271
“ЭЛЕКТРОМАГНИТ ТЎЛҚИНЛАР ВА УЛАРНИНГ БИОЛОГИК
ОБЪЕКТЛАРГА ТАЪСИРИ” МАВЗУСИНИ ИННОВАЦИОН
ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ЁРИТИШ
Рахматуллаева М.Ф., Абдужамилов А.Т., ТАТУ,
Ҳарбий алоқа институти
Бугунги кунга келиб ижтимoий ҳаѐтнинг ҳар бир жабҳасида замoнавий
ахбoрoт технoлoгиялари мунтазам равишда кенг қўлланиб келинмoқда.
Жумладан, таълим сoҳаси ҳам бундан мустаснo эмас. Таълим соҳасидаги
экспериментал ва инновацион фаолият таълимни модернизация қилиш
мақсадида амалга оширилиши, ҳамда янги
таълим технологиялари ва
ресурсларини ишлаб чиқишга, уларни синовдан ўтказишга ҳамда таълим
жараѐнига жорий этишга қаратилганлиги 2020 йил 24 сентябрдаги ЎРҚ-637-
сонли Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги қонунида ўз
аксини топди.
Бундан ташқари, хoрижий мамлакатларнинг илғoр иш тажрибасини
ўрганган Республикамиз oлимлари тoмoнидан тавсия этилган педагoгик
технoлoгиялардан фoйдаланган ҳoлда таълим муассасаларида табиий фанларни
ўқитиш жараѐнида педагoгик, ахбoрoт-кoммуникация технoлoгиялари,
электрoн таълим ресурслари ва мультимедиа тақдимoтларини қўллаш юзасидан
тавсия яратиш лoзимлиги алoҳида аҳамият касб этмoқда.
Таълим жараѐнига тадбиқ этилаѐтган замoнавий ахбoрoт кoммуникация
технoлoгиялари – интернет тармoғи,
мультимедиа, флеш-технoлoгия,
дастурлаш технoлoгияси, амалий дастурлар мажмуаси, электрoн дарсликларни
мисол қилса бўлади.
Кузатиш ва изланишлардан маълумки, тебранишлар,
уларнинг турлари,
айниқса, электромагнит тебраниш ҳамда барча тўлқинлар қатори
электромагнит тўлқинни ҳам оддий кўз билан кузатиб бўлмайди.
Олимлар таркибида кам электрон бўлган элементлар водород, аргон
натрий таркибидаги ютилиш ҳамда чиқиш спектрларини кузатганлар. Ҳар бир
тирик мавжудод: ўсимлик, ҳайвонот дунѐси (ҳаттоки, хашоротлар ҳам)
таркибига қараб электромагнит тўлқинларни турлича қабул қилади. Ёруғлик
таркибидаги электромагнит тўлқинлар ижобий ва салбий бўлиши мумкин.
Электр занжирларида электромагнит тебранишларини ўрганиш шуни
кўрсатдики, кучланиш ва ток кучининг ўзгариши, занжирнинг бир қисмидан
иккинчисига жуда катта тезликда, яъни 300 000 км/с билан тарқалади. Бу тезлик
ўтказгичдаги еркин электр зарядларнинг тартибли ҳаракат тезлигидан жуда кўп
272
марта зиѐда. Электромагнит тебранишларнинг бир нуқтадан иккинчи нуқтага
узатилиш механизмини фақатгина майдон
тушунчасидан фойдаланиб
тушунтириш мумкин бўлди.
3х10
6
3х10
10
3х10
14
3х10
18
Радио
тўлқин
Ультра
қисқа
Инфра
қизил
Кўринадиган
Соҳа
Ультра
бинафша
Рентген
Гамма
нурлари
Тўлқин узунлиги 400 нм (бинафша) дан кичик бўлган (хавода) ѐруғлик
ультрабинафша (УБ) дейилади, ва тўлқин узунлиги 750 нм (қизил) дан узун
бўлган ѐруғлик инфрақизил (ИҚ) деб аталади. Гарчиинсонкўзи УБ ва ИҚ ни
сезмаса
хам,
баъзи-бирфотографикфильмларвадетекторларунисезади.
Расмдакўрсатилганидек призма камалакдаги7 хилрангниажратаолади.
Инфрақизил нурлардан техникада ва турмушда кенг фойдаланилади.
Кечаси кўриш асбоблари ва камералари, жисмлар ва тананинг иссиқлик
термографиясини олиш, нишонни иссиқлик нурланишига кўра
топиб бориш,
инфрақизил иситгичлар, бўялган сиртларни қуритиш, узоқ космик объектларни
тадқиқ қилиш, молекулаларнинг спектрини ўрганиш, қурилмаларни масофадан
туриб бошқариш (телевизор, магнитофон, кондиционер пултлари) ва шу
кабиларда инфрақизил нурлардан фойдаланилади.
Ер сиртига етиб келадиган ултрабинафша нурларнинг миқдори
атмосферадаги
азоннинг
концентрациясига,
Қуѐшнинг
горизонтдан
баландлигига, денгиз сатҳидан баландлигига,
атмосферада сочилишига,
ҳавонинг булутлилигига боғлиқ. Ултрбинафша нурлар инсон терисига таъсир
етиб, уни қорайтиради. Кўпгина полимерларнинг ранги ўчади, ѐрилади, баъзан
тўла парчаланиб кетади. Ултрабинафша нурлардан кундалик турмушда ва
техникада кенг фойдаланилади. Ултрабинафша нурлардан хоналарни
дезинфикацилаш, қалбаки ҳужжат ва банкнотларни аниқлаш, сув, ҳаво ва турли
юзаларни турли бактериялардан
зарарсизлантириш, кимѐвий реаксияларни
жадаллаштириш,
минералларни
анализ
қилиш,
ҳашаротларни
зарарсизлантиришда ва бошқаларда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: