Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма


Adobe Illustrator 7.0, Macromedia Freehand 8.0 ва Corel Draw 5.0



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Adobe Illustrator 7.0, Macromedia Freehand 8.0 ва Corel Draw 5.0 ларни 
келтириш мумкин. 
Фрактал графика. Фрактал графика ҳам ҳисобланувчи графика бўлиб, 
унинг вектор графикадан фарқи шундаки, унда ҳеч қандай объектлар 
компьютер хотирасида сақланмайди. Чунки тасвирлар тенгламалар ѐки 
уларнинг тизимларида ҳосил қилинади. Шунинг учун ҳам хотирада
тенгламаларгина сақланади. Тенгламаларга оид параметрлар ўзгартирилиши 
натижасида турли тасвирлар ҳосил қилинади. 


13 
Фрактал графика математик ҳисоблашлар асосида тасвирларни 
автоматик яратиш учун қўлланилади. Шунинг учун ҳам унинг асоси 
сифатида расм, шакл, тасвир ҳосил қилишнинг дастурлаш усули танланган. 
Бу графика, одатда, турли жараѐнларни моделлаштириш, таҳлил қилиш, 
турли қизиқтирувчи дастурлар яратишда кенг қўлланилади. 
Компьютер графикасининг қуйидаги туркумларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 

тижоратга оид 

намойишларга оид 

муҳандисликка оид

илмий 

кўргазмавий

анимацион 
Тижоратга оид графика электрон жадвалларда ѐки берилганлар 
базасидаги ахборотларни акс эттириш учун хизмат қилади. Бу ахборотлар 
ШЭҲМ монитор экранида график, гистограмма, диаграмма ва хохлаган 
бошқа кўринишларда акс эттирилиши мумкин. Бунда графиклар матн 
изоҳлари ва маълум жойларда шартли белгили изоҳлар билан таъминланади. 
Тижорат графикасига тегишли бўлган амалий дастурлар пакети 
тасвирни экранда тезда ва қулай ифодалашга қаратилган, чунки тижорат-
чининг асосий мақсади ахборотларни қайта ишлаш жараѐнидаги 
ўзгаришларни тезда муҳокама қилиб, тегишли қарорлар қабул қилишдан 
иборатдир. Тасаввурни янада ошириш учун ушбу пакетларда тасвирни турли 
хилдаги графика шаклида тасвирлаш имконияти киритилган. Бу эса ўз 
навбатида барча турдаги тасвирларни экранда биргаликда кўриб, таҳлил 
қилиш имкониятини оширади. Бу пакетларнинг энг аҳамиятли томони 
шундаки, улар тасвирларни турли хил шаклда беришдан ташқари акс 
эттирилган графикаларни таҳлил қилиш имкониятини ҳам беради. Шу 
сабабли бу пакетларга турли хил математик таҳлил усуллари, жумладан
статистик таҳлил, эҳтимоллар назарияси, иқтисодий жараѐнлар башорати 
каби усуллар киритилганки, улар берилган ахборот тўпламини таҳлил қилиш 
имконини беради. 
Намойиш қилиш графикаси - матн, схема, эскиз каби ҳужжатларни 
машинавий тасвирини ҳосил қилиб уни намойиш этишга тайѐрлаш учун 
хизмат қилади. Бу ерда энг асосий вазифа - юқори сифатли ва чиройли 
кўринишдаги тасвирлар ҳосил қилишдан иборат. Бу турдаги графикаларнинг 
энг афзал томони шундаки, ундаги тасвирлар тўплами ва кўринишини тезда 
ўзгартириш мумкин. 
Инженерлик графикаси - бундай графика чизмачилик, лойиҳалаш ва 
конструкторлик ишларини автоматлаштиришда кенг қўлланилади. Инженер-
лик графикаси анализ, синтез, моделлаштириш, чизмачилик, бошқариш ва шу 
каби лойихалашни ишларини автоматлаштиришнинг ҳамма босқичларини ўз 
ичига олади. 
Илмий графика - илмий изланишлар учун хизмат қилади ва географик, 
физик, биологик ва бошқа жараѐнларни тадқиқ қилишда қўлланилади. Илмий 


14 
графиканинг энг асосий мақсади илмий изланишларда ҳосил бўладиган 
ахборотларни визуаллаштириш - кўзга кўринарли шаклда ифодалашдир. 
Айниқса бу йўналиш атом энергияси манбаларини тадқиқ қилишда, 
космонавтика, самолѐтсозликда, географияда ва океанологияда - хулас 
қамрови катта бўлган, тез кечадиган жараѐнларни ўрганишда жуда кенг 
қўлланилади. Шунингдек, илмий изланишлар натижаларини керакли шаклда 
диаграммалар, хариталар, жадваллар ва турли математик формулалар 
шаклида тасвирлашдаишлатилиши мумкин. 
Кўргазмавий графика - намойиш ва тижорат графикаларининг ривожи 
бўлиб, шу иккала графика имкониятларини йиғиндиси интеграциясини 
ташкил этади. Бу графика айрим графикаларини слайдлар кетма-кетлигидан 
иборат слайдфильм қилиб яратиб, сўнгра уни маълум вақт ичида экранда 
кетма-кет кўргазма шаклида намойиш этади. Ҳар бир слайднинг экрандаги 
тасвири овоз ва визуал эффектлар билан қўшиб олиб борилиши мумкин. 
Ундан ташқари, тайѐр графикни таҳрир қилиш имконият ҳам мавжуд.
Анимацион графика - ранг билан ишлашдаги муваффақиятларни 
инженерлик графикасидаги уч ўчовли объектларни моделлаштиришдаги 
ютуқлар билан (масалан реклама эълонлари ва телекўрсатувдаги бир 
тасвирни ичига иккинчисини киритиш) қўшиб уйғунлаштирилган. 
 Машина графикаси - бу компьютер ѐрдамида объект шакллари, унинг 
моделини яратиш ва сақлаш учун хизмат қилувчи компьютер графиксининг 
бир бўлими. Компьютерда турли график тасвирларни ҳосил қилиш мумкин, 
бироқ улар бир – биридан фарқланади, чунки ҳозирги замон компьютерлари 
ўтган асрнинг 90-йиллардаги тизимларга нисбатан шаклларни аниқ 
тасвирлаш имкониятига эга бўлган ва махсус дастур билан кенгайтирилаган 
тизимлар яратилди. Интерфаол графика – бу машина графакаси саналади. 
Интерфаол гарафика - компьютер графикасининг энг асосий 
бўлимлари-дан бири бўлиб, унда фойдаланувчи тасвирни динамик бошқариш 
имконига эга бўлади, яъни тасвирнинг шакли, ўлчамлари ва монитор 
юзасидаги рангларни ўзаро таъсир қилувчи мослама (клавиатура ѐки сичқон) 
ѐрдамида бошқаради.
Компьютер графикасида аниқ ва мавҳум объектлар тасвирини яратиш 
мумкин ва бу тасвирларни икки кўринишда кузутиш мумкин:

Кузатувчи қўзғалмас бўлиб олдидаги объектни хоҳлаганича 
айлантириб кузатиши мумкин - бу панорама эффекти; 

Объект қўзғалмас бўлиб кузатувчи унинг атрофида айланиб
томоша қилиши мумкин - бу камера эффекти.
Интерактив графика яратилгандан кейин, телевидение ва фотографияда 
тасвирни яратиш ва тайѐрлашдаги энг асосий техник мосламалардан бири 
бўлиб қолди. Унинг ютуқларидан бири синтезланган абстракт объектларини, 
тасвирларни ЭҲМ ѐрдамида ҳосил қилишдир. Инсон машина графикасидан 
фойдаланиш вақтида жуда кўп зерикарли ва ҳар хил майда ишлардан (жуда 
кўп микдорда текстли варақалар ва сонли материалларини кўриб чиқишдан) 
қутилди.


15 
Статик тасвирлар инфомацияларни етказиб беришда яхши бўлишига 
қарамай кўп ҳолатларда динамик ўзгарувчи тасвирлар улардан устун туради. 
Ҳаѐтда асосан жараѐн вақтида ўзгариб турувчи тасвирлар - динамик 
ўзгарувчан тасвирлар (товушдан тезликдан тез учар самолѐт қанотининг 
эгилиши ѐки инсон юзини унинг ҳаѐти мобайнида ўзгариб туриши). Динамик 
ҳаракатлар қўзғалмай турган томошабинга объектларнинг сирпаниши ва 
ҳаракатланишини кўришга ѐрдам беради. Бунда объект қисмларни бошқа 
объектга яқинлаштириш ѐки узоқлаштириш ва объект деталларини 
катталаштириб ѐки кичрайтириб кўриш мумкин.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish