2
ва СН
4
ҳосил қилиши ҳамда газсимон маҳсулотларга тарқалишини ўз 
тажрибаларида исботлаганлар. Аммо Баркернинг таъбири бўйича бу 
тажрибаларнинг асосий камчилиги тўйинган ассоциацияларда ўтка-
зилганлиги дейилади [6].
Баркер эса ўз тажрибаларида мос келувчи усул ишлаб чиққан ва 
метан ҳосил қилувчи бактерияларнинг тўрт усулини аниқлаган:
– Methanobacterium sohngenii; 
– Methaosarsina methanica; 
– Methanocossus mazei; 
– Methanobacterium Omeliansrii (ачийдиган мой ва уксус 
сиркаси, ачимайдиган этил спирти ва ачийдиган мой сиркаси ҳамда 
уксус сиркаси) билан йиғилган этил спирти.
Шундан сўнг олимлар ўз тажрибаларида анаэроб жараѐнларни 
иекшириш учун радиотив изотоплар қўллаганлар ва метан ҳосил 
қилиш биокимѐси бўйича биринчи маълумотларни олишган. 
Метаннинг метил гуруҳидан ҳосил қилинишини, бундан ташқари 
айрим маҳсулотлар метанни углекислотали водород билан тиклаш 
йўли орқали ҳосил қилиш имконияти борлигини аниқлаганлар.
Метан ҳосил қилувчи бактериялар Metahanosarsina bakkeri ва 
Methanobacterium formicum тоза маҳсулотларини биринчи марта 
голландиялик олим Шлеппен (1974 й.) томонидан текширилган [6,7].
1985 йил Смит ва Ханчейтлар (1958 йилдан амалий тажриба-
ларни бошлаб) анаэроб техникани қўллаган ҳолда янги метан ҳосил 
қилувчи организм Methanobacterium ruminantumни топганлар. 
Ханчейт қўллаган микроорганизмларни маданийлаштирувчи анаэроб 
техникаси 
барча 
амалларни 
(озуқа 
муҳитини 
тайѐрлаш, 
микроорганизмларни етиштириш) кислороддан тозаланган газ 
атмосферасида бажариш ва изомерланганнинг юпқа қатламида 
олишга асосланган технологияни яратишган [7]. Бу усул тоза метан 
ҳосил қилувчи бактерияларни олиш учун энг қулай усул эди. Хангейт 
усули айрим ўзгаришлар билан микробиология текширув амалиѐтида 
кенг қўлланилиб, кўп миқдорда метан ҳосил қилувчи бактериялар 
олиш имкониятини яратди. 
Органик чиқиндиларни анаэроб ишлов беришда кўпгина тажри-
баларда асосий аҳамият чиритиш микроорганизмлар гуруҳига бери-
лади. Г.А.Никитин микроорганизмларни ўрганишда шу гуруҳга те-


11 
гишли бўлган ўхшашликни бошқа адабиѐтларда [126] келтирилган 
микроорганизмлардаги фарқ билан солиштириб, метан ҳосил 
қилишда аралаш органик чиқиндилардаги микроорганизмлар иши 
қаттиқ агарли мухитда
ўстирилган метан бактерияларга нисбатан 
унумлироқ деган хулосага келади.
Никитин тажрибалари натижасида метанли ишлов бериш учун 
тоза муҳитда ўстирилган иккита ўзига хос метан бактериялар 
эътиборни тортганини эътироф этиб, улар ўзларининг таркиби 
билан бошқа адабиѐтларда келтирилган Metharobacterium omelianskii
ва Clostri-dium kluyveri (1.1- расм) бактерияларга жуда ўхшашлигини 
таъкидлайди. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish