Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи


ТОМОНЛАРНИНГ ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ МАҚСАДЛАРИ



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

 
ТОМОНЛАРНИНГ ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ МАҚСАДЛАРИ. Минтақа 
мусулмонларининг бўлиниб кетиши (совет даври охирлари ва мустақиллик 
бошларида) асосида қандай (янги ва эски) мақсадлар ва тенденция ётар эди? 


126 
Ушбу саволларни очиб бериш учун бир неча сўзни айтиб ўтиш керак. 
Биринчидан. Бу ерда фақатгина ажралиб чиқиб, шаклан тарқоқ ҳаракат ёки 
гуруҳ ташкил қилган бир қисм мусулмонлар (аниқроғи – «ваҳҳобийлар») 
ўртасидаги «янги тенденциялар» ҳақида сўз юритилади. Тўлақонли диний-
сиёсий партиялар ёки изчил шаклланган гуруҳлар ҳақида гап ҳам бўлиши 
мумкин эмас (узоғи билан 90-йилларгача), зеро, қўшни Тожикистондаги диний 
вазиятнинг салбий жиҳатларига асосланган ҳолда динга нисбатан сиёсатини 
қатъийлаштирган ҳукумат ўз вақтида у ёки бу исломий партия ёки 
ҳаракатларнинг тизим сифатида шаклланиши олдини олган эди.
Иккинчидан. Мужаддидия («Ваҳҳобийлар»)нинг биринчи авлоди диний 
ва ғоявий изланишларига туртки бўлган асосий нарса собиқ Иттифоқ давридаги 
ҳукмрон режимнинг мажбурий динсизлаштириш ва дунёвийлаштириш 
сиёсатига қарши амалий ҳаракат эди. Бундай шароитда, юқорида 
айтилганидек, мусулмонларнинг «янги авлоди», исломий анъаналарнинг 
йўқолиш ҳавфи мавжуд, деб ҳисоблади. Бошқа диндорларга қарши кураш ҳам 
нафақат амалиёт масалаларида, балки бошқа масалаларда ҳам бошланди. 
Маҳаллий ҳанафий уламолар ва уларнинг издошларида «янги давр» ёш 
уламолари намояндаларининг ҳали ноаниқ, мавҳум ва кўпинча оддий сиёсий 
ғоялари асосий норозиликни уйғотди. Раҳматулло Алломанинг Муҳаммаджон 
Ҳиндустоний билан бўлган баҳсларидан бирида, Ҳиндустоний ўзининг собиқ 
шогирдларини диний амалларни бажаришга нисбатан баъзи қонуний 
енгилликлар пайдо бўлган пайтда бундай масалаларни ўртага ташлаб катта 
фитна қўзғамаслик керак, дея огоҳлантирган эди. 
Учинчидан. Ҳар қандай диний ёки сиёсий ҳаракатларни тасниф қилганда, 
уларнинг етарли билимга эга бўлмаган издошлари томонидан маҳкам тутиб 
олинадиган, пухта билимдан кўра кўпроқ ҳиссиёт устига барпо бўладиган 
асосий ғояларнинг ўзгаришини ҳисобга олиш ғоят мураккаб. Шунингдек, биз 
Марказий Осиёда совет давридан кейинги шароитда ўтган асрнинг 80-йиллари 
бошларида бошланиб, мусулмонлар ўртасида бўлинишга сабаб бўлган қайта 
исломлашувнинг шиддатли жараёнларига гувоҳ бўлдик. Бу жараёнлар сўнгида 
мамлакатга турли хорижий мусулмон ташкилотлари вакилларининг осонлик 
билан кириб келишларига имконият пайдо бўлди ва бу мусулмонлар 
ўртасидаги низоларининг яна ҳам кучайишига сабаб бўлди. 
СССР 
бўлиниб 
кетиш 
пайтидаги 
Ўзбекистон 
уламоларининг 
қарашларини қуйидаги тартибда тақсимлаш мумкин. Уламоларнинг асосий 
гуруҳини минтақада ҳукмрон ҳанафия мазаҳаби тарафдорлари ташкил қилар 
эди. Улар бу мазҳаб ҳолатини ўзгартириб бўлмайдиган асос деб ҳисоблар 
эдилар. Мазкур гуруҳ шартли равишда «консерватор-ҳанафийлар» (ёки биз 
юқорида айтгандек «анъаначилар») деб номланадилар. Мазҳабнинг ҳолатини 
улар Қуръон ва Пайғамбар (с.а.в.) сунналарига мутлақ мос келади, деб 
санайдилар. Консерваторлар анъанага кўра, исломни (шу жумладан, ҳанафия 
мазҳабини ҳам) барча замонда ва ҳар қандай шароитда мусулмонлар ҳаётининг 
барча жабҳаларини бошқара оладиган тугал тизим деб биладилар. Бундан 
ташқари, маҳаллий фақиҳлар мерос қолдирган қоидалар, гарчи замонавий 
фақиҳларнинг шарҳларидан холи бўлмасада, мувозанатли деб қабул қилинган. 


127 
Шунга кўра улар баъзи мазҳаб қоидаларини (бироқ асосий таълимотларини 
эмас) замонавий шароитга мувофиқлаштириш мумкин деб биладилар. 
Қолаверса, уларнинг маданий ва ижтимоий рамзлари тизими диний амалиёт, 
маънавий-ахлоқий қадриятлар ва бошқаларда ўтмишнинг диний тажрибасига 
таянади
7

Анъаначиларни юқори диний билим даражаси бошқалардан алоҳида 
ажратиб туради ва улар ҳанузгача ёзилган ва чоп қилинган анъанавий 
ҳанафийлик руҳидаги, бироқ замонавий ўқувчиларга мослаштирилган асарлар 
сони ва сифати бўйича биринчиликни қўлдан бермай келадилар. Уларнинг 
тарафдорлари, асосан, катта ёшдагилар, ўрта ёшдагилар ва диний анъаналар 
сақланиб қолган оилаларга мансуб ёшлар ҳамда «совет/рус» ёки ғарб турмуш 
тарзини қабул қилмаган бошқа кишилардир. Умматнинг ҳаёт кечириши учун 
доимий ноқулай шароит ва умуман исломга нисбатан тез-тез кузатиладиган 
душманлик анъаначилар ва уларнинг давомчиларини ҳар қандай (ҳатто Худони 
инкор қилувчи) дунёвий ҳокимият шароитида ҳам яшаб қолиш шаклини 
излашга ўргатган. Айнан мана шу шакллар мазҳабнинг мослашувчанлик ва 
яшаб қолиш даражасини оширади. 
Анъаначилар таркиби бир хил эмас ва уларнинг уламолари қарашлари 
бир биридан фарқ қилади. Уларнинг қарашларини қисман фарқловчи асосий 
мунозарали масала, бу - дунёвий давлатга муносабатдир. Уламоларнинг бир 
қисми, дунёвий давлат мусулмон жамоаси ишларига ҳеч бўлмаганда соф диний 
масалаларда аралашмаслиги керак, деб ҳисодлайдилар. Бошқа қисми эса, агар 
дунёвий давлат атеистик сиёсат олиб бормаётган бўлса, мусулмонларга эркин 
ибодат қилишлари, таълим олишларига рухсат берадиган бўлса, у ҳолда 
«ваҳҳобийлар бош кўтармасликлари учун» диний вазиятни назорат қилиши 
мумкин (ҳатто лозим) деб биладилар. Бундай қарашни диний идора таркибига 
кирадиган имомлар ва уламолар ҳам қувватлайдилар. Анъаначилар ўртасида 
мунозарали бўлиб қолаётган яна бир масала, бу - маҳаллий урф-одатлар билан 
муроса қилиш шакли ва даражасидир. Урф-одатлар ҳамиша кучли бўлган 
қишлоқлардаги анъанавий ҳанафийлик тарафдорлари учун шариатни 
шарҳлашнинг урф-одатларга рухсат берадиган, кундалик ишларда диний 
меъёрларга қатъий риоя қилишни талаб қилмайдиган шакли маъқул. Гарчи 
қишлоқлардаги бундай ижтимоий воқелик уламолардан ҳеч бирини 
қониқтирмасада, лекин улардан биронтаси (бизга маълум бўлишича) 
“қишлоқлардаги исломнинг мақоми” масаласини кўтармаган. 
“Ваҳҳобийлар” деб аталган бошқа бир гуруҳ уламолар ўз қарашларининг
хилма-хиллиги билан ажралиб турадилар. Юқорида айтилганидек, уларнинг 
илк қарашларининг шаклланишига араб давлатларидаги ислоҳотчиларнинг 
муқаддас матнларга шахсий услубда берган шарҳларининг тамойиллари ва 
ғояларига асосланган замонавий ислоҳотчилар (мисол учун, Муҳаммад Қутб) 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish