Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма


Электрон графиклар кўришнинг технологик асослари. Электрон



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Электрон графиклар кўришнинг технологик асослари. Электрон 
график тасвирлар қуришнинг замонавий усуллари. 
Графиканинг технологик асосларини қуришда унинг кўркамлигини ҳам 
назарда тутиш зарур. 
Графиканинг кўркамлигини оширувчи ва унинг юкланиш тезлигини 
камайтирувчи воситалардан бири бу ранг бериш усулидир. Лекин ранг 
графикада аралаш - қуралашликни келтириб чиқармаслиги керак. Масалан, 
алоҳида регионларда аҳолининг зичлигини ѐки касаллик тарқалиши 
графикасини ифодалаш, гўѐки бу регионлар орасида узвий боғлиқликни 
ифодалагандек таассурот қолдиради. Бундай ҳолда ифодаланаѐтган 
қийматига қараб бир хил рангни тўқ ѐки оч ҳолатини ишлатган мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Амалий дастурлар пакетларининг (АДП) кенг тарқалиши шу билан 
асосланадики, тасвирни коммуникация технология воситаси сифатида қабул 
қилиш инсон учун табиийроқ бўлиб бу усулда ҳам етарли аниқликка эришиш 
мумкин. 
Машина графикасини пассив ва интерактив бўлакларга ажратиш 
мумкин. Бундан 20 йиллар аввал улуғ олимларни, санъат усталарини
спортчиларни, мултипликацион фильмлар қахрамонларини (масалан, бўри, 
қуѐн расмлари), Альберт Эйнштейн расмини алфавит рақамли чоп этиш 
қурилмалардан чиқариш кенг тарқалган эди. Бунда расм маълум нуқталарга 
бир хил белгиларни қоғоз сатҳига тушириш орқали, ранг тафовут эса баъзи 
бир жойларда шу белгиларни бир неча марта уриб (тўқ ранг), баъзи бир 
жойларда бир марта тушириб (оч ранг) ҳосил қилинарди. Тасвирни бундай 
усулда ҳосил қилиш пассив машина графикасига тегишлидир. 


10 
Интерактив машина графикаси(ИМГ)да тасвирнинг ҳолати, унинг 
шакли, мазмуни, ўлчамлари ва ранги монитор экранида интерактив 
қурилмалар ѐрдамида динамик равишда узлуксиз ўзгартирилиб, бошқариб 
турилади. 
Замонавий шахсий компьютерларда ҳосил қилинадиган графикалар 
амалий жиҳатдан қараганда ҳаммаси интерактивдир. 
Пассив машина графикасига планшетли ва барабанли график қурувчи 
қурилмалар, шунингдек принтер, кино ва видеокамералар ѐрдамида ҳосил 
қилинадиган тасвирлар киради. 
Бу қурилмалар ѐрдамида ҳосил қилинадиган тасвирга бевосита таъсир 
қилиб бўлмайди. Монитор қурилмасида тасвир ҳосил қилиш жараѐнини 
сичқонча, клавиатура, сканер қурилмалари ѐрдамида истаганча бошқариш 
мумкин. 
Юқорида кўриб ўтилган ҳамма тасвир ҳосил қилиш усулларининг 
умумий томони шундаки, бу ерда тасвир рақамли процессор ѐрдамида ҳосил 
қилинади. 
График тасвирни ҳосил қилишни замонавий усуллари билан яхшироқ 
танишиш учун компьютер графикасининг уч турда – растрли (нуқтали ѐки 
пикселли), векторли (объектли), фрактал ҳосил қилинишини кўриб чиқамиз. 
Бу уч турнинг асосий фарқи экран юзасида ѐруғлик нури ҳарактланишининг 
турличалигидадир. Уларнинг тўла фарқи кейинги мавзуларда чуқурроқ кўриб 
ўтилади. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish