Bibliographic list:
1.
J.N. Borodina, Problems of legal regulation of professional sports / Zh.N. Borodin, Z.M.
Gilmetdinova // Eurasian Law Journal. - 2019. - No. 2 (129). - S. 147–150.
2.
A.A. Opletin, Professional sport in Russia: challenges of the modern model of public
administration / A.A. Opletin, A.A. Urasov, N.Yu. Zubarev // Theory and practice of physical culture.
- 2017. - No. 6. - pp. 34–36.
3.
L.A. Kiryanova, Effectiveness of legal regulation of sport of higher achievements and
professional sport in Russia / L.A. Kiryanova, L.V. Morozova // Scientific works of the North-
Western Institute of Management RANEPA. - 2019. - T. 10. - No. 5 (42). - S. 73–76.
October-December, 2021
14
ЎҚУВЧИЛАРДА СПОРТ ТУРИЗМИ ЖАРАЁНИДА ТАБИАТНИ АСРАШ
МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Азизов Маъруфхўжа
Наманган мухандислик-қурилиш институти,
Жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси
Тошпўлатов Темур Обиджон ўғли
Наманган мухандислик-қурилиш институти,
Бино ва иншоотлар қурилиши факултети
талабаси
FORMATION OF ENVIRONMENTAL CULTURE AMONG STUDENTS IN THE
PROCESS OF SPORTS TOURISM
Abstract:
The article deals with the issues of physical, mental and moral education of students in
the process of sports tourism and the formation of a culture of environmental protection.
Keywords:
Sports tourism, culture, ecology, recreation, nature, environment, student,
conservation activity labor recreation scientific research, process
Жаҳонда
XX асрнинг иккинчи ярми, ХХI асрнинг бошларида инсониятнинг биосферага
салбий, таъсири ортиши натижасида экологик инқирознинг юзага чиқиши ва табиатни
муҳофаза қилиш ишларининг кенг миқёсда амалга ошириш зарурати кучайиши билан
экологиянинг амалий аҳамияти кескин ошиб кетди. Фанларни “экологиялаштириш”
бошланди. Экология билан фалсафа, социология ва бошқа бир қанча фанлар ўртасида узвий
боғланиш пайдо бўлди.
Шунингдек, илмий-техникавий, демографик муаммоларни ҳал этиш ҳамда табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишда экологик ёндашув ниҳоятда
зарур бўлиб қолди. Бу ҳол шубҳасиз педагогик ёндашувларни талаб этади.
Ўзбекистонда янги Ренессанснинг бошланиши ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий,
маърифий соҳаларни янада такомиллаштиришни тақозо этади. Бу йўлда соғлиқни сақлаш, фан,
маданият, техника, иқтисод, таълим-тарбия, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда бошқа соҳаларда
чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шундан келиб чиқиб бу борада ўқувчиларда ахлоқий
фазилат, экологик маданиятни шакллантириш, ривожлантириш жамиятимиздаги маданий-
маърифий соҳаларда илгари сурилаётган устувор вазифа бўлиб ҳисобланади. Эко мазмунга эга
бўлган жисмоний машқлар, спорт ва Спорт туризмининг турлари, уларни ўқувтарбия
жараёнининг жуда кўп соҳаларида қўллаш имконини беради.
VII-IX синф ўқувчиларига спорт туризмининг мақсади ҳар томонлама етук: чиниққан, соф
фикрли, мард, саботли, қатъиятли, келажакда Ватанни ҳимоя қила оладиган, табиатни
асрабавайлайдиган етук шахсларни камол топтиришдан иборат.
Спорт туризми VII-IX синф ўқувчилар жисмоний тарбиясида муҳим восита ҳисобланади.
Спорт туризми ҳаётдаги тўсиқларни енгиш ҳамда ҳар хил қобилиятларни рўёбга чиқариш
билан боғлиқ бўлган жисмоний машқларни ўз ичига олади. Ҳар хил турлардаги спорт туризми
жараёнида ўқувчиларда ўз-ўзини бошқариш қобилияти, фаол ҳаракат, малака ва кўникмалари
шакллана боради. Бундан ташқари спорт туризми ўқувчиларнинг жисмоний баркамол
бўлишлари учунгина эмас, балки ақлий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Оммавий ташкил этилган спорт туризмида ўқувчилар мақсадга эришиш учун
билими, фаросати, қатъиятини кўрсатиши, жамоа олдида ўзининг эмас, балки ўртоқларининг
ҳатти-ҳаракатлари учун ҳам жавобгарлик ҳиссини сезадиган бўлади. Бунда ҳар бир ўқувчи
масъул бўлмоғи шунингдек, ўзини соғлиғи, яъни хавфсизлиги, дўстларининг хавфсизлиги,
атроф-муҳитга салбий таъсир этмаслик, ундаги табиий ва антропоген ҳодисалардан
ҳимояланиши лозим. Бундай масъулиятни бирданига амалга ошириб бўлмайди. Бу ғоя узоқ
тарих билан боғланган.
Педагогик, психологик, социологик, ахлоқшунослик, жисмоний тарбия ўқитиш
методикасига оид адабиётлар таҳлили, ўқувчиларга жисмоний тарбия бериш ва шу ўринда
Do'stlaringiz bilan baham: |