117
Тартиб рақами
913
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
1210
Ходимлар тоифаси
Бошқарув
274. Лавозим вазифалари:
а) марказнинг хўжалик
фаолиятига, иқтисодиѐт ва тадбиркорлик ишларига раҳбарлик
қилиш;
б) тасдиқланган иш режаларининг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш, молиявий-
иқтисодий фаолияти бўйича иш режалари лойиҳасини тайѐрлаш;
в) ўқув ва бошқа хоналар, тингловчилар турар жойини зарур жиҳоз ва асбоб-ускуналар
билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошриш;
г) ходимлар ва тингловчилар сиҳат-саломатлигини ва хавфсизлигини таъминловчи
шароитлар яратиш, меҳнат интизомига риоя қилишни назорат қилиш;
д) биноларни куз-қиш мавсумига тайѐрлаш
ишларини, қурилиш, капитал ва жорий
таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;
е) марказга ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари тушумлардан
тўғри фойдаланишни амалга ошириш ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона муносабатда бўлиш;
ж) марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга
ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва
улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
з) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ва оғзаки
мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
и) ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик
қилиш, ўзига бўйсунувчи тегишли бўлинма ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишини
мувофиқлаштириш;
к) санитария-гигиена
талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
275. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига, молиявий ва иқтисодий ишларга оид ҳамда
болалар
ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) тасдиқланган иш режаларининг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилишни;
в) иқтисодиѐт ва тадбиркорлик ишларини ташкил қилишни, молия-хўжалик фаолияти
бўйича иш режалари лойиҳасини тайѐрлашни;
г) марказ меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни
шакллантириш, ходимлар ва
тингловчиларнинг сиҳат-саломатлигини, хавфсизлигини таъминловчи шароитлар яратишни;
д) марказ биноларини куз-киш мавсумига тайѐрлаш ишларини ташкил этишни, қурилиш,
капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилишни;
е) марказга ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари тушумлардан
тўғри фойдаланишни ҳамда бюджетдан ташқари маблағ топиш йўлларини;
ж) марказнинг хўжалик объектларини тартибга солиш ва сақланишини таъминлашни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
276. Малака талаблари:
а) камида магистр даражасидаги олий маълумотли мутахассис;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва
ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.