Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



КИРИШ 
 
Марказий Осиё ўзининг географик ва геосиёсий жойлашуви туфайли 
турли маданиятлар ва цивилизацияларнинг тўқнашув нуқтасига айланди. Осиё 
қитъасининг Каспий денгизи ва Орол-Иртиш сув ҳавзаларидан то ҳозирги 
Покистон ва Ҳинистонгача бўлган катта қисмини эгаллаган минтақа – 
Марказий Осиё халқларининг тарихий илдизлари узоқ ўтмишга бориб 
тақалади. Ушбу халқлар ҳақидаги ёзма маълумотлар юнон манбалари ва 
милоддан аввалги VI-IV асрларга оид қадимги эрон ва қадимги турк ёзувларида 
учрайди. Бироз кечроқ даврга мансуб лотин манбаларида ҳам минтақа турли 
динлар ва халқлар маркази сифатида зикр этилади. 
Минтақа Евросиё қитъаси марказида жойлашган бўлиб, Шарқ билан 
Ғарбни боғловчи бўғинга, турли халқ ва элатларнинг, шунингдек, диний тизим 
ва эътиқодларнинг доимий алоқа майдонига айланди. Бундай этник ва диний 
турфахиллик натижасида шундай вазият юзага келдики, у кўплаб динларнинг 
(зардуштийлик, буддизм, яҳудийлик, христианлик ва монавийлик) йўқолиб 
кетишига қарамай, ҳозирги пайтда минтақада яшовчи халқларнинг урф-
одатларида сақланиб қолди. Мазкур диний ҳолатнинг ўзига хослиги Марказий 
Осиё халқларининг динлараро бағрикенглиги асоси вазифасини ўтади. Шу 
муносабат билан минтақадаги динлар тарихини ўрганиш ҳозирги Марказий 
Осиё давлатлари маданияти ва тарихини, қолаверса, уларнинг турлилиги ва бир 
пайтнинг ўзида бирлиги асосида диний ва миллий келиб чиқишини тўлақонли 
тушуниш учун ғоятда муҳимдир.
Марказий Осиё минтақаси динлари тарихининг тизимли баёни ўсиб 
келаётган авлод онгининг инсонийлашувига катта ҳисса қўшади, жаҳон 
маданияти ёдгорликлари ва ютуқларига янгича муносабатда бўлишга ёрдам 
беради, талабалар дунёқарашининг мустақиллигини оширади, уларнинг 
маънавий савия ва қизиқишларини юқори кўтаради.
Марказий Осиё халқлари тарихини замонавий фан нуқтаи назаридан 
ўқитиш виждон эркинлигини амалга оширишга, диний эркинлик, дин ва диний 
ташкилотларга у ёки бу даражада тегишли бўлган Республика қонунлари ва 
қонунчилик актларини тўғри тушуниш ва уларга амал қилишга бевосита кўмак 
беради.У виждон эркинлиги тушунчасини шакллантириб, ҳуқуқий меъёрлар 
ҳақида маълумот бериб, фуқаролик хислатлари ва мавқеининг шаккланишига 
таъсир ўтказади, шунингдек, талабаларнинг муайян ижтимоий-сиёсий 
жараёнларда мустақил фикрлай олишларига ёрдам беради, турли сиёсий партия 
ва ҳаракатлар фаолиятидаги диний мавзуга оид умумий ва характерли 
жиҳатларн и очиб беради. Шу сабабли ушбу ўқув қўлланма талабаларнинг 
сиёсий-маънавий билимларининг ўсишида катта аҳамиятга эга. Фанни 
ўрганишда, энг муҳими, талабалар динлараро мулоқот қилиш борасида 
мустаҳкам билимларга эга бўладилар, турли дин ва эътиқод вакилларини 
тушуниш санъатини ўрганадилар. 
Асосий мақсад ва вазифа Марказий Осиё халқлари динлари тарихи 
бўйича мукаммал ўқув қўлланма яратишдан иборат.



Ушбу ўқув қўлланма устида ишлаш мобайнида муаллифлар тарихий ёзма 
манбалар, тарихий асарлар, турли илмий тадқиқотлар ва ҳужжатлар, 
шунингдек, шахсий тадқиқотлар натижаларига таянганлар. Қўлланмани 
яратишда маҳаллий, МДҲ ва узоқ хорижий мамлакатлар олимларининг турли 
тиллардаги асарлари ва илмий тадқиқотларидан фойдаланилди. Буларнинг 
барчаси лойиҳа иштирокчилари томонидан бажарилган тадқиқотлар 
диншунослик, тарих ва умуман минтақа маданиятини ўрганиш соҳасидаги 
илмий ишларнинг ажралмас бўлаги эканлигини тасдиқлайди.
Ҳар қандай жамоавий меҳнат каби ушбу ўқув қўланма ҳам умумий фикр 
асосида тузилган бўлиб, муаллифларнинг ҳар бири ўз соҳасининг етук 
мутахассислари сифатида услуб танлаш ва берилаётган материалларни баён 
этишда, шунингдек шахсий хулосаларда эркинликка алоҳида эътибор бердилар. 
Муҳаррир сўзига кўра, қўлланмада «фикрлар қарама-қаршилиги»га йўл 
қўйилмади, балки муаллифлар жамоасининг танланиши ушбу қўлланмада баҳс 
юритилган ягона фикрга келинишига олиб келди. Муҳаррир илмий меъёрлар 
нуқтаи назаридан ҳар бир муаллифни муаммоларга нисбатан ўз фикрига 
бўйсундириш мумкин эмас деб ҳисоблади.
Муаллифлар талқини бир неча масалаларда индивидуал характерга эга 
бўлсада, лекин, шунга қарамай, барча муаллифлар ўзларига тегишли 
бўлимларни тайёрлашда олдиларига қўйган мақсадларига эришганлар. 
Муҳаррир онгли равишда тарихий фактлар, ўхшаш ва турдош муаммолар 
буйича мустақил ёндошишни қўллаган муаллифларни чекламади.
Ўқувчига мунозарали бўлиб кўриниши мумкин бўлган бошқа масала – 
материални жойлаштириш масаласи. Бизда у ёки бу дин пайдо бўлиши 
масаласида тўлиқ тарихий-хронологик услубга таянилди, ундан ташқари, ҳар 
бир мавзу ёки бўлим маълум даражада мустақил ва тугалланган характерга эга. 
Бу ҳам ўқувчига берилган материалга ўзи учун қулай тартибда мурожаат этиш 
имконини беради. Юқорида айтиб ўтилган барча ҳолатларда муҳаррир 
ўқувчига умумий тушунча бериш ва, энг муҳими, диншуносликнинг турли 
соҳалари мутахассисларини бирлаштирган асосий ғояни яна бир бор алоҳида 
кўрсатиб ўтиш мақсадида қўлланманинг ҳар бир бўлими ҳақида батафсил 
тўхталиб ўтишни лозим топди.
«МАРКАЗИЙ 
ОСИЁ 
ХАЛҚЛАРИ 
ДИНЛАРИ 
ВА 
ЭЪТИҚОДЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ ЖИХАТЛАРИ» деб номланган биринчи 
бобнинг муаллифи (М.Хожиева) нашр этилган материални системалаштириш 
асосида Марказий Осиё ва унга қўшни минтақалар халқларининг турли 
кўринишдаги диний онг ва бошланғич диний маросимларининг пайдо бўлиш 
тарихини ёритиб берди. Муаллиф минтақада яшаган элатларнинг уруғ 
қабилавий ҳар хиллигига қарамай, уларнинг диний эътиқодлари бир-бирига 
ўхшашлигини ёки ҳатто бирдайлигини кўрсатиб берди. Ўз томонимиздан 
тасдиқлашимиз мумкинки, туркий халқларнинг диний эътиқодларидаги 
ўхшашлик Марказий Осиё минтақасидан ташқарида, Шимолий Америка 
ҳиндулари мисолида ҳам кўзга ташланади.
“Диннинг ибтидоий шакллари” деб номланган иккирчи бобнинг 
“Шаманизм” деб аталган биринчи параграфи зардуштийлик ва минтақадаги 



қадимги эътиқодлар соҳасида йирик мутахассислардан саналган профессор 
М.Исҳоқов томонидан ёзилган. Ушбу мавзу муаллифи шаманизмнинг 
минтақадаги ривожи ҳақида батафсил сўз юритган. У шаманизм Марказий 
Осиё халқларининг эътиқодлари билан боғлиқлигини муайян мисоллар асосида 
ёритиб берган.
Дарҳақиқат, минтақа халқларининг сақланиб қолган кўплаб урф-одатлари 
у ёки бу кўринишда шаманизм билан боғлиқ эканлигига қўшилиш мумкин. 
Ундан ташқари, минтақанинг қадимги динларининг яхши ўрганилмаганлиги 
боис ҳар қандай урф-одатни мазкур дин шаклига боғлаш тўла асосга эга 
бўлмаслиги мумкин. 
Бу нарса муаллиф томонидан «Зардуштийлик» ва «Манихейлик» 
мавзулари юзасидан тақдим этилган бошқа боблардан ҳам яққол кўриниб 
турибди. Бу боблар ўзининг батафсиллиги ва материалларнинг мукаммаллиги 
билан диққатга сазовордир. Муаллиф ҳар иккала диний тизимнинг маҳаллий 
халқлар тарихида қай даражада муҳим ўрин тутганлигини очиб бера олган. 
Мазкур материал талабалар ва шу соҳа мутахассислари томонидан алоҳида 
эътибор билан қабул қилиниши табиий. 
Иккинчи бобнинг «Маҳаллий диний культлар ва эътиқодлар» деб 
номланган иккинчи параграфнинг муаллифи халқаро миқёсда таниқли 
тадқиқодчи, тарих фанлари доктори, профессор А.Мўминов ҳозирга қадар 
муқаддас ҳисобланиб келаётган тотем ҳайвонлари билан боғлиқ яна бир 
диннинг илк маҳаллий кўриниши ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтган. 
А.Мўминов исломнинг маҳаллий шаклида ўрнашиб қолган баъзи одатларнинг 
ҳайвонлар культлари ҳайвонларга сиғиниш билан бевосита алоқаси борлигини 
қатъий ишонч билан кўрсатиб беради.Масалан, муаллифнинг «кадимги 
карашларнинг асоратлари мусулмонларнинг мукаддас кадамжой ва 
кабристонларни шохлар билан безатишидан топса булади» деган кузутуви 
жуда ўринлидир. Тадкикотчиларнинг бундай кузатувлари яна бир бор 
Марказий Осиё халкларининг диний урф-одатлари канчалик бир-бири билан 
богликлигини ва ислом динига мансублигини курсатмокда.
Шу ва бу каби бошқа кузатишлар тақдим этилаётган ўқув 
қўлланма умумий ғоясининг тўғри танланганлигини яна бир бор 
тасдиқлайди. Ислом ва фикҳга бағишланган кейинги бўлимларда 
А.Мўминов исломнинг минтақага кириб келиши ва маҳаллий 
халқларнинг исломлашув жараёнларини батафсил ёритиб берган. 
Шунингдек, муаллиф маҳаллий илоҳиёт-ҳуқуқ мактаблари ва 
ҳанафийа мазҳабининг минтақада ғалаба қозониши тарихини 
тўлақонли очиб берган. Шуни таъкидлаш керакки, муаллиф бу 
бўлимда ўзининг кўп йиллик тадқиқотлари натижаларидан кенг 
фойдаланган. 
Аминмизки, берилаётган тарихий маълумотлар ва тадқиқотлар 
хулосалари нафақат олий ўқув юртлари талаба ва магистрлари учун, 
балки бошқа соҳа мутахассислари учун ҳам қизиқарли бўлади.
Кейинги «Тасаввуф ва маҳаллий тасаввуф тариқатлари» 
мавзуси Б.Бобожонов ва М.Комиловлар ҳамкорлигида тайёрланган. 



Бунда муаллифлар машҳур маҳаллий тасаввуф тариқатлари 
тарихини баён этганлар.
Бўлим нашр этилган маҳаллий ва хорижий тадқиқотлар асосида 
ва шахсий манбашунослик изланишлари натижаларидан кенг 
истифода этган ҳолда ёзилган.
Навбатдаги бўлим «мустамлака» даврига бағишланган бўлиб, у 
Б.Бобожонов томонидан ёзилган. Айни пайтда Россия империяси 
Марказий Осиёни мустамлака қилиб олган даврни тадқиқ этиш ҳали 
давом этмоқда.Қолаверса, турли тадқиқотчилар мустамлака даври, 
унинг оқибат ва натижалари юзасидан қарама -қарши нуқтаи 
назарларни илгари сурмоқдалар.
Мазкур масаланинг мунозарали характерини эътиборга олган 
ҳолда биз қуйидаги йўлни танладик: биринчидан, биз ҳанузгача 
мунозарали бўлиб келаётган муаммолар хусусида томонларнинг 
фикрлари билан чекланган ҳолда шахсий хулосаларни бе ришдан 
қочишга 
интилдик.Иккинчидан, 
муаллиф 
олдига 
рус 
мустамлакачилиги сабабли юз бераётган воқеаларга ўша давр 
маҳаллий мутафаккирлар қарашлари ҳақида маълумот бериш 
вазифаси қўйилган эди. Муаллиф олдига қўйилган вазифани 
муваффақиятли бажарди ва муаммонинг кўп қиррали ва чигал 
жиҳатларини кўрсатиб берди.
«Совет даврида ислом: Сталиндан Горбачевгача» сарлавали 
бўлимда ислом ролининг тадқиқоти (Б.Бобожонов) анча мунозарали 
характерга эга. Тадқиқотчининг қарашлари, табиийки, муайян 
тадқиқотчи ўзи ишлаган мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятга 
боғлиқ бўлади. 
Совет давридаги диний вазиятнинг ривожи республикамизда 
ҳозирги вақтда ҳам бевосита ёки билвосита давом этмоқда.Ушбу 
ҳолат муаллиф вазифасини янада мураккаблаштирди. Қолаверса, 
мазкур бўлимни ташлаб кетиш ушбу қўлланмани тайёрлашда асосий 
мезон сифатида биз танлаган холислик қоидасига путур етказган 
бўлар эди. 
Ўқувчида мавзунинг у ёки бу жиҳати юзасидан саволлар 
туғилиши мумкин, бироқ ўқув қулланмада тавсия этилаётган 
адабиётлар уларнинг қизиқишларини қониқтиради, деб умид 
қиламиз. 
Қўлланмадаги «Яҳудийлик» деб номланган боб муаллифи 
ТошДШИ ўқитувчиси А.Орипов ўқувчига яҳудийлик тарихи ва унинг 
Марказий Осиёга кириб келиши ҳақида қисқача маълумотлар беради. 
Муаллиф томонидан бажарилган ишни инкор этмаган ҳо лда яна 
шуни ҳам таклиф этар эдикки, Бухоро яҳудийлари ва ашкенази, яъни 
рус мустамлакачилиги даврида пайдо бўлган яҳудий жамоалари 
ҳақида 
ёзилган 
сўнгги 
замонавий 
тадқиқотларга 
(француз 
тадқиқотчиси проф. Катрин Пужоль) мурожаат этилса янада фойдали 
бўлар эди.



Навбатдаги боблар (Марказий Осиёда буддавийлик ва 
христианлик) муаллифи тарих фанлари доктори Д.Раҳимжонов катта 
ишни амалга оширган.Энг муҳими, бунда муаллиф Марказий 
Осиёдаги турли диний конфессиялар тарихига мурожаат этган.
Бу бобда илгари нашр этилган ишларни чуқур тадқиқ этиш ва 
ўрганиш асосида ёзилган. Қолаверса, улар мустақил қийматга ҳам 
эга бўлиб, бизнингча, ўқувчиларнинг минтақадаги динлар тарихи 
ҳақида тасаввур ҳосил қилишларига ёрдам беради. Шу муаллиф 
томонидан ёзилган «Марказий Осиёда ҳадисшунослик илмининг 
ривожланиши» деб аталган бўлим шахсий тадқиқотларга таянган. 
Шунингдек, Д.Раҳимжонов маҳаллий муҳаддисларнинг умуман ҳадис 
илми ривожига қўшган ҳиссаларини ҳам очиб бера олган.
«Марказий Осиёда исломнинг сиёсийлашув жараёнлари» деб 
аталган оҳирги параграф илмий гуруҳ раҳбари ва муҳаррир 
Ш.Ёвқочев томонидан тайёрланган.
Мазкур мавзу муаллифи собиқ Иттифоқ парчаланиб кетиши 
олдидан ва республикалар мустақилликка эришганларидан сўнг 
минтақада ҳукм сурган диний-сиёсий вазиятни ҳамда исломнинг 
сиёсийлашуви ва радикаллашуви сабабларини таҳлил этишга ҳаракат 
қилади.
Сўз сўнггида муаллифлар жамоаси Ўзбекситон Республикаси 
Фан ва Техника Давлат қўмитасига лойиҳани молиялаштиргани учун 
миннатдорлик билдиради.
Шу билан бирга муаллифлар гурухи Тошкент давлат 
шарқшунослик 
институти 
ректори 
академик 
Н.Иброҳимовга 
кўрсатган ёрдами ва тадқиқотчилар гуруҳига зарур иш шароити 
яратиб берганлиги учун ташаккур изҳор қилади. 




Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish