Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №19 (том 3)



Download 17,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/408
Sana14.05.2023
Hajmi17,75 Mb.
#938851
TuriСборник
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   408
Bog'liq
a62191 a8700ac5993e4660a861ac08c38fb696

 
Калит сўзлар: 
Тут дарахти, новда, тут барги, озиқлантириш, 
микроорганизмлар, касаллик актиномицетлар, бактериоз, ун-шудринг,муҳит 
омиллари, сувсизланиш, ёруғлик, яшовчанлик, қуртлик даври давомати, пилла, 
ҳосилдорлик.
Ключевые слова: 
тутовое дерево, ветка, лист тутового дерева,
 
питание, 
микроорганизмы, актиномицеты болезни, бактериоз, мучнистая роса, факторы 
окружающей 
среды, 
обезвоживание, 
свет, 
жизнеспособность, 
продолжительность цикла гусениц, кокон, урожаеность. 
Кириш. 
Республикада тутзорларни кенгайтириш, тутчиликда сув тежови 
суғориш технологияларини қўллаш ҳамда агротехника тадбирларни самарали 
ўтказилишини рағбатлантириш, инновацион ғоялар, илмий ишланмалар ва илм-
фан ютуқларини кенг жорий этиш орқали пиллачилик тармоғи озуқа базасини 
кўпайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 
ошириш. 
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан 
биргаликда пиллачилик ташкилотлари томонидан тутзорлар барпо этилишини 
мониторинг қилади ўтказилган мониторинг натижалари ҳар йили бир марта халқ 
депутатлари туман кенгашлари томонидан муҳокама қилинади ва муҳокама 
натижаларига кўра ажратилган ер майдонларида бир йил давомида тутзорлар 
ташкил қилмаган пиллачилик корхоналарига қонун ҳужжатларига мувофиқ ер 
солиғи бўйича қўлланиладиган солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг амал 
қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ҳудудларда янги 
тутзорлар барпо этиш, эскирган тутзорларни янгилаш, пилла етиштириш 
мавсумларини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича ҳудудий дастурларнинг ишлаб 
чиқилиши, ижро этилиши ва мониторингини ташкил қилади ҳар ҳафта туманлар 
секторлари раҳбарлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли 
органлари билан биргаликда пиллачилик тармоғидаги муаммоларни аниқлаш ва 


29 
бартараф этиш мақсадида пиллачилик ташкилотлари билан учрашувларни, 
пилла етиштириш мавсумларида эса касаначи пиллакорлар хонадонларига 
чиқишни ташкиллаштиради. 
Тут дарахти ривожланиши ва ўсиши даврида турли хил қатор 
касалликларга учрайди. Бу касалликлар бактериялар, вируслар, замбуруғлар, 
микоплазмалар, актиномицетлар томонидан келтириб чиқарилади ва уларнинг 
зарари йилдан- йилга кучайиб боради. Ҳозирги вақтда тутнинг 100 дан ортиқ 
касалликлари аниқланган бўлиб, тут дарахтларининг кўпчилиги йўл ёқалари, 
ариқ бўйлари, зовур четлари ва экинзорлар атрофида экилган бўлиб, улар чанг 
тўзон билан ифлосланади. Бундай шароитда зарарли микроорганизмлар тут 
баргларига ўтириб қолиш, озуқабоп тут баргларни касаллантириши, 
касаллантириш сабаблари ва уларни барг ҳосилдорлигига салбий таъсир 
кўрсатиши тўғрисида олимлар қатор тажрибалар ўтказиб, уларни олдини олиш 
ва қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида маълум амалий тавсиялар берилган.
Шундан, энг кўп учрайдиган бактерияларнинг 20 га яқин тури бўлиб, 
шулардан 7 та тури тутда учрайди ва экинзорлар атрофидаги қаторлаб экилган 
дарахтларга жанубий вилоятлардаги экологик шароитлар эвазига фузариоз 
касаллигини чақирувчи турларининг ривожланишига қулай муҳитга эга бўлади 
ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, Украина,Ўрта Осиё ва 
республикамиз шароитида тутнинг бактериоз касаллигининг бактериал рак, 
фузариоз ва ун-шудринг каби касалликлар туфайли махсус озуқа берувчи 
тутзорлардаги тутларнинг новдалари қуриб қолишига олиб келиши ва унга 
қарши курашиш учун 1 гектар тутзорга ҳар йили 20 т гўнг, 60 кг азот ва 30 кг 
фосфор солиниши зарурлигини айтади.
Бинобарин, тут баргидаги сув миқдори ипак қурти фаолиятида муҳим рол 
ўйнашини таъкидлайди, чунки қурт танасининг 85-88 % ини сув ташкил этиб, 
зарур бўладиган сув, оқсил, витамин ва бошқа моддаларни фақат тут баргидан 
олади. Демак, ипак қуртлари берилган баргнинг қанча қисмини ейиши ва танада 
ҳазм бўлиши барг таркибидаги сув миқдорига, баргнинг сўлиши ёки 
сўлимаганлигига боғлиқ бўлиб, серсув барглар берилганида қуртларнинг 


30 
ривожланиши тезлашиб, қурт даври давомати меъёрида кечиши ва бир текис 
пўст ташлаши, яшовчанлиги юқори бўлиши пилла ўраш жараёни ҳамда
пиллаларнинг етилиши 2 кунга қисқариши маълум бўлган. 
Дарҳақиқат, ипак қуртлари навли тут барглари билан боқилганда 
личинкалик даври 1-2 кунга қисқариб, тирик пилла ва ундаги ипак вазни 4,6-4,7 
% гача ошгани ҳамда жами ўраган пиллалар миқдори 5,1-5,4 % га кўпайиши 
аниқланди. Кўп йиллар давомида ипак қуртини боқиш технологияси устида 
тадқиқотлар ёз мавсумида сувсизланиб, озуқавий хусусиятлари пасайган тут 
дарахтларини ўз вақтида суғориб, унинг тўйимлилиги оширилса тут ипак 
қуртлари бундай баргларни кўп истеъмол қилади, натижада ғана миқдори 
камайиб, личинкалар тез ўсади ёшдан-ёшга ўз муддатида ўтади ва қуртлар катта-
кичик бўлиб қолмай ёз мавсумига қарамасдан бир қути қуртдан олинадиган 
пилла ҳосили 55-60 килограмни ташкил қилиши ўтказилган тажрибадаги 
маълумотларда ўз аксини топган. 
Бундан ташқари илмий тадқиқотларда об-ҳавонинг юқори ёки паст ташқи 
муҳит омилларини ўзгариши асосида касалликлар келиб чиқишини 
аниқлаганлар. Жумладан, тут баргининг қуёш нуридан кўпайиши, дарахт
танасининг сувсизланишидан ва ёруғлик етишмаслигидан касалланиши, 
ўсимликнинг ҳаводан заҳарланиши тажрибаларда аниқланган. 
Юқорида қайд этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, тут дарахти 
касалликлари тут баргининг ривожланиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир 
кўрсатиб, унинг озиқавий хусусиятларини пасайтириб юбориши таъкидланган. 
Аммо, касалликка чалинган тут барглари билан ипак қурти боқилганда унинг 
ривожланиши, яшовчанлиги, қуртлик даври давоматини чўзилиши ва пилла 
ҳосилдорлигига қандай таъсир кўрсатиши яхши ўрганилмаган. 
Шунинг учун ушбу масалани ёритиш мақсадида тажрибалар олиб бориб,
бактеиоз, цилиндроспориоз,фузариоз ва ун-шудринг касалликлари билан 
касалланган тут барглари билан маҳаллий ва Хориж дурагайлари личинкалари 
боқиб кўрилганда унинг яшовчанлиги ва қуртлик даврининг чўзилиши, бир дона 


31 
пилланинг оғирлиги ва пилла ҳосилдорлигига таъсирини ўргандик. Бу тўғридаги 
маълумотлар 1-жадвалда берилган. 
1-жадвал 

Download 17,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   408




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish