режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали
ҳамда бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқиш;
д) мактаб-интернатда назорат ишларини ташкил этиш,
тегишли таълим
стандартлари талаблари бажарилишининг, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг
мониторингини амалга ошириш, коррекцион машғулотлар ва фанлар тўгаракларининг
ишлашини ташкил қилиш;
е) ўқув хоналарини техник таълим воситалари билан,
кутубхоналарни тегишли
ахборот манбалари билан жиҳозланишига раҳбарлик қилиш;
ж) ўқув фанлари бўйича методик материаллар ишлаб чиқиш, ёш мутахассисларга
методик ёрдам бериш, ўқитувчилар малакасини ва касбий маҳоратини ошириш ишларини
олиб бориш, ўқувчиларнинг ўқув юкламасини такомиллаштириш;
з) синф журналларининг юритилиши ва сақланишини таъминлаш, синф раҳбарлари
фаолиятига раҳбарлик қилиш, ўқув ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида
ҳисоботларни тузиш, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил этиш;
и) коррекцион йўналишга мос равишда таълим тарбия жараёнини янги
замонавий
талаблар асосида ташкил қилиш;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
л) касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг
асосий қоидаларига амал қилиш.
30. Билиши лозим:
а) Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги
Конвенция, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида”ги қонунини, умумий ўрта таълим соҳасидаги, имконияти чекланган болалар
ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) педагогика фанлари ва амалиёти, бошқариш психологияси ютуқларини;
в) мактаб-интернат фаолиятини ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий
асосларини;
г) махсус
педагогика, психология, методика соҳасида қўлланиладиган метод ва
воситаларини;
д) тегишли давлат таълим стандартлари талаблари ва мазмунини, замонавий
педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини;
е) жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ходимларни маънавий ва моддий
рағбатлантириш методларини;
ж) педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари,
уларнинг
малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
з) таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни,
муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
и) таълим муассасаси фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг
қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни;
к) жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан
дифференциал ва индивидуал тарзда коррекцион педагогик
ишлар олиб боришнинг
усулларини;
л) педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
м) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
31. Малака талаблари:
а) таълим муассаса йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий
педагогик маълумот ёки олий педагогик маълумот ва таълим муассаса йўналиши бўйича
тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;