Web of conferences konferensi internasional penelitian inovatif ilmu pengetahuan dan pendidikan


SCIENCE COMMUNITY: WEB OF CONFERENCES



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/82
Sana19.05.2023
Hajmi1,27 Mb.
#941049
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82
Bog'liq
INDONEZIYA maqolaa

SCIENCE COMMUNITY: WEB OF CONFERENCES
October-December, 2021
15 
жисмоний машқлар тизими ҳамда Спорт туризмидан фойдаланиш масаласига доир турли 
тарихий қарашлар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, Юнон файласуфи Суқрот: 
“Гимнастика ёрдами ила баданимнинг мувозанатини тўғрилаб оламан”,
1
- деган фикрни 
илгари суриб, инсоннинг биринчи табиий кучларини яхлитлигича ўстириш вазифасини ўртага 
қўяди ва инсонни маънавий жиҳатдан камол топтиришга эришиш мумкинлигини айтади. 
Буюк мутафаккир, қомусий олим Абу Али ибн Сино: “Бадан тарбия – соғлиқни сақлашда 
улуғвор усулдир” дейди 
2

Абу Али ибн Сино “Тиббий достон” (“Уржуза”) асарида риёзат-бадан тарбияси ҳақида 
тўхталиб, унинг бир неча хиллари бўлиши, бу жисмоний машқлар билан ўртача шуғулланиш 
соғлиққа фойдали эканлигини такидлаб ўтган. 
Буюк мутафаккир инсон ҳаётий фаолиятининг барча кўринишлари бирлиги ва яхлитлигини 
алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Мутафаккир булардан ташқари, бола хулқи, унинг алоҳида 
туйғулари, тасаввурларини шакллантирувчи ички рағбатлар яратиш ҳақидаги масалани қўяди. 
Юксак ва ноёб фазилатларга эга авлодни тарбиялаб вояга етказаётган халқ келажакка очиқ 
кўз, ёруғ юз, катта ишонч билан қарайди. 
Ўтмишда аждодларимиз ўз наслларини умумбашарий туйғулар, илмий қадриятлар руҳида 
тарбиялаганлар. 
Инсоннинг куч ва қудрати жисмоний, ақлий ҳамда ахлоқийликка ажратилади. Шунга 
биноан инсоннинг бу қобилиятларининг ривожи, юксалишини таъминлайдиган тарбия ҳам уч 
қисмга ажралади: бадан тарбияси, ақл тарбияси, ахлоқ тарбияси.
Бадан тарбияси инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга. Биринчидан, ҳаётда ҳар кимнинг 
мукаммал соғлиқ, куч-қувватга эга бўлиш эҳтиёжи мавжуд. Иккинчидан, тан соғлиги, фикр ва 
ахлоқнинг ҳам соғлигини таъминлайди. Фикр ва ахлоқ билан мижоз ва саломатлик ўзаро 
боғлиқлигини инкор этиб бўлмайди.
Италиялик шифокор Иеромни Меркуриалис (1530-1606): жисмоний машқлар туғма ҳамда 
фаолият натижасида орттирилган нуқсонларни тўғрилаб, инсон танаси тузилишини 
ўзгартиришга қодир”, - деган ғояни илгари сурган. У жисмоний машқлардан соғломлаштириш 
- гигиена омили сифатида фойдаланишни тавсия этади ва шу мақсадга бағишлаб олтита асар 
яратди. Бу асарда жисмоний машқларни уч қисмга бўлишни тавсия қилади. Биринчи қисмга у 
ўз-ўзини даволаш машқлари, иккинчи қисмга – ҳарбий машқлар, учинчи қисмга – атлетика 
машқларини киритади. У атлетика машқларини инсон учун керакли бўлмаган, ҳаддан ташқари 
кўп куч талаб қиладиган, инсон учун унчалик зарур бўлмаган машқлар деб таъкидлайди. У 
иккинчи қисм машқларни шахсга эмас, балки жамиятга зарур машқлар деб ҳисоблайди. 
Учинчи қисм машқларни, инсон учун зарур бўлган “чин” машқлар дейди. Икки юз йил унинг 
асарлари Европада жисмоний тарбия бўйича асосий қўлланма вазифасини ўтаб келди. 
Чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670) “Жисмоний тарбиянинг ўқувчилар 
ривожланишига таъсири”4 асарида жисмоний тарбиянинг мактаб ўқувчилари соғлиғини 
сақлаш, машғулотлар вақтида чарчаб қолишнинг олдини олиш сингари вазифалар ҳақида фикр 
билдиради. У биринчилар қаторида ўқитиш дастурига жисмоний машқларни киритади. Сўнгра 
у югуриш, сакраш, дарслар ўртасидаги танаффусларда ҳар хил ўйинлардан фойдаланишни 
таклиф этади. Булардан ҳозиргача фойдаланиб келинади. Ниҳоят у жисмоний машғулотлар 
учун тушликдан кейинги вақтнинг бир қисмидан фойдаланишни тавсия этади. Буюк педагог 
болаларни ҳаракат қилиш ва чаққонликка ўргатиш учун машқ қилиш фаолиятин и имкони 
борича вақтлироқ бошлашни, бошлаганда ҳам буни чинакамига, иштиёқ билан ва эринмасдан 
бажаришга ўргатилиши лозим, деб уқтиради
34

Қоидали Спорт туризмида қоидалар яратилади ва ўқувчи ҳаётига киритилади. Спорт 
туризми мазмуни қоидаларнинг мураккаблигига қараб, улар турли ёшдаги ўқувчиларга 
мўлжалланган бўлади. Тайёр қоидали Спорт туризмининг катта гуруҳини оддий Спорт 
туризми ташкил этади, уларнинг кўплари авлоддан-авлодга ўтиб бизгача етиб келган. 
1
Султонмурод Олим. Сув-илоҳий неъмат –Т.: “Akademnashr” 2009. 13-14 б. 
2
Ирисов А. Ибн Сино. – Ўзбек педагогикаси антологияси. -Т.: “Ўқитувчи”, 1995. 137-б. 
3

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish