Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайѐрлаш



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

90-§. Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайѐрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш Республика ўқув-методика
маркази методисти лавозимининг малака тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
2264 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2341 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
280. Лавозим вазифалари: 
а) бўлимнинг йиллик иш режасини тузишда иштирок этиш ва уларнинг ижроси юзасидан 
юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажариш; 
б) бириктирилган йўналиш бўйича нашр этиладиган ѐки янги яратилаѐтган методик 
қўлланмаларни таҳрир қилиш; 
в) мактабгача таълим тизими учун яратиладиган дидактик, кўргазмали қуроллар, 
таълимий ўйин ва ўйинчоқлардан фойдаланиш тўғрисида методик қўлланмалар ва тавсиялар 
тайѐрлаш; 
г) ўйинчоқ ва кўргазмали қуроллар ишлаб чиқарадиган корхона ва ташкилотлар билан 
ҳамкорлик ишларни йўлга қўйиш; 
д) мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳларнинг 
таълим-тарбия жараѐнини ташкил этишга оид методик қўлланмалар тайѐрлаш ва уларга амалий 
ѐрдам бериш; 
е) бадиий техник кенгашга тақдим этиладиган таълимий ўйин ва ўйинчоқлар, ўйин 
воситалари, кўргазмали қуролларни амалиѐтда қўллаш усулларини ўрганиш ва экспертиза 
хулосаларини тайѐрлаш; 
ж) мактабгача таълим тизимида илғор педагогик тажрибалар ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича семинар, тренинг ва очиқ 
ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳамда мазкур семинар-тренингларда таълим мазмунидаги 
янгиликлар тўғрисидаги маърузалар билан қатнашиш; 
з) илмий-методик кенгашга тақдим этилган қўлланмаларни ўрганиш, уларга тақриз 
бериш ҳамда кенгаш муҳокамасига тақдим этиш; 
и) таянч мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараѐнини ташкил этишга 
амалий ѐрдам кўрсатиш; 
к) мактабгача таълимга қамраб олинмаган болаларни оилада мактаб таълимига тайѐрлаш 
бўйича ота-оналар учун тавсиялар тайѐрлаш; 


120 
л) марказда замонавий педагогик технологияларни ўқув жараѐнига жорий этишга 
йўналтирилган тадбирларни ўтказиш; 
м) руҳий ѐки жисмоний ривожланишида муаммоси бўлган болалар таълим-тарбиясининг 
ташкилий-услубий масалаларига оид ишларни мувофиқлаштириш; 
н) мактабгача 
таълим 
муассасаси 
мудири, 
ҳамшира 
ва 
ошпазларининг 
тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан 
малакаларини ошириш ҳамда унга оид методик қўланмалар яратишда иштирок этиш; 
о) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
281. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) мактабгача таълим йўналишига оид янгиликларини; 
в) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш 
бўйича фаолият юритишни; 
г) педагог ходимларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган 
давлат талабларини; 
д) ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув 
жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
е) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; 
ж) машғулот ва дарсларни таҳлил қилиш, уларни тўғри ташкил этиш бўйича амалий 
ѐрдам бериш шаклларини; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
282. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида магистр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish