Тўхтамирзаев Омонжон,
ЎзЖОКУ магистранти
Илмий раҳбар: профессор
Турсунали Кузиев
Аннотация:
Мазкур мақола онлайн спорт журналистикаси тараққиётига ҳисса қўшаётган
нашрлар фаолиятини ўрганиш ва ўзига хосликларини таҳлил қилишга қаратилган.
Калит сўзлар:
Спорт журналистикаси, портал, интернет, сайт, онлайн нашр, спорт,
аудитория, твиттер, инстаграм, телеграм.
Спорт журналистикаси спорт мусобақалари ва уларнинг иштирокчилари ҳақида маълумот
бериш, ёритиш демакдир. Бундай нашрлар ўқувчиларнинг кенг қатламларини ўзига жалб этиш
учун қўшимча тематикалар билан ўзини бойитиб, тезкор ахборот беришга ҳаракат қилмоқда.
Ахборотлар қуйидаги турларга ажратилади: янгилик, хроникал тасма, репортаж, ҳисобот,
шарҳ, интервью.
1
Спорт мавзуси миллионлаб инсонлар қизиқишига сабаб бўлаётган бир
пайтда, аввало, портал ўзи нима деган саволга эътибор қаратсак. “Портал” термини глобал
тармоққа архитектурадан кириб келган бўлиб, портал — “асосий кириш” деган маънони
англатади.
2
Умумий маънода инглиз тилидан таржимаси “маълум бир нарсалар бирлашмаси”,
“боғланиш нуқтаси” демакдир.
Ўзбекистоннинг championat.asia, Россиянинг soccer.ru футболга ихтисослашган порталлари
бунга ёрқин мисол бўлади. Бу икки сайт бошқа спорт нашрларидан дизайни, аудиторияга
тақдим этаётган материаллари эътибор жалб қила олиши, ўқувчилар сони юқори экани, тезкор
ҳамда холислиги билан ажралиб туради. Булар орасида championat.asia веб-сайти
биринчилардан бўлиб футбол мухлисларининг “бошини қовуштирди” ва ҳозирда юртимизда
етакчи футбол сайтларидан бирига айланишга улгурди. У 2010 йил www.championat.uz
кўринишида фаолиятини бошлаган бўлса, 2013 йилда сайт домени “asia”га ўзгартирилди.
Бундан мақсад, ўзбек футболини нафақат юртимизда, балки Осиё давлатлари орасида ҳам
танитиш ҳамда Ўрта Осиё футболига оид янгилик ва маълумотларни юртдошларимизга
тезкорлик билан етказиш эди. Сайтнинг кунлик аудиторияси 146 мингдан ортиқ (сайтнинг бир
ойлик ўқувчилари сони тахминан 3 млн 500 мингга яқин). У Ўзбекистоннинг барча сайтлари
орасида www.daryo.uz дан кейин иккинчи поғонани эгаллаган. Шунингдек, “СА” спортга
(футбол тури бўйича ҳам) ихтисослашган сайтлар орасида етакчи ҳисобланади. Таъкидлаш
керак, интернет сайтларида фаолият олиб борадиган журналистлар сони ҳам дастлабки
йиллардан бир неча баробар ўсган. Бугунги кунда “СА” журналистлари турли йўл билан
аудиторияни жалб этишга ҳаракат қилмоқда. Замон талаби ва фойдаланувчилар эҳтиёжидан
келиб чиқиб, сайт ходимлари турли ижтимоий тармоқларда сайтнинг шахсий саҳифасини
очиб, у ердаги ўқувчиларга ҳам материалларни тезкорлик билан етказиб беришмоқда.
Ижтимоий тармоқларнинг устун ва қулай томони шундаки, ўқувчи ижтимоий тармоқдаги
материални газетада бўлгани каби матн шаклида ўқиши, телевизордаги каби тасвир билан
кўриши ҳамда радиодаги каби маълумотларни аудио тарзида эшитиши мумкин. Ҳозирда
championat.asia Telegram (ўзбек — 51 мингдан ортиқ, рус — 900 га яқин), Facebook (22 мингга
яқин), Twitter (500га яқин), Instagram (83 минг) ва Youtube (190 минг) тармоқларида ўз
аудиториясига эга.
Soccer.ru Россиянинг футболга ихтисослашган энг машҳур порталларидан бири
ҳисобланади. Фаолиятини 2000 йилда бошлаган сайтда футбол янгиликлари, ўйин
натижалари, таҳлилий мақолалар, видео ва фото материалларни кузатиб бориш,
сўровномаларда иштирок этиш мумкин. Кунлик кузатувчилари сони 52 мингдан ортиқ.
1
Интернет-СМИ: теория и практика. – М.: Аспект Пресс, 2010. – С. 80
2
https://ru.wikipedia.org/wiki/Портал
Do'stlaringiz bilan baham: |