тўғрисидаги қарорлар. Оила бойлигининг қайси қисмини истеъмолчи- лик эҳтиёжларига сарфлаш мумкин? Жорий даромаднинг қайси қисмини келажакда сарфлаш учун сақлаб қўйиш ва жамғариб бориш керак?
2. Инвестициялар билан боғлиқ бўлган (инвестицион) қарорлар. Мавжуд жамғармаларни қайси (қандай) активларга йўналтириш (жойлаштириш) керак? 3. Молиялаштириш тўғрисидаги қарорлар. Уй хўжалиги ўз истеъмолчилик ва инвестицион режаларини амалга ошириш учун қачон ва қай тарзда қарз олинган маблағдан фойдаланиши керак? 4. Рискни бошқариш (риский бошқарув) билан боғлиқ қарорлар. Уй хўжаликлари қандай қилиб ва қандай шарт- ларда молиявий вазият мавҳумлиги (ноаниқлиги) даражасини камайтиришлари керак ва йўл қўйи- ладиган риск даражасини қачон оширишлари зарур?
◼
Уй хўжаликлари ўз даромадларининг маълум қисмини келажакда сарфлаш учун жамғариб қўйишлари натижасида улар умумий бойлик жамғармасини (pool of wealth) тўплаб қўядилар. Ва улар турли шаклларда сақланиши мумкин. ◼
Бу маблағларнинг умумий номи бор. Улар активлар (assets) номини олган. Иқтисодий қийматга эга бўлган барча нарсалар активлар дейилади.
◼
Уй хўжаликларининг ўзлари тўплаган маблағ- ларни сарфлаш борасида қарор қабул қилиш жараёни хусусий инвестициялаш (asset allocation) ёки пул маблағларини турли активлар турлари