29
бартараф этиш мақсадида пиллачилик ташкилотлари билан учрашувларни,
пилла етиштириш мавсумларида эса касаначи
пиллакорлар хонадонларига
чиқишни ташкиллаштиради.
Тут дарахти ривожланиши ва ўсиши даврида турли хил қатор
касалликларга учрайди. Бу касалликлар бактериялар, вируслар, замбуруғлар,
микоплазмалар, актиномицетлар томонидан келтириб чиқарилади ва уларнинг
зарари йилдан- йилга кучайиб боради. Ҳозирги вақтда тутнинг 100 дан ортиқ
касалликлари аниқланган бўлиб, тут дарахтларининг кўпчилиги йўл ёқалари,
ариқ бўйлари, зовур четлари ва экинзорлар атрофида экилган бўлиб, улар чанг
тўзон билан ифлосланади. Бундай шароитда зарарли микроорганизмлар тут
баргларига ўтириб қолиш, озуқабоп
тут баргларни касаллантириши,
касаллантириш сабаблари ва уларни барг ҳосилдорлигига салбий таъсир
кўрсатиши тўғрисида олимлар қатор тажрибалар ўтказиб, уларни олдини олиш
ва қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида маълум амалий тавсиялар берилган.
Шундан, энг кўп учрайдиган бактерияларнинг 20 га яқин тури бўлиб,
шулардан 7 та тури тутда учрайди ва экинзорлар атрофидаги қаторлаб экилган
дарахтларга жанубий вилоятлардаги экологик шароитлар эвазига фузариоз
касаллигини чақирувчи турларининг ривожланишига қулай муҳитга эга бўлади
ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, Украина,Ўрта Осиё ва
республикамиз шароитида тутнинг бактериоз касаллигининг бактериал рак,
фузариоз ва ун-шудринг каби касалликлар туфайли махсус озуқа берувчи
тутзорлардаги тутларнинг новдалари қуриб қолишига
олиб келиши ва унга
қарши курашиш учун 1 гектар тутзорга ҳар йили 20 т гўнг, 60 кг азот ва 30 кг
фосфор солиниши зарурлигини айтади.
Бинобарин, тут баргидаги сув миқдори ипак қурти фаолиятида муҳим рол
ўйнашини таъкидлайди, чунки қурт танасининг 85-88 % ини сув ташкил этиб,
зарур бўладиган сув, оқсил, витамин ва бошқа моддаларни фақат тут баргидан
олади. Демак, ипак қуртлари берилган баргнинг қанча қисмини ейиши ва танада
ҳазм бўлиши барг таркибидаги сув миқдорига, баргнинг сўлиши ёки
сўлимаганлигига боғлиқ бўлиб, серсув барглар берилганида қуртларнинг
30
ривожланиши тезлашиб, қурт даври давомати меъёрида кечиши ва бир текис
пўст ташлаши, яшовчанлиги юқори бўлиши пилла ўраш жараёни ҳамда
пиллаларнинг етилиши 2 кунга қисқариши маълум бўлган.
Дарҳақиқат, ипак қуртлари навли тут барглари билан боқилганда
личинкалик даври 1-2 кунга қисқариб, тирик пилла ва ундаги ипак вазни 4,6-4,7
% гача ошгани ҳамда жами ўраган пиллалар миқдори 5,1-5,4 % га кўпайиши
аниқланди. Кўп йиллар давомида ипак қуртини боқиш технологияси устида
тадқиқотлар ёз мавсумида сувсизланиб, озуқавий
хусусиятлари пасайган тут
дарахтларини ўз вақтида суғориб, унинг тўйимлилиги оширилса тут ипак
қуртлари бундай баргларни кўп истеъмол қилади, натижада ғана миқдори
камайиб, личинкалар тез ўсади ёшдан-ёшга ўз муддатида ўтади ва қуртлар катта-
кичик бўлиб қолмай ёз мавсумига қарамасдан бир қути қуртдан олинадиган
пилла ҳосили 55-60 килограмни ташкил қилиши ўтказилган тажрибадаги
маълумотларда ўз аксини топган.
Бундан ташқари илмий тадқиқотларда об-ҳавонинг юқори ёки паст ташқи
муҳит омилларини ўзгариши асосида касалликлар келиб чиқишини
аниқлаганлар. Жумладан, тут баргининг қуёш нуридан кўпайиши,
дарахт
танасининг сувсизланишидан ва ёруғлик етишмаслигидан касалланиши,
ўсимликнинг ҳаводан заҳарланиши тажрибаларда аниқланган.
Юқорида қайд этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, тут дарахти
касалликлари тут баргининг ривожланиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир
кўрсатиб, унинг озиқавий хусусиятларини пасайтириб юбориши таъкидланган.
Аммо, касалликка чалинган тут барглари билан ипак қурти боқилганда унинг
ривожланиши, яшовчанлиги, қуртлик даври давоматини чўзилиши ва
пилла
ҳосилдорлигига қандай таъсир кўрсатиши яхши ўрганилмаган.
Шунинг учун ушбу масалани ёритиш мақсадида тажрибалар олиб бориб,
бактеиоз, цилиндроспориоз,фузариоз ва ун-шудринг касалликлари билан
касалланган тут барглари билан маҳаллий ва Хориж дурагайлари личинкалари
боқиб кўрилганда унинг яшовчанлиги ва қуртлик даврининг чўзилиши, бир дона
31
пилланинг оғирлиги ва пилла ҳосилдорлигига таъсирини ўргандик. Бу тўғридаги
маълумотлар 1-жадвалда берилган.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: