хусусиятлари ҳам намоён бўлиши лозим.
Демак, де-Бройль ги-
потезисасига кўра, ёруғлик тўлқинлари квант хусиятга эга экан,
у ҳолда модда квантлари (электрон, протон, нейтрон)лар ҳам
тўлқин хусусиятга эга бўлиши лозим.
ДеБройль фикрига кўра,
нафақат ёруғлик
,
балки табиатдаги барча моддий заррача
лар, ва ҳатто чанг заррачалари ҳам бир вақтнинг
ўзида ҳам
зарра, ҳам тўлқин хусусиятга эгадир.
Ушбу хусусият табиат
-
11
даги барча материяга тегишли бўлган универсал хусусият
-
дир.
У ҳолда бу хусусият макроскопик жисмларда нима учун
кузатилмайди? Масалан, 1 м/c тезлик билан ҳаракатланаётган
массаси 1г лик зарранинг де-Бройль тўлқин узунлиги λ ≈
10
-28
м,
лекин, бундай даврийликка эга бўлган структура (кристалл пан-
жара) табиатда умуман учрамайди. Шу сабабли ҳам макроскопик
зарралар дифракцияси тажрибаларда кузатилмаган[7,8,12,14,15].
1922 йили “Белл телефон” фирмаси ходими Ж.Девиссон ва
унинг хизматдоши Кансем фирма буюртмасига биноан элек-
тронлар оқимининг металл сиртидан қайтишини ўрганаётиб, бу
жараёнда қандайдир аномал ҳодисанинг гувоҳи бўлганлар.1925
йили, яъни де-Бройль ишларидан кейин, М.Борн шогирди Эль-
зассер ушбу аномал ҳодиса электрон тўлқинлари деган ҳулоса-
га келиб, бу ҳақда қисқа мақола эълон қилади. Лекин, Ж.Девис-
сон ушбу мақолани ўқиган бўлса ҳам у бунга унчалик эътибор
бермаган. Кейинчалик, Ж.Девиссон 1926 йили ўз графикларини
Гёттингенда М.Борн ва Ж.Франкка ҳамда Оксфордда Д.Хар-
трига кўрсатади ва улар ушбу тўлқинлар де-Бройль тўлқинлари
эканига ишонч ҳосил қилсалар ҳам, лекин улар бунга Ж.Девис-
сонни ишонтира олмайдилар. Ҳўш, электроннинг тўлқин ху-
сусиятини қандай тушунмоқ керак? “Де-Бройль тўлқини” ўзи
нима? Ушбу саволларга ҳали жавоб йўқ эди. 1925 йилда де-Бро-
йль “материя тўлқинлари” деган сирли тушунчани киритади ва у
орқали материя тўлқинларини ифодалай бошлайди. 1926 йилда
немис физиги Э.Шредингер ушбу тўлқинлар учун дифференци-
ал тенглама таклиф қилади, бу тенглама кейинчалик квант ме-
ханикасида Шреденгер тенгламаси номи билан машҳур бўлади.
Ушбу тенглама ечилиб тўлқин фукцияси: ψ(x, y, z, t) топилади.
Ниҳоят, 1927 йилда Ж.Девиссон ва А.Жермер ҳамда П.Тарта-
ковский ва П.Томсонлар бир-бирларига боғлиқ бўлмаган ҳолда
электронлар дифракциясини кузатдилар. Дифракцион манзарада
олиб борилган ўлчашлар, тўлқинлар физик маъносини очиб бер-
маган бўлса-да, де-Бройль фомуласини ва электроннинг тўлқин
хусусиятга эгалигини тасдиқладилар (1-расм)[7,8,11-13].
12
Электронлар
1- расм.
Электронларнинг металл фольгада дифракцияси.
Табиатда ёруғлик тўлқинлари ва материя зарраларидан
ташқари,
Do'stlaringiz bilan baham: |