Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

 
шайтонлашни даволаш 
Асабий-руҳий ҳолат оқ ва қора шаманлар 
Нагуализм
 
камлание 
Шаманизм дин шакли сифатида. Диннинг илк шакллари орасида 
шаманизм алоҳида ўрин эгаллайди. Шаманизм, ибтидоий уруғдошлик 
динларидан фарқли ўлароқ, қабила уюшмалари бирлашаётган даврда 
шаклланиб, ижтимоий онгнинг уруғ-қабила шакллари билан боғланади. 
Хусусан, “варварчилик” деб аталмиш ижтимоий-уруғчилик даврининг охирида 
қабила яҳлит, жипслашган гуруҳга айланиб, қабилалар орасидаги алоқалар 
мустаҳкамланади, умумқабила ҳокимият органлари: қабила кенгаши, қабила 
сардорлари, ҳарбий саркорлар шаклланади. Ижтимоий ҳаётнинг бундай 
шаклига маънавий нуқтаи назардан диннинг илк шаклларининг беш тури тўғри 
келган. Булар – шаманизм, нагуализм, маҳфий бирлашмалар, сардорларга 
сиғиниш ва қабила худоларига сиғиниш. Бу ерда тилга олинган диний онгнинг 
барча шакллари бевосита қабилага хос муносабатда бўлиб, қабила тузумининг 
инъикосидир. Ёки, аксинча, қабила тузуми ўз мавжудлигини маънавий 
асослаш мақсадида уларни ўзига мувофиқлаштиради. 
Бунда шаманизм қабила тузуми билан боғлиқлиги даражасининг 
ортишига мувофиқ равишда, қабила тузуми тўлиқ ҳукмронлик қилган даврнинг 
дини сифатида асосий ўрин эгаллайди. Қабила тузумининг аста-секин 
емирилиши, қабилалар орасидаги алоқаларнинг сусайиши ва жамиятнинг янги 
ҳудудий ва ҳудудлар аро ижтимоий муносабатларга ўтиши муносабати билан,
шаманизм ички ўзгаришларни бошдан кечиради. Бу босқич шаманизмнинг
умумжаҳон миқъёсида ижтимоий онг шаклига айланишига кўмаклашади, чунки 
барча халқлар уруғчилик, уруғчилик-қабила, қабила жамияти босқичларини 
босиб ўтган. Шу сабабли шаманизм ва унинг элементлари дунёнинг барча 
халқлари маънавий ҳаёти ва кундалик анъаналарида кузатилади. 
Шаманизм нима? Бу савол қуп йиллардан бери дунё олимларини 
қизиқтириб келади. “Шаманизм” атамасининг ўзи илмий атама сифатида XVIII 
асрда қўлланила бошлади. Бироқ, шаманизм тўғрисида ўрта аср ёзма 


17 
манбаларида кўп маълумотлар бор. Айрим мутахассисларнинг фикрича, 
шаманизм тўғрисида бешта нуқтаи назар мавжуд. Шаманистик ҳаракатларнинг 
илк гувоҳлари бу харакатларни иблиснинг иши, шаманлар эса унинг 
хизматкорлари, худосизлар деб ҳисоблаганлар. Шаманизмга бундай қараш 
христиан миссионерлари ва айрим этнографлар асарларида XIX асргача давом 
этган.
Шаманизмга қарашнинг иккинчи тури XVIII аср рационалист 
олимларининг унга танқидий ёндошишларидан иборат. Уларнинг фикрича, 
шаманлар ёлғончи ва фирибгарлар. Учинчи нуқтаи назар шаманизм 
тарафдорларига тегишли. Дунё динларининг, чунончи, христианликнинг 
тарқалиш шароитида шаманлар шаманизмни миссионер ва маъмурият 
хужумларидан химоя қилиш мақсадида, шаманизм дин эмас, бу халқ тиббиёти, 
эмчилик ва ҳоказолар каби хусусий ҳаракатдир, деб уқтиришган. Бунда 
шаманизмнинг маънавий жиҳатларини яширган ҳолда, унинг фақат бир 
функцияси –касаллик сабаби бўлган тана ва руҳдан иблисни қувган ҳолда 
касалларни “даволаш” функциясини қўллашга ҳаракат қилишган. Шаманизмга 
қарашнинг тўртинчи тури уни илк шаманлик таълимоти идеали ва моҳиятига 
нисбатан инқирозга юз тутган диний назария ва амалиёт сифатида тан олиш 
билан боғлиқ. 
XIX асрнинг охирги чорагидан бошлаб шаманизмни диний таълимот 
сифатида таърифлашнинг янги илмий босқичи бошланди. Бу босқич фанда 
эволюцион мактаб ва этнография, диншунослик ва ҳоказолардаги солиштирма 
усуллар билан боғлиқ. Ҳозирги кунда шаманизмга умуман дин тараққиётининг 
алоҳида босқичи сифатида қаралади. Юқорида баён этилган фикрлардан 
ташқари, шаманизмга ҳудудий чекланган ҳолат сифатида қарашлар ҳам 
мавжуд. Чунончи, шаманизмни “арктик доира” дини сифатида тушунувчи 
олимлар ҳам бор. Бироқ бу қараш танқидга бардош беролмайди, чунки 
дунёнинг барча халқлари уруғ-қабила жамияти шаклланиш ва емирилиш 
босқичида шаманизмдан у ёки бу ҳолатда ўтадилар. Бунда шаманизм уларнинг 
маънавий ҳаётлари, урф-одатлари ва анъаналарида кўплаб реликтлар 
қолдиради. 
Умуман шаманизмни диний тизим сифатида ўрганишда фан 
тадқиқотнинг бошланғич босқичидадир. Бу шаманизм ва унинг амалиёти ҳар 
бир алоҳида ҳолатда ҳаммага маъқул бўлган ҳодисаларни ўз ичига олганлиги 
билан боғлиқ. Камлаш, рақсга тушиш, ашула айтиш ва зикр тушиш – руҳларни 
чақириш, доира чалиш, темир тақинчоқлар жаранги, сунъий равишда ёки 
яхшилаб машқ қилинган ҳолда жазавага тушиш ва ҳоказолар шаманлар 
иқтидорига қараб индивидуал элементлар билан тўлдирилади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish