Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

7
 Бу ерда шуни назарда тутиш керакки, ҳар қайси мазҳабда амалий-назарий қонун-қоидалар чекланган ва аниқ 
белгиланган. Масалан, мазҳабларда мавжуд бўлган ҳар қандай қоидадан чиқиш қаттиқ қораланади. Маълумки, 
исломнинг амалиёт қисмининг асосларидан бири намоздир. Унда мусулмонлар ўртасида бирдамлик ва 
жипслашиш (саф тортишда) ҳолати вужудга келади. Шу борада амалиётдан кичик четланиш ҳам (бошқа 
мазҳабга амал қилиш билан бўлса ҳам) қолган намозхонлар ўртасида муайян ноқулайликни келтириб чиқаради 
назарида жамоага қаршилик сифатида қабул қилинади. Бу эса, зиддиятга олиб келади.


128 
қисман таъсир кўрсатган. Бундай қараш (муқаддас матнларни шахсий услубда 
шарҳлаш ёки анъанавий ижтиҳод ва ижмоъларни эътиборсиз қолдириш) 
анъаначилар томонидан асло қабул қилинмаган. Бу ерда “Ваҳҳобийлар” 
ўзларининг 
шахсий 
назарий 
мавқеларини 
ишлаб 
чиқишга 
қодир 
бўлмаганлигини айтиб ўтиш керак. Бунга уларнинг анъаначилар билан, кейин 
эса давлат билан зиддиятлари сабаб бўлган. Бундан ташқари, мазкур 
уламоларнинг биринчи авлоди ўзларининг ҳанафий мазҳабида эканликларини 
таъкидлаш билан бирга фақатгина исломий ташкилотларнинг қонунийлиги, 
исломни, айниқса, ҳанафий мазҳабини кейинчалик пайдо бўлган урф-
одатлардан тозалаш зарурлигини таъкидлаганлар. Шунингдек, улар муқаддас 
матнларнинг янгича талқини воситасида исломни замон талабларига 
мослаштиришни мумкин эмас, деб ҳисоблаганлар.
Шуни ҳам айтиб ўтмоқ жоизки, “фундаменталистлар” (“ақидапарастлар”) 
атамаси шартли равишда ушбу уламаолар гуруҳи ва уларнинг тарафдорларига 
нисбатан ишлатилиши мумкин. Чунки, юқорида зикр этилганидек, уларнинг 
илк ғоялари Муҳаммад Қутб ғоялари таъсирида шаклланган.
Айтиш керакки, «фундаменталистлар»нинг кекса авлоди яхши диний 
билимга эга эди, ўз муҳолифларининг эълон қилинган қоидаларидан (яъни 
анъанавий ҳанафит адабиётидан) тўла ҳабардор эди. Шариатни ҳаётнинг барча 
соҳаларига татбиқ қилишга чақирган уларнинг тарафдорлари билим жиҳатдан 
анча заиф эдилар. Уларнинг энг ашаддий гуруҳи ҳеч нарсадан тоймасдан чет эл 
исломий ташкилотларининг диний ва сиёсий гуруҳлари орасидан иттифоқчилар 
топдилар. Шариатни мусулмон жамоаси ҳаётида тиклаш кўпроқ ҳиссиётлар 
соҳасига тааллуқли бўлиб, қайта қуриш даврида пайдо бўлган “қайта 
исломлаштириш” жараёнлари, совет яккамафкурасининг қулаши маҳаллий 
аҳолининг ўз диний ва маданий илдизларига интилиши орқали намоён бўлди. 
Аммо асосий муаммо шундан иборат эдики, ўша “асослар”нинг ҳақиқий 
илдизлари тўғрисида камдан-кам одамлар билардилар. 
Бироқ, маҳаллий уламоларнинг «янги авлоди» («Ваҳҳобийлар») ўз 
шахсиятини аниқлашда анча узоққа кетди. Улар ўзларини мусулмон 
дунёсининг бир қисми сифатида тан олишларини таклиф этдилар. Эҳтимол, 
шунинг учун айнан мусулмонларнинг ҳали маҳаллий анъаналарга қаттиқ 
боғланиб улгурмаган ушбу гуруҳи «маҳаллий ислом тўғри эмас», деган фикрни 
олға сурган «хорижлик эмиссар»лар таъсирига осонгина берилгандир. Энг 
муҳими, бу эмиссарлар диний-сиёсий партиялар вакиллари ўлароқ, маҳаллий 
фундаменлистлар ва ҳатто бир гуруҳ анъаначиларнинг сиёсий интилишларини 
кучайтиришга муваффақ бўлганлар. Шу даврдан бошлаб, хорижий ислом 
партияларининг исломни сиёсийлаштириш борасидаги қарашлари аста-секин 
маҳаллий фундаменталистларнинг қарашларига айланди. 
Исломнинг 
сиёсий 
мақоми 
борасидаги 
курашлар 
мобайнида 
«фундаменталистар» («ваҳҳобийлар») анъанавий илоҳиёт масалаларини четга 
суриб қўйдилар. Бу эса, анъаначи уламоларларнинг ғашига тегди. Баъзан 
шундай таассурот уйғонар эдики, улар ўзларининг бошқа сиёсийлашмаган 
мусулмонлар гуруҳи, айниқса, анъаначилардан фарқларини алоҳида кўрсатиш 
учун атайлаб ҳанафий мазҳаби таълимотларидан четга чиқардилар. Ҳатто ҳали 


129 
давом этаётган диний баҳсларда сиёсий тус яна ҳам кўпроқ сезилиб турди. 
Масалан, «фундаменталистлар» кўпроқ чуқур ўрнашиб қолган маҳаллий урф-
одатларга қарши чиқдилар. Уларнинг сиёсий интилишларининг кучайиб 
бориши билан урф-одатлар улариннг ҳужумлари маркази бўлиб қолаверди, 
чунки, юқорида номи қайд этилган Абдували қорининг шахсан эътироф 
этишича, исломнинг бундай кўриниши (яъни, «маҳаллий ислом») тарафдорлари 
сиёсий жиҳатдан фаол эмаслар ва шу сабабли ҳам асосий мақсадга эришишга – 
исломнинг давлат дини мақомини қайта тиклашга қодир эмаслар. 
Аввал қайд этилганидек, «фундаменталистлар» ўзларининг аниқ 
ташкилий тизимларини туза олмадилар. Қолаверса, хорижий мусулмон 
мамлакатлардан келган вакилларнинг фаол ҳаракатлари натижасида, 
«фундаменталистлар» орасидан янги гуруҳлар ва диний-сиёсий партияларнинг 
маҳаллий шаҳобчалари ажралиб чиқа бошладилар. Тўғри, Намангандаги 
«фундаменталистлар»нинг кўпроқ радикаллашган қисми Адолат, Ислом 
адолати каби «параллел ҳокимиятлар»нинг кичик гуруҳларини ташкил қилган 
эди. Кейинчалик, бу гуруҳларнинг барча фаол аъзолари ўзини «Ўзбекистон 
ислом ҳаракати» деб номлаган террорчилик ташкилоти жангариларига айланиб 
кетди. 
Шундай қилиб, Совет Иттифоқининг сўнгги ва Ўзбекистон 
мустақиллигининг илк йилларида маҳаллий мусулмонларнинг «янги авлод»и 
қарашлари ва тезисларида бошқа мусулмон ўлкалари мутафаккирларининг 
диний, сиёсий, ижтимоий ва бошқа ғояларининг ўзлаштирилгани яққол сезилиб 
туради. Шунга қарамай, собиқ Иттифоқ республикаларида бундай ғояларнинг 
ривожланиши ва ўзлаштирилишининг ўзига хос жиҳатлари бўлган ва бор. Улар 
қуйидаги ҳолатлар билан аниқланди. Биринчидан, совет ҳукумати томонидан 
олиб борилган куч билан секулярлаштириш (дунёвийлаштириш) маҳаллий 
халқларнинг маданий (шу жумладан, диний) анъаналарини йўққа чиқара 
олмади. Унинг устига, маҳаллий уламоларда диний масалаларни эркин нашр 
қилиш имконияти чекланганлиги учун аксар мусулмонлар ўртасида асосий 
амалиётларини урф-одатлар ташкил қилган «маҳаллий ислом» ривожланди. 
Гарчи консерватор-анъаначилар урф-одатларни ҳанафий уламолар томонидан 
белгилаб 
берилган 
ҳолатга 
қайтаришга 
чақирган 
бўлсалар-да, 
«фундаменталистлар» уларни мутлоқо инкор этдилар. 
Иккинчидан, совет даври сўнггидаги «қайта қуриш» миллий маданий 
анъаналарнинг қайта тикланиш жараёнларининг кучайишига туртки бериб, 
юқорида айтиб ўтилганидек, кўпчилик аҳолининг қайта исломлашувига замин 
яратди. Бироқ, исломни қабул қилиш (аниқроғи, «оталар дини»га янгидан 
қайтиш) доим ҳам уни тушиниш ёки англашни билдирмайди. Бошқача 
айтганда, совет даврида узилиб қолган маҳаллий ислом (айниқса, анъанавий 
диний расм-русумлар) шаклларини узатиш анъаналарини бирданига тиклаб
бўлмасди. Бошланган таълимни қайта тиклаш жараёни исломлашиш суръатига 
етиб улгура олмади. Айнан мана шундай шароитда мусулмон раҳнамолар 
ўртасида ихтилофлар келиб чиқишига ва хорижлик ислом назариётчилари 
ғояларининг таъсирига йўл очилди. Бироқ, бу ерда маҳаллий шароит ҳам 
жараёнга таъсир кўрсатмай қолмади. Уламолар томонидан коммунистик режим 


130 
даври қайта-қайта қораланишига қарамасдан, уларнинг дунёқарашлари айнан 
совет даври ва унинг таъсири остида шаклланган. Бу нарса биринчи навбатда 
«фундаменталистлар»га тегишли, улар ўтиш даврининг иқтисодий ва 
ижтимоий муаммолари атрофида (жуда содда шаклда!) ижтимоий адолат ва 
иқтисодий тенглик каби масалаларни олға сура бошладилар. Бироқ, зиддият 
шунда эдики, «фундаменталист»-уламолар Иттифоқнинг барча собиқ 
фуқароларига яхши маълум бўлган ибораларни қўллар эдилар. Ушбу иборалар 
ўша давр ватан тарихи, Компартия тарихи дарсликларидан ёки матбуот, 
телевидение органларидан очиқ ўзлаштирилган эди. Оддий элитаризм ёки 
«асил ислом»даги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тенглик ғоялари маҳаллий 
«фундаменталистлар» учун (кейинроқ «ислоҳотчилар» да ҳам) айниқса 
мустақилликнинг илк йилларида одатий иборалар бўлиб бўлиб қолди. Бироқ,
бу барча «тенгҳуқуқлилик» ғоялари совет ташвиқоти ва тарих дарсликларидаги 
яхши таниш бўлган ибора-қолипларда ифодаланган эди. 
Қайта исломлашув жараёни чекка ҳудудларда бироз бошқачароқ ўтди. Бу 
жараённинг изчиллиги қатор омилларга боғлиқ бўлди: шаҳар марказларига 
яқинлик, улар билан алоқаларнинг мустаҳкамлиги, яхши билимли имомларнинг 
етарлилиги ва ҳ.к. Бироқ, қишлоқларда урф-одат барасидаги анъаналар анча 
кучли, буни шу сабабли қийналаётган мўътадил консерватор-ҳанафий маҳаллий 
руҳонийлар ҳам ҳисобга олишга мажбурлар. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish