Африка-инсоният
бешиги
Австролопитеклар
Ибтидоий
аждодларимизни
нг Африкадан
Евроосиѐга
миграцияси
Гомо
Эректус
Гоминидлар
Полицент
ризм.
Моноцентризм
Диний қараш
Тест топшириқлари
1. Homo habilis сўзининг маъносини аниқланг?
А) *Ишбилармон одам
В)
Ақл идрокли одам
С) Қабила бошлиғи
D) Барча жавоблар нотўғри
2. Homo habilis қайси йилларда яшаган?
А) * 2,4-1,5 млн.
В) 5-1 млн.
С) 3,5- 1,1 млн.
D) 3,7-1,4 млн.
3. Homo habilisнинг мия ҳажми қанча бўлган?
А) * 650 куб. см
В)
350 куб. см
С) 430 куб. см
D) 500 куб. см
4. Homo habilisнинг вазни неча кг.ни ташкил қилган?
А) * 45 кг
В)
75 кг
С) 95 кг
D) 105 кг
5. Homo habilisнинг бўйи неча метр бўлган?
А) * 1,5 м
В)
1м
С) 80см
D) 56 см
6. Биринчи бўлиб тошдан меҳнат қуроллари ясашни бошлаган гоминид
номини аниқланг?
А) * Homo habilis
В)
Sahelantrophus tchadensis
С) Orrorin tugenensis
D) Ardipithecus ramidus
7. Олдувай маданияти палеолитнинг қайси босқичига оид?
А) * Илк палеолит
В)
Ўрта палеолит
С) Сўнгги палеолит
D) В ва С жавоблар тўғри
8. Homo rudolfensis қачон яшаган?
А) * 1,8 млн.
В)
1,7 млн.
С) 1,5 млн.
D) 1,4 млн.
9. Homo rudolfensis мия ҳажми қанча бўлган?
А) * 775 куб. см
В)
650 куб. см
С) 530 куб. см
D) 550 куб. см
10. Homo rudolfensis сўзининг лўғавий маъносини аниқланг?
А) * Рудолфлик одам
В)
Рудолфлик овчи
С) Ишбилармон одам
D) Қабила бошлиғи
11. 1986 йили В.П. Алексеев қайси гоминидни алоҳида турга ажратди?
А) * Homo rudolfensis
В)
Homo habilis
С) Paranthropus robustus
D) Paranthropus aethiopicus
12. 2001 йили Грузиянинг Дманисисидан гоминидларининг қайси тури
топилган?
А) * Homo georgicus
В)
Homo rudolfensis
С) Homo habilis
D) Australopithecus garhi
13. Homo georgicusнинг мия ҳажмини аниқланг?
А) * 600-680 куб см.
В)
700-780 куб см.
С) 800-880 куб см.
D) 900-980 куб см.
14. Homo georgicusнинг бўйи қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А) * 1,5 м
В)
1,2 м
С) 80 см
D) 56 см
15. Homo ergasterлар истиқомат қилган йилларни аниқланг?
А) * 1,9-1,6 млн.
В)
1,7-1,4 млн.
С) 1,5-1,2 млн.
D) 1,4 -1 млн.
16. Homo ergaster нинг мия ҳажмини аниқланг?
А) * 880 куб. см
В)
950 куб. см
С) 1030 куб. см
D) 550 куб. см
17. Оловни кашф этган қадимги гоминид номини кўрсатинг?
А) * Homo ergaster
В)
Homo rudolfensis
С) Homo habilis
D) Australopithecus garhi
18. Икки томони ўткирланган қўл чопқиларини ясашни бошлаган гоминид
ким?
А) * Homo ergaster
В)
Homo rudolfensis
С) Paranthropus robustus
D) Paranthropus aethiopicus
19. Индонезиянинг Ява оролидан Э. Дюбуа томонидан топилган огимиднинг
номини аниқланг?
А) * Homo erectus
В)
Homo rudolfensis
С) Homo habilis
D) Australopithecus garhi
20. Питекантроп ва Синантроп бугунги кунда фанда қандай ном билан
юритилмоқда?
А) * Homo erectus
В)
Homo rudolfensis
С) Homo habilis
D) Australopithecus garhi
21. Homo erectus лўғавий маъносини аниқланг?
А) * Тўғри тик юрувчи одам
В)
Кашф этувчи одам
С) Ишбилармон одам
D) Ақл идрокли одам
22. Homo ergaster лўғавий маъносини аниқланг?
А) * Кашф этувчи одам
В)
Тўғри тик юрувчи одам
С) Ишбилармон одам
D) Ақл идрокли одам
23. Homo erectusнинг мия хажмини аниқланг?
А) *900-1100 куб см.
В)
580-880 куб см.
С) 380-680 куб см.
D) 780-800 куб см.
24. Homo erectusларнинг яшаган даврларини аниқланг?
А) *1,6 млн-300 минг
В)
3,7-1,4 млн.
С) 4,5-1,2 млн.
D) 5,4 -1 млн.
25. Ашель даврида ҳаѐт кечирган гоминидни кўрсатинг?
А) * Homo erectus
В)
Homo rudolfensis
С) Homo habilis
D) Australopithecus garhi
26. Homo floresiensis неча минг йил олдин яшаган?
А) * 38-18 минг
В)
60-50 минг
С) 80-70 минг
D) 48-38 минг
27. Homo floresiensis қаердан топилган?
А) * Индонезиянинг Флорес оролидан
В)
Малайзиянинг Флорес шахридан
С) Испаниянинг Флорес вилоятидан
D) Италиянинг Флорес провинциясидан
28. Homo floresiensis мия ҳажмини аниқланг?
А) * 380 куб. см
В)
450 куб. см
С) 730 куб. см
D) 950 куб. см
29. 1997 йилда Шимолий Испания ғорладридан топилган қадимги гоминид
номини кўрсатинг?
А) * Homo antecessor
В)
Homo rudolfensis
С) Homo habilis
D) Australopithecus garhi
30. Homo antecessor неча минг йил олдин яшаган?
А) *800 минг
В)
1150 минг
С) 70 минг
D) 48 минг
31. Homo antecessorнинг мия ҳажмини аниқланг ?
А) * 1000 куб. см
В)
650 куб. см
С) 730 куб. см
D) 850 куб. см
32. Homo heidelbergensis яшаган даврни аниқланг?
А) *800-200 минг
В)
990-10 минг
С) 700-400 минг
D) 480-12 минг
11-12 мавзу: Homo sapiens вужудга келиши
Режа:
1. Неандертал типидаги одамларнинг вужудга келиши
2. Неандерталларнинг турмуш тарзи ва меҳнат фаолияти
3. Тешиктош одами ва Обирахмат ғоридан топилган палеантропологик
топилма
4. Неандерталлар тўғрисидаги замонавий назариялар
5.
Homo sapiensнинг
вужудга келиши
6. Илк
homo sapiens
ларнинг турмуш тарзи ва меҳнат фаолияти
7.
Homo sapiens
ларнинг
ер юзида тарқалиши
8.
Homo sapiens
тўғрисидаги замонавий назариялар
1856 йил эса Германия Федератив республикасининг Неандерталь
водийсилаги Дюсельдорф шаҳри яқинида жойлашган Фильгафер ғоридан ер
қазиш ишлари вақтида одамнинг бош суяк қопқоғи ва склетининг бир қанча
суяклари топилди. Мазкур суяклар Неандерталь водийсидан топилгани учун
шу жойнинг номи билан аталади.
Фильгафердан топилган неандертальлик одам суягининг қолдиғи ўша
вақтдаги кўпгина олимларнинг эътиборини ўзига тортди. Ўша даврда яшаган
И. К. Фульрот ва Шаафгаузенлар табиатшунос ва врачларнинг Бонндаги
съездида неандертальдан топилган бу склет қачонлардир ўлиб битган
қадимги одам типларидир, деб айтган эдилар.
Аммо немис реакцион антропологи Вирхов одам суякларининг
склетнинг топилган бўлаклари ибтидоий одамга мансуб алкоголизм ѐки захм
касали натижасида насли бузилган ҳозирги замон одамига тегишли деган
фикр билан майдонга чиқди.
Лекин 1864 йили яна Испаниянинг Гибральтар бўғози районидан яна
неадерталь типидаги қазилма одам суякларининг қолдиғи топилди.
Кейинчалик ер юзининг турли жойларидан неандерталь типидаги қазилма
одамнинг суяклари кўплаб топилди. Булар оролида 1887 йили Бельгиянинг
Спи деган жойи яқинидаги Бек-о-рош ғоридан топилган неандерталь
одамининг суяк қолдиқлари алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бу эса ўша
вақтдаги Вирхов каби реакцион буржуа олимларининг реакцион фанига
қарши фикр мулоҳазаларини нотўғри эканлигини исботлаб берди.
Кейинги вақтда, айниқса сўнги ўн йилликлар ичида Англия ва Белгия,
Германия ва Франция, Испания ва Италия, Швейцария ва Югославия,
Чехославакия ва Венгрия, МДҲ ва Эрон, Туркия ва Афғонистон, Паластин ва
Ироқ, Хитой ва Индонезия, Африка ва ер юзининг жуда кўп жойларидан
катта-кичик ѐшдаги неандерталь одамларининг бош суяклари, бутун-бутун
склетлари ва бошқа аъзоларининг қолдиқлари кўплаб топилди. Мазкур
жойларнинг деярлик ҳаммасидан неандерталь тпидаги одамларга алоқадор
бўлган кўплаб турар жойларнинг қолдиқлари, уларнинг меҳнат фаолиятига
оид жуда кўп ашѐлар топилди ва топилмоқда.
Бу ҳол неандерталь типидаги одамларнинг ер шарининг турли
районларига кенг тарқалганлигини кўрсатади.
МДҲ территориясида ҳам неандерталь типидаги қазилма одамларнинг
қолдиқлари Қримдаги Симферопль шаҳридан 25 км шарқдаги Кийиккоба
ғоридан Старосеилье, Заскольное деган жойдан 1936 йили эса А. П.
Окладников томонидан республикамиз жанубидаги Сурхондарѐ область
Бойсун тоғи Зовталошсой дарасининг Тешиктош ғоридан ҳам топилган.
Ьешиктош ғоридан 8-11 ѐшдаги неандерталь типидаги боланинг бош суяги
тошга айланган ҳолда сақланган ҳолда топилган.
МДҲда неандерталлар яшаб ўтган манзилгоҳлар 500 ортиқ бўлиб,
уларнинг аксариятини Кавказ, Қрим, Азов денгизи бўйлари, Днепр,
Шимолий Донец, Днестр, Сож, Десна, Дон, Ока, Волга дарѐларининг
бўйларида,
жанубий
Қозоғистон,
Ўзбекистон,
Тожикистон,
Туркманистондадир.
Шу нарса диққатга сазоварки, неандерталь типидаги қазилма одам
қолдиқларининг аксарияти ғорлардан топилган бўлиб, уларда маданий
қатламлар бирмунча яхши сақланган.
Неандерталлар, архантроп яъни питекантроп, синантроп ва
Гейдельберг қазилма одамлари билан неандертал-кроманьолик қазилма
одамлари ўртасидаги оралиқ даврда яшаганлар.
Улар фонда қадимги одамлар деб аталадилар. Ер юзининг турли
бурчакларидан топилган неандерталь одамларнинг калла суяги, склети ва
бошқа аъзоларининг суяк қолдиқларини ҳар томонлама чуқур ўрганилиши,.
Уларнинг ташқи қиѐфасини тиклаш имкониятини берди. Неандерталларнинг
ташқи кўриниши кўп жиҳатдан ҳозирги замон одамларига яқин бўлган. Бу
ҳол мия қутисининг сиғими ҳозирги одамникига баробар эканлигини
кўрсатади. Лекин уларнинг бош мияси, хусусан миясининг пешона қисми
бирмунча сустроқ ривожланган ва оддийроқ тузилгандир.
Неандерталь одамлари мия қутисининг сиғими 900-1800см
3
гача бўлиб,
ўртачаси 1380-1400см
3
га тенг эканлигини ҳисобга олсак, уларнинг калласи
катта эканлигига қаноат ҳосил қиламиз. Неандерталь одамлари калла
қутисининг шакли бирмунча чўзинчоқ бўлиб, пешонаси қия, бошининг тепа
қисми ясси, паст бўлиши улар учун характерлидир. Шу билан бирга уларда
қош устидаги қабартма анча олдинга туртиб чиққан. Неандерталь
одамларнинг бурунва юқори жағ суяклари жуда кучли ривожланган. Уларда
пастки жағ ҳам яхши ривожланмаган бўлиб, у жуда бақувват, лекинэнгак-
даҳан у қадар тараққий этмаган эди.
Неандерталларнинг тишлари кучли илдизли, катта ва қаттиқ бўлиб,
озиқни, хусусан гўштни чайнаш учун мослашгандир.
Танасининг узунлиги, бўй-басти жиҳатидан улар замонавий
одамлардан орқада турган албатта. Уларнинг бўйи 155-160 см бўлган. Лекин
уларнинг склети ҳозирги замон одами склетига қараганда бақувватроқ бўлиб,
ташқи тузилиши кўпроқ ривожланган. Бу ҳол улар мускулининг кучли
бўлганлигидан дарак беради.
Неандерталларнинг умуртқа поғонаси замонавий одамларники сингари
бўлмай бироз букилган бўлиб, оѐғининг болдир суяклари сон суякларига
нисбатан калтадир. Бу ҳол уларнинг юриш ва югуришда у қадар эпчил,
чаққон бўлмаганликларини кўрсатади.
Хуллас неандерталь одамларнинг ташқи кўринишида маймунга хос
бўлган баъзи ибтидоий белгилар мавжуд бўлиб, улар ҳали ҳозирги замон
одами даражасига етиб келмаган эди. Улар жисмоний жиҳатдан ҳозирги
замон кишисига бевосита шарт-шароит туғдирган тараққиѐтнинг
питекантроп ва синантропидан сўнги босқичда турарди. Лекин улар
архантропларга нисбатан жуда ҳам илгарилаб кетган эдилар. Бу уларнинг
меҳнат қуролларининг хили вазифасида ҳам кўзга ташланади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, неандерталлар Европа, Осиѐ, Африкада
кенг тарқалиб, улар хилма-хил жисмоний типни ташкил қилганлар.
Европа неандерталлари паст бўйли, калтабақай, кучли мускулли, бироз
сон букчайган, катта бошли, ияклари сезиларсиз бўлиб, бурунлари олдинга
чўччайиб чиқиб турган.
Лекин Д. Мак Каун ва бошқалар томонидан Фаластиндан топилган
неандерталлар эса Европа неандерталларидан фарқ қилиб, баланд бўйли
бўлганлар, ияклари эса замонавий одамларники сингари бўлган. Ер юзида
тарқалган Неандерталь одамларининг бир-биридан фарқ қилувчи олтита тури
маълум бўлиб, улар бъази хусусиятлари жихатидан ўзаро фарқ қилганлар. Бу
хол ирқлар келиб чиқишидаги дастлабки шарт-шароитларидан бири эди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳозирги мавжуд бўлган европоид,.
Монголоид ва негроид ирқларини бевосита неандерталларга боғлаб
бўлмайди. Мазкур ирқлар ўн минг йилларча кейин, сўнги тош даврида
неандерталь одамидан ривожланиб чиққан жисмоний жаҳатидан ҳозирги
замон типидаги одамлар пайдо бўлган даврда келиб чиққан.
Неандерталь
типидаги
одамлар
яшаган
давр
археологик
даврлаштиришнинг ашельнинг иккинчи ярми ва мустье босқичларини зў
ичига олади.
Юқорида таъкидлаб ўтилгандек, неандерталлар замонасига ҳар хил
тошдан қурол ишлаш, техникаси аввалгига қараганда юксалди. Ён-атрофини
синбириб силлиқлаш натижасида ядро ҳам тўғри шаклга кириб дискка
айланиб қолди. Улардан синдириб олинган парчалар юпқалашиб, учбурчак
кўринишига эга бўлди.
У даврнинг энг муҳим қуроллариданбири сихча ва қирғичдир,
сихчанинг бир учи ўткирланган бўлиб, учбурчакка ўхшаб кетар эди.
У гўшт, тери ва ѐғочни кесиш ва бўлакларга ажратиш учун ишлатилган.
Одамлар уни ѐғоч (гаврон, калтак) учига боғлаб. Найза сифатида ишлатилган
бўлсалар керак. Тошдан қирғич ясаб, унинг икки томонидан ўткирлаб
қирувчи ва кесувчи қурол сифатда фойдаланилган. Унинг ѐрдами билан ов
қилинган, ҳайвонларнинг гўшти терисидан ажратиб олиниб, бўлинган, тери
ишланган, ҳамда ѐғочни кесишда ҳам фойдаланилган. Неандерталлардаги энг
муҳим қуроллардан яна бири қўлчўқмори бўлиб, улар отиш каттароқ
суякларни синдириш учун ва бошқа мақсадларга фойдаланилган.
Неандерталь одамлари тошдани ташқари суяк ва ѐғочдан ҳам оддий
қуроллар ясаганлар. Улар ѐғочдан гавронлар, сўйил, найза асослари ва
айрилар ясаганлар ва улар ѐрдамида ов қилганлар. Улар Африка, Осиѐ ва
Европада анча кенг тарқалиб,
ғорларда, унгурларда, унгурлар тагида ва бошқа жойларда истиқомат
қилганлар. Улар тери ва юнгдан кийим қилабилганлар. Энг қадимги кишилар
каба неандерталь типидаги одамлар овчилик ва термачилик билан
шуғулланганлар.
Лекин уларда овчилик хўжалиги илгарига қараганда бирмунча юқори
босқичга кўтарилди.
Уларнинг асосий машғулоти овчилик бўлиб,. Улар мамонт, бизон, от,
айиқ, зубра, буғи каби йирик ҳайвонларни кўпроқ овлаганлар. Чунки бу
ҳайвонлар одамларга жуда кўп гўшт, тери ва қурол ясаш учун суяк ҳам
берган.
Йирик териси қалин ҳайвонларни овлаш жуда машаққатли бўлиб,
албатта бир кишининг иши бўлмаган. Мазкур йирик ҳайвонларни кўплашиб,
биргалашиб овланганки, бусиз овнинг муваффақиятли бўлиши мумкин эмас
эди.
Одамлар мамонтларни ўраб олиб, тик жарликларга ѐки ботқоқликларга,
балчиқлар ичига ҳайдаб бориб, овлаганлар. Одамлар ҳайвонларни таъқиб
қилиб борар эканлар улар тик қоялардан йиқилиб тушар, ботқоқ ва
балчиқларга ботиб қолар, шундай қилиб овчиларга ўлжа бўлар эдилар.
Балчиққа ботиб қолган ҳайвонлар ўлдирилар, қоялардан тушиб, майиб
бўлган ҳайвонларнинг гўштлари нимталаниб манзилгохларга олиб кетилар
эди.
У давр одамлари ғор айиқларинингустига тош ташлаб, учи айирли узун
ѐғочлар билан уларга кўплашиб ҳужум қилганлар. Қўтослар кўпроқ очиқ
яйлов ва чўлларда яшаганликлари учун уларни кўплашиб қувиш,. Атрофдаги
қуруқ ўтларни ѐқиб, шу тарзда ов қилган бўлишлари керак.
Осиѐ, хусусан Ўрта Осиѐда истиқомат неандерталлар, айиқ, қоплон, от,
тоғ эчкиси, архан ва бошқа маҳаллий ҳайвонларни кўплаб овлаганлар,
уларнинг гўштини овқат сифатида истеъмол қилганлар, териларини ѐпиниб
юрганлар. Улардан полос сифатида ҳам фойдаланган бўлишлари мумкин.
Шуни ҳам унутмаслик кераки, ўша давр ибтидоий кишилари ѐз- мавсумида
ѐввойи дарахтларнинг меваларидан дўлана, ѐнғоқ, олма, тоғ олчаси ва еса
бўладиган бошқа меваларни овқат сифатида кенг истеъмол қилганликлари
шак-шубҳасиздир, чунки ѐввойи ҳайвонларни ҳамиша ҳам муваффақиятли
бўла бермаган.
Илк
одамларнинг
баъзи
бир
гуруҳлари
айрим
вақтларда
«одамхўрлик»билан ҳам шуғулланишга мажбур бўлганлар. Археологик
топилмалар шундан дарак беради.
1886 йилда профессор Казмир Горьянович Крамбергер Югославиядаги
Карпина шаҳарчаси яқинидаги ғордан неандерталларнинг манзилгоҳини
топган ва кавлаган. Мазкуржойдаги маданий қатламларнинг биридан катта
гулхан қолдиғи, гулхан ва унинг атрофларидан оловда куйган, ѐндирилган
одам суяклари топилган. Бу 10 дан ошиқ ѐш бола ва катта кишиларнинг
суяклари эканлиги аниқланди. Бу суяклар ўша давр неандерталларининг
суяклари эди.
Бу ҳол ва давр кишиларининг турмуши машаққатли бўлганлигини
овнинг эса ҳамиша ўнгидан келабермаганини, оқибат натижада одамлар
баъзан ўз гуруҳи ѐки бошқа гуруҳдаги одамларни сўйиб гўштини истеъмол
қилганликларини кўрсатади.
«Одамхўрлик» фанда
Do'stlaringiz bilan baham: |