Атм окда. Ги тлер ч и лар Герм ани яси ни нг сўнгги кунлари



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/30
Sana24.04.2023
Hajmi7,79 Mb.
#931399
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Yulian Semyonov. Bahorning o\'n yetti daqiqasi (roman)

«Сиэнинг Берндаги немис генерали 
Вольф 
билан 
фельдмаршал Александер штабининг пфицерлари црта- 
сида олиб борилаётган музокаралар юзасидан хатингиз- 
ни олганлигимизни билдириш билан бирга, шу нарсадан 
огоҳлантиришни лозим кўрдикки, Совет ҳукумати бу иш- 
ни тушунмовчилик эмас. балки ундан ҳам 
баттарроқ 
бир нарса деб ҳисоблайди.
Германия генерали Вольф еа унинг ҳамроҳлари Ши- 
молий Италиядаги немис қўшинларининг таслим бўли- 
ши тўғрисида инглиз-америка қўмондонлиги вакиллари 
билан музокаралар олиб бориш учун келганлар. Соеет 
ҳукумати бу музокараларда совет ҳарбий қўмондонлиги 
еакилларининг иштирок этиши зарурлиги ҳақида баё- 
нот берганда, Совет ҳукумати бунга рад жавоби олди.
Шундай қилиб, Германияга қарши урушнинг асосий 
сғирлигини ўз зиммасига олган Совет Иттифоқидан яши- 
ринча ҳолда Бернда икки ҳафта давомида, бир томон- 
дан герман ҳарбий қўмондонлиги, иккинчи томондан 
инглиз америка қўмондонлиги вакиллари ўртасида му- 
зокаралар олиб борилмоқда. Совет ҳукумати буни йўл 
Қўйиб бўлмайдиган бир ҳол деб ҳисоблайди.
В. М О Л О Т О В >.
Штирлицнинг Вольф ва Даллес ўртасидаги муэока- 
раларининг маэмуни тўғрисидаги хабарини эшитиб Бор- 
ман хурсанд бўлибкетди. У шунчалик хурсанд бўлганига 
ўэи ҳайрон қолди: инглизлар 
Берлинни 
бомбардимон 
қиларди, Франкфурт остоиаларидан рус тўпларининг
330
www.ziyouz.com kutubxonasi


гумбур-гумбури эшитилиб турарди, рейхда ҳамма нарса 
вайрон бўлмоқда, у эса худди ўч олаётган кишидек қу- 
вонарди. Унинг таҳлил этувчи ақли, унинг қувончи бош- 
қаларни кўра олмайдиган кампирлар қувончига ўхшаш- 
лқ^ини фаҳмлади.
>«Мен ўзим ҳақимда, аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни би- 
либ олганим яхши,— деб ўйларди у,— ана шунда ўэим- 
ни мудофаа этишим ва бошқаларга ҳамла қилишим осон- 
роқ бўлади— рақибнинг заиф жойини билиб 
турасан 
киши». 
х
к Борман психотерапияга ишонарди. ■У' ҳеч вақт дори 
ичмасди. У қип-яланғоч бўлиб олиб, ўзини карахтҳолига 
келтирарди ва бутун иродасини организмнинг оғриқ жо- 
йнга қаратарди. У фуникуляр ангинани бир кунда даво- 
ларди, шамоллашни оёқда ўтказарди; у рашк қилишдан 
қутула олар, ғам босиш ҳолатларини босиб қўярди. Бор- 
маннинг ёшлик чоғидан кўнгил ғашлик касалига дучор 
эканлигини ҳеч ким билмасди. У ана шундай 
арэимас 
нарсаларга хурсанд бўлиб кетган пайтларида ҳам ўзини 
босиб оларди.
У телефон трубкасини кўтариб, Гиммлерга қўнғироқ 
қилмоқчи ҳам бўлди, аммо ўэидаги бу иштиеқни ҳам бо- 
сиб қўйди. Рейхсфюрернинг бу янгиликни эшитгач, қан- 
чалик саросимага тушишини тасаввур қилди.
«Саросимага тушгач,—■
деди Борман ўэига 
ўэи,— у 
йўл излаб Шелленбергга мурожаат қилади. Б у 
аблаҳ 
интеллигентнинг эса нималарни ўйлаб топишини худо 
билади...»
— Б у Борман,— деди рейхслейтер 
трубкани 
кўта- 
риб,— салом, Кальтенбруннер. Кечикмай дарҳол 
ҳузу- 
римга келишингизни сўрардим.
«Шундай қилнш керак,— ўйини даном эттнрди Бор- 
ман,— эҳтиёткорлик билан Кальтенбруннер орқали иш 
кўрмоқ зарур. Бунинг устига 
Кальтенбруннерга 
ҳам 
ҳамма гапларни очмайман. Мен фақат Вольфни қайтат- 
дан Берлинга чақиришни илтимос қиламан, 
Кальтен- 
бруннерга эса мендаги маълумотларга қараганда Вольф' 
рейхсфюрер ишига хоинлик қилаётганга ўхшайди, дей- 
ман. Мен дўстим Гиммлерни бекорга безовта қилмаслик 
учун унга ҳозирча ҳеч нима демасликни сўрайман. Ле- 
кин Вольфни қамоққа олиб, бор гапни айтишга мажбур 
қиласан, деб буюраман. Улар бу соҳада бегоналар би- 
лан ишлашга уста бўлиб кетганлар, қани, энди ўэ одам-
331
www.ziyouz.com kutubxonasi


V
ларига ишлов беришии бир ўрганиб қўйснплар-чи1 Вольф 
айтган гаплар протоколга ёзилиб, шахсан Кальтенбрун- ^
нер томонидан менннг столимга қўйнлгандан кейин мен 
уларпи фюрерга кўрсатаман, 
ана унда 
Гиммлерпинг 
умри тугадн, деяверинг. Шундай қилиб, Гитлер 
ёнида 
якка ўзим қоламан, Геббельс — манжалақи одам, уни 
қисобга олмаса ҳам бўлади, бунинг устига мен билган 
нарсаларнинг учқунини ҳам билмайди у. “Унда ғоя кўп-у, 
пул йўқ. Менда эса уларнинг ғояси билан партиянинг пу- 
ли қолади. Мен улар килган хатони қайтармайман — ғо- 
либ чиқаман, албатта,\Ғалаба қачон келншининг ҳам ун- 
чалик аҳамияти йўқ: курашишнинг ўэи бахт, кураш эса 
оқибат натижада ғалабага олиб келади».
Фюрер ҳузурида кўп йиллар хизмат қилган аппарат- 
даги ҳар бир ходим сингарн Борман ҳам ўэ мулоҳазала- 
рида — мулоҳазалари умуман олганда жуда аниқ бўлар- 
ди — фақат битта хатога йўл қўярди; у ҳамма 
нарса 
қўлимдан келади, ниманн истасам шуни қила 
оламан, 
истаган масаланн рақиблардан кўпроқ тушунаман, деб 
ўнларди. Узппи национал-социалистик ҳаракатнинг маф- 
муравий ташкилотчиси деб ҳнсоблаган Борман 
майда- 
чуйда леталларни ва хусусий нарсаларни — хуллас «му- р  
тахассис» учун зарур ҳамма нарсаларни менснмасдн.
Риббентроп ҳам, Геринг ҳам, Гиммлер ҳам Борман- 
дан қўрқардилар ва обрўсини жойига қўйиб 
юришга 
мажбур эдилар. Аммо ташқи ишлар министрлиги, авиа- 
ция министрлиги ёки контрраэведкадаги майда 
амал- 
дорлар партня раҳбарииинг кўрсатмалари устидан кулиб 
юрардилар. Чунки ўэ аппаратларидаги ишларни ипидан- 
игнасигача биладиган, дипломатия ҳамда раэведка, са- 
ноат ҳамда армия соҳаларидаги бутун операцияларни 
тайёрЛандпган кишилар ана шулар эди. Борман 
кабн 
юэаки фикр қилиб ютувчи раҳбарларга нисбатан булар- 
да яширинча норозилик туғиларди ва бу нороэилик бо- 
ра-бора ҳатто нафратланишгача олиб келарди.
Борман ана шу юзакилиги туфайли муваффақиятсиэ- 
ликка учради. Табиийки, Кальтенбруннер Гиммлергя ҳсч 
пнма демади — рейхслейтернннг кўрсатмаси шундай эди,.
У Италнядан Карл Вольфни дарҳол чақиришни 
қайта 
буюрдн. РХСАнинг улкан аппаратида ҳамма нарса икки- 
тя катта рақибнинг — Мюллер ва Шелленбергнинг назо- ж 
рати остида бўларди. Кальтенбруннер 
ставкасидаги 
Шелленберг одамлари томонидан сотиб олинган раднст
332
I
www.ziyouz.com kutubxonasi


Италияга: «Вольфнпнг Берлинга учиб борцши кузатиб 
турилсин» деган мазмундаги бутунлай махфин телеграм* 
* ма юборилганлигини билдирди. ШеллеПберг дарҳол бу- 
нинг олдини олиш зарурлигини тушунди. Бошқа томоп- 
ларинн аннқлаш осон иш — Вольфнинг Берлинга қачон 
учиб келнш вақтинн аниқлаш разведкага ҳеч гап эмас 
эди,- Темпельхоф аэродромида уни иккпта машина кутиб 
турардп: бнрн эшнклари зирҳли қамоқ машинасн бўлиб, 
унда гестапо ер ости турмаси посбонларидан уч калла- 
кесар ўтирардп, нккннчи машинада СС брнгаденфюрери, 
рейх сиёсий раэведкасининг бошлнғи Вальтер Шеллен- 
берг ўтнрардн. Самолёт томон қора кийнмда, кўриннш- 
дан қамоқхона ходимлари экаплигн бплиниб турган уч- 
та одам ва келишган, энёлинамо, бу учрашув учун атай- 
лаб яп-янги генерал формасини киинб олган Шеллен- 
берг пўл олдилар. «Дорнье» эшикчаси олднга 
зинапоя 
ғилдиратиб келинди ва Вольфнинг қўлинн кишан ўрнига 
Шелленбергнннг кучли бармоқлари қисди.
Соқчилар Вольфни қамоққа олишга журъат эта ол- 
маднлар: улар фақат Шелленбергнннг машннасн қаерга 
боришини кузатишга журъат қилдилар. СС 
бригадеи- 
фюрери СС обергруппенфюрери Вольфни Гиммлернииг 
4 фюрер ҳузуридаги шахсий вакилн генерал Фегеляйн уйи- 
га олиб борди. Гиммлернинг у ерда бўлишидан ҳам 
қўрқмасди Борман. Уни бошқа нарса тўхтатиб қолди: 
Фегеляйн Ева Брауннинг сииглисига уйлапган эди ва 
шу тариқа у Гнтлернинг бевосита қарнндоши бўлиб қол- 
ганди. Фюрер бир куни чой устида упи ҳатто «ажойиб 
божам» дёб ҳам атаган эди. ^
Гнммлер радионн баландлатиб қўйиб, Вольфга қа- 
раб бақирди:
— Операциянн барбод қилиб, менп хавф остига қўй- 
ганипгизни тушунасизми?! Сизнинг музокара олиб бора- 
ётганлигннгизни Борман билан Кальтепбрункер қаердан 
билишди? Қандай қилиб аблаҳ Мюллернниг нсковичла- 
рн ҳамма нарсанн пайқаб олди?
Шелленберг Гиммлернинг жаҳлдан тушишшш кугиб 
турди, кейин шошилмай ва астагина деди:
— Рейхсфюрер, бу ишнинг майда-чуй^а жиҳатларини 
* мен танёрлашим кераклиги ёдингизда бўлса керак? Ол-
дини рлнш операцияси равон кетяпти. Меи Водьф учун
ззз
www.ziyouz.com kutubxonasi


режа тайврлаб қўйдим: У Берида ростакам сепарат сулҳ 
иўлларннн қндириб юрган фитначилар ичнга атайнн ки- 
риб олган бўлади. Майда-чуйда деталларни шу ерда му- 
ҳокама қилиб оламиэ. Худди шу ернинг ўзида 
Вольф 
сиэнннг номннгизга мен айтиб турадиган рапортни ёзиб, 
уида бнз, яъни СС раэведкаси америкаликлар билан му- 
эокараларни 
қандап 
фош этганимизнп 
баён қилиб 
беради.
Шелленберг Вольфни авиация ҳалокатига дучор қи- 
лиши мумкии эдн. Аммо Кальтенбруннер қўлида қандай 
маълумотлар борлигипи билиб олгупга қадар бундай қи- 
лиш мақсадга мувофиқ эмас эди. Ҳар ҳолда, Кальтен- 
бруннернннг қўлида фақат умумий 
маълумотларгина 
бўлса керак, акс ҳолда у Вольфни Италиянинг ўзида қа- 
моққа олган бўлар эди. Агар ҳалокатга йўл қўйилгудек 
бўлса, Борман Кальтенбруннердан умумий бўлса ҳам, 
лекин Гиммлерни обрўсизлантирувчи маълум бир далил- 
ларнн олиб, мақтаннб юриш имкониятига эга бўлардн.
Штирлицнинг пастор Ш лаг Бернда ғарбий иттифоқ- 
чилар билан музокара олиб бораётганлиги тўғрисидагн 
хабарлар, шунингдек, бу муэокараларга Штирлиц 
ўй- 
лаб топган сохта фамилиялар қўшиш ҳийласи Шеллен- 
бергга фюрерни фитна бнлан қўрқитиш нмконини берди.
Гиммлер ва Шелленбергнинг Вольф 
билан 
бирга 
фюрер ҳуэуридан чнқиб келганларини кўриб, Барман бу 
ишда мағлубиятга учраганлигини пайқади. У Вольфнинг 
қўлннн сиқиб, «жасорат ва садоқати учун чин кўнгнл- 
дан ташаккур» билдирар экан, миясида бошқа нарсалар- 
нн ўйларди: Бернда фюрерни сотган ана шу ранги йўқ 
аблаҳ билан Штирлицни чақириб юэма-юэ қилсаммикан. 
Борман устидан қоэонган ғалабасидан мамнун 
бўлган 
Гиммлер ўз шериклари билан бирга чиқиб кетгандан 
кейин ҳам рейхслейтер бу ҳақда кўп вақт ўйлаб ўтирди.
У муайян бир қарорга 
келолмади. Ана шунда 
у 
Мюллернн эслаб, упинг қиёфасини кўз олдига келтирди.
«Ҳа,— қатъий қарорга келди у,— меи шу кишини ча- 
қнришим керак. Чала-чулпа тадбирларга ишоннб 
бўл- 
майди. Е у ёқлик, ё бу ёқлик бўлиши керак. 
Менга 
Штирлицдан ташқари, ана шу хилдаги одам ҳам керак. 
Бевоснта раҳбарлик ваэифасида ишловчи одам керак. 
Бўлмаса Гиммлерни ағдариб бўлмайди. Мюллер билан
334
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳамма имкониятларни муҳокама қилиб оламан; Штир-
4
» лиц ҳақида ҳам фикрини билиб оламан. Менинг қўлим- 
да бари бир Штирлиц берган далиллар бор. Вольф пар- 
тия судига берилганда булар баён қилинади»
— Бу Борман,— деди у бўғиқ овоэ билан телефончи 
қизга.— Менга Мюллерни чақириб беринг.
Ч Е Р Ч И Л Л Ь Ж А Н О Б Л А Р И Н И Н Г М А Р Ш А Л
И. В. С Т А Л И Н Г А Ш А Х С А Н В А Қ А Т Ъ И Я Н
М А Х Ф И Й М А К Т У Б И
1. Шимолий Италиядаги Кессельринг 
армиясининг 
гаслим бўлиши мумкинлиги масаласи юэасидан фельд- 
маршал Александер ставкасидаги битта британ ва бит- 
та амернка офицери билан Вольф исмли герман генера- 
ли ўртасида Швейцарияда ўрнатилган алоқа тўғрисида 
ўзаро ёзишмаларингизни президент жаиоблари 
менга 
юборган эди. Шунинг учун Ҳазрати Олийлари ҳукуматн- 
нинг хатти-ҳаракатларига тааллуқли фактларнинг аниқ 
баёнини Сиэга юборишни лоэим топдим. Биз маэкур ало- 
қа ўрнатилганлиги ҳақида хабар олишимиз билан, ке-
ф чиктирмай, 
12
мартда Совет ҳукуматини хабардор қи- 
либ қўйдик, бунда биэ ҳам, Қўшма Штатлар ҳукуматм 
ҳам софдиллик билан бўлган воқеаларнниғ -хаммасини 
айтиб бердик. Турли муносабатлар билан эслатиб ўтил- 
ган ёки гапирилган ана шу Швейцариядаги иш фақат 
биргина 
мақсадда— Германия 
эмиссари 
ваколатини 
текшириш ҳамда фельдмаршал Александер ставкасида 
ёки Шимолий Италиядаги қулай бўлган пунктда у би- 
лан Кессельринг вакили ўртасида учрашув ташкил қи- 
лишга уриниб 
кўриш 
мақсадидагина қилинган эди. 
Швейцарияда ҳеч қзндай музокаралар, ҳатто Кессель- 
ринг армиясининг ҳарбий таслими ҳақида ҳам музокара- 
лар бўлган эмас. Устига устак, шармандали характерга 
эга деб тахмин қилинган бизнинг ниятимиэда Сиэнинг 
президент номига юборган телеграммангизда айтнлган 
қандайдир 
ҳарбий-сиёсий келишув ҳеч қачон 
бўлган 
эмас.
2
. Биэ Италияда уюштирмоқчи 
бўлган 
учрашувга 
Сизнинг вакилларингиз дарҳол таклиф этилди. Агар бу
Ш учрашув амалга ошган ва Сизнинг вакилларннгиз келган 
тақдирда, бу ерда айтилган ҳар бир гапни тинглаган 
бўлар эдилар.
335
www.ziyouz.com kutubxonasi


3. Биз фельдмаршал Аленсандер Италиядаги ўэ фрон- 
тида 25 днвизиядан иборат герман армняснни 
гасллм 
ятишга ҳамда таслим бўлиш шартлари юэасидан музо- 
каралар олиб бориш ваколатига эга Германия эмиссар- 
лари билан таслим бўлиш масалаларини муҳокама қи- 
лиш учун тўла ҳуҳуқҳа эга деб ҳисоблаймиз. Шунга қа- 
рамай, фельдмаршал стапкасида ана шундай бошдан- 
оёҳ ҳарбий муэокаралар бўлган тақдирда Сизнинг ва- 
килларингизни ҳам таклиф қилишни кўзда тутган эдик. 
Бироқ амалда ҳамма алоқалардан ҳеч қапдай 
натижа 
чиқмади. Бизнинг офицерларимнз Италиядагн Кессель- 
рииг эмиссарлари билан учрашувни амалга ошириш юза- 
сидан натижага эриша 
олмай, Швейцариядан 
қуруқ 
қайтиб келдилар. Бу воқеаларнинг ҳаммасидан Совет 
ҳукумати қадамма-қадам фельдмаршал Александер ёки 
сэр А. Кларк Кэрр, шунингдек, Қўшма Штатларнинг те- 
гишли каналлари орқали хабардор қнлиб турилди. Қан- 
тариб айтаманки, Швейцарияда расмий ёки 
норасмий 
суратда ҳеч қандай музокараларни бошлаган эмасмнз 
ва олиб бормаянмиэ.
4. Аммо шуии айтнш 
кераккн, 
герман 
генерали 
Вольфнинг муэокаралар тўғрисидаги илтимоси душмап- 
иииг иттнфоқчилар ўртасида ишончсиэлик туғдириш мақ- 
садида қилинган уринишлардан бири бўлишн ҳам мум- 
кин. Фельдмаршал Александер 11 мартда юборган теле- 
граммасида буни алоҳида таъкидлаб ўтдн. У бундай деб 
ёзган эди: «Иккала раҳбар шахс СС ва Гиммлер одам- 
ларн эканлнгига эътибор берншингизни сўрайманки, бу 
нарса менда катта шубҳа туғдирмоқда». Ш у телеграмма- 
нинг бир нусхаси Совет ҳукуматига топширнш учун 13 
мартда Буюк Британиянинг Москвадаги 
элчихонаснга 
юборилган эди. Агар немисларнинг 
нияти 
ўртамизда 
ишончсизлик туғднриш бўлса, улар бунга вақтинча эрн- 
ша оладнлар, деса бўлади.
5. Сэр А. Кларк Кэррга Пден жанобларн томонидап 
ушбу аҳволни Молотов жанобларига баён қилиш топши- 
рилган эди. Молотов жаноблари номидан унга берилган 
жавобда: «Совет ҳукумати 
бу ишни 
тушунмовчилик 
эмас, балки ундам ҳам баттаоооқ бир нарса деб ҳисоб 
лаиди» — деган ибора бор. Уша жавобда, шунингдек, 
«Германияга қапшн урушнинг асосий оғнрлигини ўэ зим- 
масига олган Совет Иттифоқидан яширинча ҳолда Бе 
рнда икки ҳафта давомида, бир томонда герман ҳарбий
33«
www.ziyouz.com kutubxonasi


цўмондонлигн, иккнпчи томондан ииглпз-америка кўмон-
л донлиги вакиллари ўртасида музокаралар олиб борила- 
втганлигнидан нороэилнк билдирнлган. Инглиз-рус му- 
носабатлари манфаатицч кўэлаб, ҳаэратн Олнйлари ҳу- 
куматн ана шу ўта ҳэҳоратлн ва асосснэ айбловга »а- 
воб ҳайтармасликка ҳамда уни иикор этншга қарор қил> 
ли. Сиэнннг лрезидентга юборган мактубингиэда «инг- 
лиэлар лом-мим демаяптилар» деган гапингиэнинг саба- 
би ҳам ана шунда. Биз Молотов жаноблари томопидаи 
юборилган ана шундай мантубга бутунлай жавоб бер- 
маслнкнн маъқул деб топдкк Аммо ишонтирнб айта- 
мизки, ана шу мактуб бизни ҳапратда қолднрди ва Мо- 
лотов жаноблари томонидан ноҳақ ҳақорат этилдн. Ле- 
кин бу нарса бизнинг фельдмаршал Александерга 
қи- 
линаётган ишлар юзасидан Сиэларни 
тўла 
хабардор 
этиб турншни давом эттириш ҳақндаги кўрсатмамизга 
эаррач
<1
таъсир этмади.
6
. Сиз президентга баён қилганннгиздек, бу ишнипг 
ташаббусчилари бутунлай инглизлар эканлиги ҳам но- 
тўғри. Ҳақиқатда эса герман генерали Вольфнинг 
Ш в е й -
иарияда алоқа ўрнатмоқчи эканлиги 
ҳақидаги хабар
^ фельдмаршал Александерга муайян Оир Амернка органи 
томонидан берилган эди.
7. Берндаги ёки бошқа жойдаги алоқа бнлан ғарбнй 
фронтда герман қўшинларининг бутунлай мағлубиятгл 
учраши ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ. Ҳақиқатан улар 
жуда қаттиқ жанг қилдилар ҳамда бизга февраль ҳужу- 
мнмиэдан бошлаб 28 мартгача анча шикаст еткаэди- 
ларкн, ўлган ва ярадор бўлганлар 87 минг кншидан 
ошнб кетди. Аммо қуруқликда ўзларига нисбатан кўпроқ 
куч тўпланганлиги ва беқиёс даражада кўпроқ инглиэ- 
америка ҳар,бий-ҳано кучлари томонидан ээиб ташлаи- 
ганликлари (улар фақат март ойииинг ўэнда Германия- 
га 
200
минг тоннадан ортиқ бомба ташладилар)усабаблп 
Ғарбдаги герман армиялари том-мор этилдилар. Ғарбда 
немисларга нисбатан кўпроқ куч қарши турганлигининг 
сабаби Совет армияларининг ажойиб зарбалари ва қуд- 
ратидадир.
8
. Сизнинг преэидентга юборган мактубингиэда Ҳаэ- 
рати Олийлари ҳукуматини ҳам қораловчи айблар қў-
• йилгаики, меп ва сафдошларнм бунга жавоб бернш мак- 
садида преэидент томонидан берилган жавобнинг сўнг- 
ги мбораснга қўшиламиэ».
2 2 -2 Й 4 2
337
www.ziyouz.com kutubxonasi


П Р Е М Ь Е Р И. В. С Т А Л И Н Д А Н П Р Е З И Д Е Н Т РУЗ- 
В Е Л Ь Т Ж А Н О Б Л А Р И Г А
1. Менинг мактубимда... гап софдиллик ва ишонч ҳа- 
ҳида бормайди. Мен ҳеч вақт Сизнинг софдиллигингиэ 
ва ишончлилигингизга шубҳа қилган эмасман, шунинг- 
дек, Черчилль жанобларининг софдиллиги ва ишончли- 
лигига ҳам шубҳа ҳилган эмасман. Мактубимда гап ёзи- 
шув жараёнида иттифоҳдош мамлакат бошқа иттифоқ- 
дош мамлакатга нисбатан нималар қилиши мумкин ва 
нималар қилмаслиги лозим деган масала юэасидан қа- 
рашларимизда фарқ пайдо бўлиб 
қолганлиги 
ҳақида 
боради. Биэ, руслар, фронтлардаги ҳозирги вазиятда, 
душманнинг таслим бўлиши муқаррар бўлиб қолган бир 
лайтда иттифоқчиларнинг биронтаси таслим 
масаласи 
бўйича немислар билан қандай бўлмасин учрашув таш- 
кил қилса, бу учрашувда бошқа иттифоқчилар вакилла- 
рининг ҳам қатнашуви таъминланмоғи лоэим, деб ҳисоб- 
лаймиз. Ҳар ҳолда иттифоқчи ана шу учрашувда иштирок 
этишга интилса, бу нарса сўзсиэ зарурдир. Америкалик- 
лар билан инглиэлар эса русларнинг нуқтаи 
наэарннн 
нотўғри ҳисоблаб, бу ҳақда бошқача фикрдалар. Ш у ^
фнкрдан келиб чиқиб, улар русларнинг Швейцариядаги 
учрашувга бўлган ҳуқуқларини инкор қилдилар. Руслар 
ана шундай вазиятда америкаликлар ва инглиэларнинг 
шу каби учрашувларда иштирок этиш ҳуқуқларини ин- 
кор этмаган бўлур эдилар. Б у ҳақда Сиэга ёзган эдим 
ва яна қайтарсам ортиқчалик қилмас деб ўйлайман. Мен 
руслар нуқтаи наэарини бирдан-бир тўгри нуқтаи наэар 
деб ҳисоблайман, чунки у ҳар қандай ўзаро шубҳаларнн 
истисно қилади ва душманга орамизда ншончсиэлик 
уруғини сочиш имконини бермайди.
2

Еарбий фронтда немислар тор-мор қилинганликла- 
ри учун қаршилик кўрсатмаётирлар, деган гапларга ишо- 
ннш қийин. Немислар шарқий фронтда 147 дивизияга 
эга. Улар ўзларининг ишларига ҳеч қандай путур 
ет- 
казмай шарқий фронтдан 15— 20 дивизияни олиб, 
ғар- 
бий фронтдаги ўз қўшинларига ёрдамга 
ташлашлари 
мумкин эди. Аммо, немислар бундай қнлмадилар ва 
қилмаётирлар. Улар Чехословакиядаги аллақандай кнч- _ 
кинагина Земляница станцияси учун 
русларга қарши^ 
жон-жаҳдлари билан жанг қиляптилар-у (мурдага до- 
ри дармон қанчалик зарур бўлса, немисларга ҳам 
бу
338
www.ziyouz.com kutubxonasi


стаиция шунчалпк зарур бўлса керак), 
Германпянннг 
марказидаги Оснабрюк, Мангейм, Кассель каби шаҳар- 
ларни ҳеч ҳандай ҳаршилик кўрсатмай •йашлаб чиҳяптн- 
лар. Немисларнннг ана шундай хатти-ҳаракатларп жуда 
ғалати ва тушуниб бўлмаслигига Сиз ҳам ҳўшиларсиэ 
деб ўйлайман.
3. 
Мени хабардор ҳилган одамларга келганда, Сизни 
ишонтириб айтишим мумкинки, улар жуда софднл ва 
камтар одамлар бўлиб, ўэ ваэифаларини инсоф билан 
адо этадилар ҳамда бировни ҳаҳораг ҳилиш хаёлларига 
ҳам келмайди. Улар амалда бир неча марта снновдаи 
ўткаэилган кншнлардир...»
Штнрлиц Шелленбергдан рейхга қайгиб келиш тўғ- 
рисида буйруқ олди: Бернда «Ш лаг каби сотқинларнинг 
хоинона музокарасини> барбод қилиш юэасидан қандан 
иш олиб борганлиги ҳақида фюрерга унинг шахсан ўэи 
ахборот бериши эарур бўлиб қолибди.
Штирлиц Берлинга жўнаб кета олмасди, чунки у кун 
сайин Марказдан алоқачи келишини кутарди: ишончли 
алоқа бўлмаса, ишни давом эттириш мумкин эмасди. У 
совет газеталарнни ўқиб ҳанрон қоларди: уйдагиларнинг 
ҳаммаси Германияни енгиб бўлдик, рейхнинг бир-иккн 
кунлнк умри қолди, энди кутилмаган нарсалар юэ бери- 
ши мумкин эмас, деган фикрда эди.
У эса, айниқса ҳозирги назиятда Ғарб билан музока- 
ралар сирини, Германия армияси ва саноатинннг потеи- 
циал кучиии ҳаммадан ҳам яхши билганлиги учун бор- 
ган сари кўпроқ тасодифий воқеалар юз бернб қолншн- 
дан қўрқар эди. У К эт орқали юборган шифровкаларн 
Марказга, Давлат Мудофаа Комитетига етиб боргамини 
ҳали билмасди.
Мабодо Гиммлер музокараларни у бузганини, Бор- 
ман эса унинг икки томонга хизмат қилганини, ёки ҳам- 
малари бир йўла у қилган ишлзриинг мингдан бириии 
билиб қолгудек бўлншса, уни омон қўйишмайдн...
У Берлинга қайтса бўйнини сиртмоққа тўғрилаб қў- 
йишини ҳам тушунарди, Бекорга ўлиб к е т ш учун у ёққа 
бир ўэининг қайтиши — бемаънилик бўларди. Штирлнц 
ҳаётини четдан туриб, бошқа одамдай кузатишга ва му- 
лоҳаза юритишга ўрганган эди.^^осква билан дарҳол 
алоқа боғлаб туриш имкони бўлс& — ҳозир энг эарур
339
www.ziyouz.com kutubxonasi


нарса Москва билан мустаҳкам ва фявқулодда 
алоқа 
боғлашдан иборат эди — Берлингд қайтишнинг маъиоси 
бўллрди. Акс ҳолда, ишни.тугатаверса ҳам бўлади: у ўз 
вазнфасини бажарнб бўлди. Унинг бажарган 
ишидаи 
кўнгли тўлган эдн. У ўлар даражада чарчаган, аммо бу 
нарса ҳоэир унчалик муҳим эмас. Бажаргаи ишидан ўэи 
мамнун. Шуниси катта гап.
Плгари келншнб олганларига биноан улар гунги бар^ 
да учрашдилар. Университетнинг математика факульте- 
тига ўқншга кнриб олган қандайдир суюқ бир қизча 
Штирлицга ёпишнб олиб, олдидан кетмасди. 
Тўладан 
келган, семиз ва чиройли бу қиэ маст эди. У Штирлиц- 
ннпг қулоғига пичирларди ҳадеб: «Биз математикларни 
қуруқ одамлар деб ҳисоблашади! Елғон гап! Биз севгц- 
да ҳам ихтирочимнз! Севги соҳасида мен Эйнштейнман1 
Мен ҳам ннсбнйман, ҳам нонпсбнйман! Мен сени истай- 
ман, оқ сочли йнгит!»
Штирлиц бу қиздан ҳеч қутула олмадн: у тамаки че- 
каётган трубкаси, портфелн ва қўлидаги кармончасидан 
ялоқачипи таннб олдн, алоқачи билан учрашиш зарур 
эдн, аммо математнк қиздан қутулиш йўлини топа ал- 
масди, жаижал эса ортпқча бўларди.
— Машинамга бор,— деди Штирлиц.— Мен ҳозир 
чцқаман, Эннштейн...
— Ростданмн?
— Ҳа, ростдан...
— Опт ичасэпмц?
— Онт ичаман,— кулиб деди Штирлнц.— Бир оздап 
кейнн чиқаман. Ростдан чиқаман. Боравер. Бир-иккита 
формулани ёзиб тур.
Алоқачи, Марказ юэ берган вазинтда унпнг Герма- 
нчяга қайтиб бориши қанчалик 
мураккаб ва 
хавфли 
эканлигини тушуниб, у ерга қайтиб боришинн талаб қил- 
маётганлигнни, аммо Юстас ўз кучига ишонса, Марказ 
унинг Германияга қайтиб боришидан, албатта, манфаат- 
дор-^канинн. шунда ҳам Марказ масалани 
уэил-кесил 
ҳал этишни ўртоқ Юстаснинг ихтнсрига ҳавола қилиши- 
ни, қўмондонлик Давлат Мудофаа Комитетн ва С С С Р 
Преэидиумнга «Кроссворд» операцияснни ҳал қилганли- 
ги учун уни Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билаи 
тақдирлашга тавсия этганлигиии айтди. Агар ўртоқ Юс-
330
www.ziyouz.com kutubxonasi


тас Германияга 
қайтнб бориишн мумкин деб толса. 
0
унинг ихтисрига алоқачилар: икки радист топширилиши- 
ни айтди — булардан бнри Потсдамда, иккинчиси 
Вед- 
дингда турар экан.
«Хорьх»пинг мотори бир маромда гувилларди. 
Иўл 
ёқасидаги оқ-кўкимтир тахтача Берлингача 247 километр 
масофа қолганини кўрсатиб турарди. Дастлаб ўтаётган 
булутлар орасидан эангори осмон оролчалари кўриндн. 
Қор кетган ер бетини занг тусли эман қоплаб ёгарди, 
димиққан ўрмондан чиринди ҳиди анқирди, атрофни су- 
кунат босган эди.
«Баҳорнинг ўн етти 
дақиқаси,— раднодан Марика 
Роккнинг қўшиғи жарангларди,— қолар сенинг қалбинг- 
да. Куй доимо бнзларга ҳамроҳ, дарахтлар ҳам тушар 
ўнинга, фақат шўрлик бир чағалай тезоб сувда чўкар, 
сен эса нажот қўлин чўэа олмассан.. »
Штирлии тормоэни қаттиқ босди. Йўлда ҳеч ким кў- 
ринмасди, автомобилни чеккароқ чиқармай ўша жойда 
қолдирди-да, қарағайэорга кириб, ерга ўтирдн. Эндигина 
ж ниш ураётган кўкатга кўэи тушди. Штирлнц авайлаб- 
^ эҳтиётлаб ерни силади. Анча вақт силаб ўтирди ерни. 
Берлинда қолншга роэилик бериб, ўзини нималарга ду- 
чор қилаётганини биларди у. Шунинг учун ҳам баҳорги 
злхкаш ерда ўтириб олиб, уни қўллари билан силаб- 
сийпашга ҳақи бор эди...

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish