Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


“Ҳозирги шароитда юқори малакали кадрларни тайѐрлашда



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

“Ҳозирги шароитда юқори малакали кадрларни тайѐрлашда 
ўқитишнинг замонавий тизимлари ва технологияларини қўллаш 
масалалари” 
мавзусидаги Республика илмий-услубий конференцияси ушбу 
қарор талабларини бажариш мақсадида университетимиз профессор-
ўқитувчилари томонидан амалга оширилаѐтган ва олдимизда турган долзарб 
масаларни муҳокама қилиш имконини беради деб ўйлайман. 
Барчамизга яхши маълумки, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент 
ахборот технологиялари университети ва унинг минтақавий филиаллари 2018-
2019 ўқув йилидан бошлаб Республикада биринчилардан бўлиб таълимнинг 
кредит тизимига талабаларни қабул қилди ва ҳозирги кунда ушбу тизимни 
босқичма-босқич барча курсларга тўлиқ жорий этиш ва такомиллаштириш 
бўйича ишлар олиб бормоқда.
Кредит тизимига ўтилиши муносабати билан университетда ўқув жараѐни 
тубдан ўзгарди, ўқув режалар хорижий етакчи олий таълим муассасаларининг 
ижобий тажрибалари асосида таҳлил қилинди ва янгидан ишлаб чиқилди. Унга 
кўра, университетда юқори малакали мутахассисларни тайѐрлаш, уларнинг 
касбий-амалий кўникмаларини ошириш мақсадида янги ўқув режаларининг 



фанлар сони 43 тадан 31 та туширилди, фанлар таркиби қайта кўриб чиқилди, 
ўқитишнинг янги тизими жорий этилди.
Халқаро стандартлар талабларидан келиб чиқиб бакалавриат таълим 
йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича янги фанлар 
киритилди. Шунингдек, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича 
ўқув режаларидаги 70-80 фоиз фанлари ҳамда магистратура мутахассисликлари 
ўқув режаларнинг 80-90 фоиз фанлари янгиланди ва такомиллаштирилди. 
Маълумки, 2020 йилнинг апрел ойидан бошлаб пандемия сабабли, 
Республикамизнинг барча таълим муассасалари қатори Муҳаммад ал-Хоразмий 
номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида хам таълим 
масофавий (онлайн) шаклда ташкил этиб келинмоқда. 
Барча фанлардан контентлар (видеодарслар, маъруза матнлари, 
тақдимотлар, амалий ва лаборатория машғулотлари учун қўлланмалар, виртуал 
лабораториялар, тест саволлари ва бошқа қўшимча материаллар) университет 
профессор-ўқтувчилари томонидан яратилган cms.tuit.uz масофавий таълим 
платформасига жойлаштирилди. 
Профессор-ўқитувчилар томонидан машғулотлар тасдиқланган дарс 
жадваллари асосида ўқув аудиторияларда (ZOOM, WebEx ва б.) тизимларидан 
фойдаланган ҳолда ўтилмоқда. 
Шунингдек, талабалар учун университет Ахборот-ресурс маркази 
фондида мавжуд 4 485 номдаги дарслик ва ўқув қўлланмалар, 25439 номдаги 
илмий адабиѐтларларнинг электрон нусҳаларидан (АРМАТ++ дастури орқали) 
фойдаланиш йўлга қўйилган. 
Жорий ўқув йилида янги ташкил қилинган 1 та бакалавриат таълим 
йўналиши ва 8 та магистратура мутахассисликларига қабул амалга оширилди, 
шунингдек, уларнинг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув 
режалари ва фан дастурлари тайѐрланди ва Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланди. 
2020 йилда университет профессор-ўқитувчилари томонидан тайѐрланган 
11 та дарслик, 40 та ўқув қўлланма ва 16 та монографиялар Ўзбекистон 
Республикаси 
Ахборот 
технологиялари 
ва 
коммуникацияларини 
ривожлантириш вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан чоп 
этилди. Хозирги кунда яна 5 та дарслик 24 та ўқув қўлланма ва 15 та 
монографияларни чоп этиш ишлари якунланмоқда ҳамда ўқув адабиѐтларни 
ишлаб чиққан университет ва унинг ҳудудий филиаллари профессор-
ўқитувчиларига гонорарлар берилмоқда. 



2021 йилда университет ҳудудида 500 ўринга мўлжалланган янги ўқув 
биносининг топширилиши кўзда тутилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор чиқишлари ва 
қарорларида 
белгилаб 
берилган 
Олий 
таълим 
тизимини 
янада 
ривожлантиришга оид вазифалари ва талабларини бажариш мақсадида олиб 
борилаѐтган ишлар, жумладан, фанларни ўқитишнинг янги услубиѐти, 
университетда мутахассисларни тайѐрлашнинг узлуксиз таълим тизимини 
ривожлантириш, 
мамлакатимизнинг 
изчил 
ривожланиб 
бораѐтган 
иқтисодиѐтини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, соҳа тармоқларини 
стратегик жиҳатдан комплекс ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш 
борасида олиб бораѐтган ишларимизнинг бир қисми бўлиб хизмат қилади деб 
умид қиламиз.
Ҳурматли анжуман иштирокчилари! Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти 
мутахассисларининг фикрига кўра пандемия хали узоқ вақт давом этиши 
кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида, ҳозирги шароитда яшаш ва ишлашга 
мослашишни, айниқса ўқитишнинг янги самарали услубиятларини ўқув 
жараѐнига жорий этишни ва таълим сифатини оширишни тақозо этади.
Юқоридигиларни инобатга олиб, Сизлардан

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish