Комитет по координации развития науки и технологий при кабинете министров республики узбекистан



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet146/176
Sana29.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#933389
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   176
Bog'liq
tezis

ЖАНУБИЙ ОРОЛ Б
7
ЙИ ХАЛ
3
ЛАРИНИНГ 
7
РТА АСР МИСКАРЛИК 
8
УНАРМАНДЧИЛИГИ ВА АМАЛИЙ САЪНАТИ
Турганов Б.Қ. 
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Нукус ша
ҳ
ри 
Жанубий Орол бўйи Марказий Осиёдаги ўтроқ 
ва кўчманчи халқлар маданиятлари чорраҳасида 
жойлашган қадимий деҳқончилик, шаҳарсозлик ва 
кўплаб ҳунармандчилик соҳалари тараққий қилган 
минтақа 
ҳисобланади. 
Айниқса, 
ўрта 
аср 
археологик материаллардаги хилма хил мис, бронза 
буюмлар мискарлик ҳунармандчилиги ва амалий 
саънатининг ривожланганлиги, маҳсулот ишлаб 
чиқариш даражасининг ошганлиги ва минтақа 
а ҳ ол и си н ин г 
м а да ни й 
ҳ а ё т и 
та р а қ қи й 
қилганлигидан гувоҳлик беради. Ёдгорликлардаги 
мискарлик топилмалари нафақат, амалий аҳамиятга 
эга буюм, балки минтақа халқларининг нодир 
санъат асари ҳисобланади.
Ўрта аср маҳаллий ҳунармандлари томонидан 
ички бозорни таъминлаш мақсадида мис, бронза, 
кумуш 
каби 
рангли 
металлардан 
ҳар 
хил 
ассортементдаги 
кўплаб 
хўжалик 
ва 
рўзғор 
буюмлари 
тайёрланган. 
Улар 
фойдаланиш 
вазифаларига кўра уй-рўзғор, ошхона, кундалик 
ҳаётда махсус аҳамиятга эга ва пардоз-андоз 
буюмларига ажралади. 
Бундан ташқари, илк ўрта асрларда қимматбаҳо 
металлардан 
тайёрланган 
баъзи 
мискарлик 
буюмлари ташқи савдога чиқарилган. Бу тўғрисида 
мутахасислар 
В.П.Даркевич, 
В.Ю.Лещенколар 
таъкидлашларича, 
савдо-иқтисодий 
алоқалар 
натижасида Сўғд ва Хоразм ҳунармандлари 
томонидан ишлаб чиқарилган кумуш идишлар VII 
аср охиридан Шимолий Кавказ ва Кама дарёси 
бўйларига ташқи савдога чиқарилган. Ўрта Осиё 
вилоятларига тааллуқли кумуш идишлар Азов, 
Доғистон ва Уралдаги Кичик Аниково қишлоғи 
худудларидан 
қайд 
қилинган. 
Улар 
Россия 
Археология комиссияси ҳисоботи, И.А.Орбели, 
К.В.Тревер тадқиқотларида махсус боҳаланган.
С.П.Толстов ва А.И.Тереножкин асарларида эса 
баъзи кумуш идишлардаги тасвирлар Хоразм 
маданий 
муҳитига 
алоқадорлиги 
алоҳида 
таъкидланади. Ушбу кумуш идишлар суворий, 
суворийларнинг қўрғонни забт этиш манзараси, 
тўрт қўллик худо тасвири ва ёзувли нақщлар билан 
безатилган. 
Жанубий Орол бўйларида бу каби қимматбаҳо 


159 
металлардан турли хил уй-рўзғор буюмларини 
тайёрлаш ва хонадонларини безатиш анаъналари 
ривожланган ўрта асрларда ҳам давом этган. Саёҳ 
Ибн Баттута (1333 йил) Урганч қозиси Абу Ҳафс 
Умар меҳмонхонаси ҳақида «Бу гўзал ва кенг хона 
бўлиб,…. қатор токчаларнинг ҳар бирига олтин 
суви юритилган кумуш идишлар қўйилган. Одатда 
мамлакат фуқоралари ўз уйларини ана шундай тар-
зда безатадилар» деб ёзади. Шунингдек, у Хоразм 
амирининг меҳмондорчилиги ҳақида: «…..яна 
бошқа патнисларни ҳам олиб келишди… Тозалан-
ган анор доналари ичига тилла қошиқчалар солин-
ган олтин ва кумуш идишларда тортилди» дея 
маълумот беради. 
Ушбу маълумотлар ҳаққонийлигини давлатимиз 
ва хорижий давлатлар музейларида сақланаётган 
археологик материаллар тўла тасдиқлайди. XI–XIII 
асрлар бошига оид Қаватқалъа ёдгорлигидан топил-
ган бронза қошиқга олтин сувида ишлов берилиб, 
дастасининг устки юзаси геометрик нақшларда без-
атилган. Шунингдек, минтақа мискарлик ва амалий 
саънатининг ноёб намуналаридан бири бўлган ку-
муш патнис (баркаш) Россия давлат эрмитажида 
сақланмоқда. У XI асрга таалууқли бўлиб, 
тўғрибурчакли бичимда, юзаси текис, чеккалари 
гардишли. Ҳажми: узунлиги 37,5 см, эни 24 см га 
тенг. Унинг чекка бурчакларидаги бодомсимон
чамбарлар ичига кандакорлик усули билан товус 
тасвири тушириланган ва улар оралиғига куфий 
ҳуснихатидаги араб ёзувлари битилган.
Мазкур маълумотлардан ташқари, Жанубий 
Орол бўйи ёдгорликлардаги археологик материал-
лар мискарлик ҳунармандчилиги ва амалий саъна-
тининг тараққий қилганлигидан гувоҳлик беради. 
Жумладан, Куюк қалъа, Ҳайвон қалъа, Тўк қалъа, 
Қаватқалъа, Замахшар, Миздакхон, Кўҳна-Урганч 
ва бошқа ўрта аср ёдгорликларида мискарлик 
устахоналари излари аниқланган бўлса, XII-XIV 
асрлар Шахрлик ва Жанпиққалъадан мискарлик 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган 
маҳаллалар ўрганилган. 
Мискарлик ҳунармандчилиги марказларидан 
бири XI-XIII асрлар бошидаги Қаватқаъладан 
бронза чироқ қисмлари, ов манзараси тасвирланган 
бронза тўқа (накладка), олтин суви юритилган 
бронза қошиқ, мис кўза, безак буюмлари каби мис 
ва бронза буюмлари топилган. Қават қалъа 
атрофидаги 5, 9, 41, 43 уйларда олиб борилган 
тадқиқотларда 41-уйдан 675 дона, 43-уйдан 693 
дона, 5-уйдан 45 дона, 9-уйдан 111 дона 
кул олч ил ик, 
металл соз лик, 
шиша соз лик, 
сангторошлик ҳунармандчилиги маҳсулотлари қайд 
қилинган. 
Уларнинг 
аксарияти 
мис, 
бронза 
буюмларни ташкил этади. Фақатгина, 9-уйдаги мис, 
бронза буюмлар 25 донадан иборат. Шунингдек, 
ёдгорликдан талькохлорид тошидан тайёрланган 
тигель, ярим тайёр мис, бронза буюмлар, мис 
пластина ва сим бўлакчалари, шлак қолдиқлари 
топилган.
Жанубий Орол бўйидаги XII-XIV асрлар 
ҳунармандчилик марказларидан бири Жампиққалъа 
ёдгорлиги ҳисобланади. Ёдгорликнинг шимолий 
қ и с м и д а
ж о й л а ш г а н
ҳ у н а р м а н д ч и л и к 
маҳалласидаги хоналардан мискарлик, заргарлик, 
т е м и р ч и л и к ,
к ул о л ч и л и к ,
ш и ш а с о з л и к 
ҳунармандчилиги 
устахоналари 
аниқланган. 
Ҳунармандчилик маҳалласида мис ва бронзадан 
қўйма буюмлар тайёрлаш ишлари 11, 13, 27-
хонадонларда амалга оширилган. Мажмуадаги 11-
хонада ўчоқ, катта хум ва хона деворларида яшил 
шлак излари сақланган. Хонанинг жануби-ғарбий 
бурчагида диаметри 98 см, баландлиги 1,58 см. хум 
кўмилган. Бундан ташқари, хонадан мис ва 
бронзадан ишланган ярим тайёр буюмлар, симлар, 
мис пластиналар ва бошқа кўплаб топилмалар қайд 
қилинган. Афтидан, хона мискарлик ёки заргарлик 
устахонаси бўлган. Шунингдек, ёдгорликдан турли 
хил ҳунармандчилик маҳсулотлари, талькохлорид 
тошидан таёрланган ковш-«тигел» топилган.
Бундан ташқари, ўрта асрларда Султонувайс 
тоғидан қазиб олинган мис рудасининг бир қисми 
Жанпиққалъа аҳолиси томонидан қайта ишланган. 
Минтақадаги 
мискарлик 
ҳунармандчилиги 
марказларидан яна бири XII-XIV асрларга оид 
Шахрлик ёдгорлиги ҳисобланади. Ёдгорликнинг 
шарқий қисмидаги мискарлик маҳалласидан 2 та 
мискарлик устахонаси ўрни очилган.
Ж а н уб и й
О р о л
б ў й и 
м е т а л л с о з л и к 
ҳунармандчилигига 
тааллуқли 
археологик 
материаллар 
ва 
спектро-аналитик 
таҳлиллар 
минтақада қадимда ва ўрта асрларда маҳаллий хом-
ашё манбаларидан фойдаланишга жиддий эътибор 
беришганлигини кўрсатади. 
Ю.Ф.Буряков табирича, Жанубий Қизилқум тоғ 
тизмаларидаги мис конлари бронза давридан 
бошлаб, баъзи конлар ўрта асрларда ҳам минтақа 
ҳунармандлари 
учун 
асосий 
металл 
рудаси 
манбаларидан бири бўлган. Бундан ташқари, 
С ул т он ув а йс 
тиз ма л ар ида ги 
а рх еол оги к 
тадқиқотларда мис рудаси конлари ва қайта 
ишловчи марказлар Оқтоғ (мил.ав. IV-II асрлар ва 
X-XIV асрлар), Аччиқ тоғ тепалиги (X-XIII асрлар 
боши), Шайхижалий тоғи (XII-XIV асрлар), Занги 
бобо (антик давр ва XI-XIII асрлар боши) 
маконларидан аниқланган. Ҳаттоки, Шайхижалил 
тоғи ён бағирлари, Абумуслим қалъа атрофи ва 
Ақтов 
макони 
яқинидаги 
31-кондаги 
кварц 
бўлакчаларининг 
металлометрик 
таҳлили 
тоғ 
жинслари таркибида юқори даражада олтин 
доначалари мавжудлигини кўрсатади. Шайхижалил 
тоғида III-IV ва XVIII асрда, Ақтов макони 31-
конда X-XIV асрларда олтин рудаси қазиб олинган 
бўлиши, эҳтимол. 
Жанубий Орол бўйларида илк ўрта асрларга 
нисба та н 
XI - XI I I 
а ср ла р 
бошига 
оид 
ёдгорликларидаги мис ва бронза топилмалар бу 
даврда мискарлик маҳсулот турлари, шакллари 
кўпайганлигидан ва тараққий қилганлигидан яққол 
далолат беради. Айниқса, бу даврда рангли 
м е т а л л а р г а
и ш л о в
б е р и ш
т е х н и к а с и 
такоммиллашиб қўйма, сўқма, қолипаки, нақш 
чекиш, зарҳал бериш, олтин ва кумуш сувида 
ҳаллаш каби турли хил техникавий усуллардан 
фойдаланган. Бу давр жамиятининг ижтимоий-


160 
сиёсий тузуми ва ислом мафкураси мискарлик 
буюмларини безатиш услубларига ҳам бир қанча ўз 
таъсирини ўтказганлигини кўрсатади. Мискарлик 
саънатида бадиий услуб ўзгариши бошланди. Бу 
давр мис ва бронза буюмларида жонли табиатни 
тасвирлаш кескин камайиб, мураккаб ислимий
ҳандасий ва эпиграфик нақшинкор безакларда 
безатиш устунлик қила бошлади. Бундай саънат 
асари 
даражасида 
безатилган 
мискарлик 
маҳсулотлари 
XI-XIII асрлар 
бошига 
оид 
Шохсанам қаъла (бронза қозон), Айгелди (бронза 
коса), Қаватқаъла (бронза чироқ) ва бошқа 
ёдгорликлардаги зооморфли ва безак буюмлари, 
бронза кўзгуларда қайд қилинган.
Кўриниб турибдики, VIII-X асрларга оид 
археологик ёдгорликларда мискарлик буюмлар 
сонининг камлиги, безатилиш ва тайёрланиш 
усулларининг 
оддийлиги 
кузатилса, 
XI-XIV 
асрларда уларнинг тур ва шаклларининг кескин 
кўпайиши, ишлов бериш техникаси такомиллашуви 
ва 
бой 
бадиий 
композицияларда 
безатиш 
жараёнининг кучайиши сезилади. Бундан ташқари, 
мискарлик маҳсулотлари таҳлиллари Жанубий 
Орол бўйи халқларининг Ўрта Осиё вилоятлари, 
Хуросон ва Евросиё кўчманчилар билан маданий-
иқтисодий 
алоқалари 
тараққий 
қилганлигини 
кўрсатади. Бу эса ўз навбатида янги турдаги 
мискарлик 
буюмларининг 
пайдо 
бўлиши 
ва 
б ую м л а р н и
б е з а ти ш да
я нг и
ус л уб л а р 
шаклланишига олиб келган. Минтақадаги ўрта аср 
ёдгорликларида қайд қилинган усмадон (Эрон), 
бронза қозон (Мовароуннаҳр, Хуросон), бронза 
кўзгулар (Узоқ Шарқ, Хитой, Мовароуннаҳр, 
Эрон), бронза чироқ (Мовароуннаҳр, Хуросон) ва 
бошқа 
буюмлар 
топилмалари 
бундан 
яққол 
гувоҳлик беради.
АДАБИЁТЛАР 
1. Ал и а к б а р ова А. Ремесленный комплекс Джампык-
калы. //Вестник КК ФАН РУ. с. 89-93.
2. Б ур я к ов Ю . Ф. Горно-металлургическая база Кызыл-
кумов в формирований государственности Хорезма и 
Согда. //Материалы Международного симпозиума 
«Цивилизация древнего Хорезма в контексте истории 
мировой культуры». Нукус-Бустон, 2000. с.29-31. 
3. Д а р кев и ч В. П. Художественный металл Востока. 
М., 1976.
4. И б р оҳ и м ов Н. Ибн Батута ва унинг Ўрта Осиёга 
саёҳати. Тошкент. 1993.
5. Л е ще н к о В. Ю. Восточные клады на Урале в VII-
XIII вв. (по находкам художественной утвари). АКД
.
М., 1971.
6. М а ны л ов Ю. П. Археологические памятники Султа-
нуиздага эпохи античности и средневековья. АКД. Таш-
кент, 1972.
7. О р б ел и И. А. , Т рев ер К. В. Сасанидский металл. 
М.-Л., 1935.
8. Сокровища Приобья. Вступительная статья Б. Марша-
ка. СПб., 1996. 
9. Т е ре н ож к и н А. И. К истории искусства Хорезма. // 
Искусство. М., 1930. № 2. 
10. Т ол ст ов С . П . Древний Хорезм. М.: МГУ. 1948.
Как известно, в последние годы в ведущих уни-
верситетах мира введены курсы устойчивое разви-
тие человечества (Н.Н.Марфенин, 2007), которые 
способствуют целостному восприятию современ-
ных экологических и социальных проблем во вза-
имной связи: от самых общих экологических и де-
мографических закономерностей в сочетании с при-
родными ресурсами до современных способов пре-
дотвращения экологического кризиса и достижения 
устойчивого развития человечества. 
Появившиеся лишь в течение второй половины 
ХХ века экологические проблемы слишком быстро 
приобрели угрожающие формы. Примером может 
служить Аральская катастрофа, когда на глазах од-
ного поколения исчезает с карты крупнейшее в ми-
ре внутреннее море-озеро – Аральское. Президент 
Республики Узбекистан И.А.Каримов на 48-ой сес-
сии Генеральной ассамблеи ООН признал Араль-
ский кризис крупнейшей экологической катастро-
фой. 
Переход Узбекистана на модель устойчивого 
развития предполагает проведение гармоничной 
п о л и т и к и
г о с у д а р с т в а
п о
с о ц и а л ь н о -
экономическому развитию и окружающей среды 
(Национальная стратегия устойчивости развития 
РУ. Ташкент. 1999). Среди важнейших приоритетов 
провозглашается сохранение и улучшение окру-
жающей среды, соблюдение полной безопасности 
для здоровья людей. 
Комплекс аральских проблем является ярким 
примером сложных и взаимосвязанных последст-
вий для здоровья населения и окружающей среды, 
развития общества. В этой связи особенно актуаль-
ны исследования по влиянию факторов окружаю-
щей среды, как среды обитания, создание безопас-
ных условий труда и проживания населения 
(И.Р.Турдымамбетов, 2005). 
Нами применен системный, комплексный под-

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish