I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар


 Жамият институтларини ўзгариши иқтисодий ўсишга таъсири



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

1.3 Жамият институтларини ўзгариши иқтисодий ўсишга таъсири. 
Иқтисодий ўсиш жараѐни жамиятдаги бир қатор миқдорий ва сифат 
жиҳатдаги ўзгаришлар билан кўзатилади. Шулардан биринчи навбатда 
иқтисодиѐтнинг таркибий трансформациясини алоҳида кўрсатиш керак. 
Иқтисодий ўсишни кўзлаган мамлакатларда биринчи навбатда қишлоқ 
хўжалигининг миллий маҳсулот ва бандликдаги улушини камайтириши 
характерлидир. Мавжуд маълумотларга кўра, АҚШда 1920 йилда ишчи 
кучининг 70%и қишлоқ хўжалигида банд бўлган, бу улуш 1941 йилга келиб 


26 
20%дан камни ва 1987 йилга келиб атиги 3%ни ташкил қилган. Японияда 
қишлоқ хўжалигида банд бўлган ишчи кучининг улуши 1879 йилдаги 72%дан, 
1930 йилларга келиб 30%гачани, 1980 йилларнинг охирларида 8%ни ташкил 
қилган. Белгаяда 1846 йилда қишлоқ хўжалигида ишчи кучининг 51% иштирок 
этган бўлса, 1947 йилда -12,5%, 1970 йилда 7%ни ташкил қилган. 
Ушбу кўрсаткичлар иқтисодий ўсиш нафақат қишлоқ хўжалигининг умумий 
миллий ишлаб чиқаришдаги улуши қисқариши билан, балки, ушбу жараѐннинг 
тезлашуви билан ҳам кўзатилади. Агарда, қишлокдаги банд бўлганларнинг 
улушини 50%гача камайтириш учун бир неча юз йилликлар талаб қилинса, 
кўпгана ривожланган мамлакатларда унинг охирги 100 йил ичида 40-50% га 
қисқариши таркибий трансформациянинг юқори тезлигига гувохдик беради. 
Бундай ҳолатнинг асосий сабаби, авваламбор, иқтисодиѐтнинг аграр 
соҳасидаги меҳнат самараси ўсиши учун кўп микдорда заҳираларнинг 
жамланганлиги, яъни бир хил шароитда маълум бир турдаги қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини кам ишчи кучи сарфлаган ҳолда ишлаб чиқариш 
имконини беради. Бошқа томондан, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги 
товарларини истеъмол қилиниши чегараланган бўлиб, бу ахоли жон бошига 
даромадларнинг ўсиши билан истеъмол талаби таркибидаги озиқ-овқатга 
қилинадиган харажатлар улуши камайишини англатади. Бундай ҳулоса ўтган 
асрда немис статитистиги Э.Энгел томонидан берилган ва Энгел биринчи 
қонуни номини олган. (Энгелнинг иккинчи қонуни саноат истеъмол 
товарлари ва қимматбаҳо буюмларга таълуқли бўлиб, аҳолининг жон 
бошига бўлган даромади кўпайган сари, уй хўжаликларининг ушбу товар 
гуруҳига харажатларининг улуши ҳам ортади.) 
Кейинчалик 
инглиз 
иқтисодчиси 
К.Кларк 
янги 
эмпирик 
маълумотлар асосида Энгел ҳулосаларини тасдиқлади ва аграр соҳаси 
улушининг камайиши бошида саноат улушининг кўпайиши ҳисобланиб, кейин 
эса хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиши ҳисобланади. Ушбу соҳалардаги, 
авваламбор хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлаб чиқаришни ривожлантириш 
харажатларининг эластик ўсиш коэффициенти ялпи ички маҳсулотнинг 


27 
ўсишига боғлиқ ҳолда 1 дан юқори бўлади. Бу ЯИМ ўсишига боғлиқ ҳолда 
хизмат кўрсатиш соҳасидаги харажатлар иқтисодиѐтнинг бошқа соҳаларидаги 
харажатларга нисбатан тез суръатлар билан ўсади. Мисол учун, АҚШда 
ЯИМда уларнинг улуши 1929 йилда (жорий нархларда) 34,7%, 1960 
йилда - 38,1%, 1976 йилда - 45,6%ни ташкил қилган. Шу билан бирга, 
хизмат кўрсатишнинг улуши шахсий истеъмол харажатларида ҳам кўпаяди: 
АҚШда 1950 йилда 51,5%, 1960 йилда 50,4%, 1975 йилда 60,2%дан 
иборат бўлган. 1990 йилларда ривожланган мамлакатларда хизмат кўрсатиш 
соҳасининг 
ЯИМдаги 
улуши 
55%гача 
ва 
шахсий 
истеъмол 
харажатларидаги улуши 70%гача кўпайди. 
Жамият томонидан ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган хизматлар 
турли хилдаги категорияларга бўлинади: 
-
махсус билимларни талаб қилувчи интеллектуал хизматлар (таълим бериш, 
воситачилик, реклама фаолият турлари); 
-
соғлиқни сакдаш, таълим билан боғлиқ хизматлар; 
-
меҳмонхона ва ресторанлар фаолияти билан боғлиқ хизматлар; 
-
алоқа воситалари (транспорт, почта, телекоммуникация); 
-
молиявий хизматлар (банклар, томонидан такдим қилинадиган кредит ва 
бошқа хизматлар, суғурталаш); 
-
жамият ҳимоясини таъминловчи ва унинг аъзолари ўртасидаги алоқаларни 
тартибга солиб турувчи умумий хизматлар (мамлакат мудофаси, жамоат 
тартибини сақлаш, адлия, миллий ва маҳаллий даражадаги умумий бошқарув). 
Иқтисодиѐт жабҳаларидаги ўзгаришлар ижтимоий институтлар, инсонлар 
ҳатти-ҳаракатлари ва мафкураларида сезиларли ўзгаришларга олиб 
келади. Мазкур ўзгаришлар модернизация деб юритилади. Швед иқтисодчиси 
Г. Мюртал «учинчи дунѐ» мамлакатлари иқтисодий тараққиѐтига 
бағишланган «Осиѐ драмаси» номли китобида модернизациянинг қуйидаги 
тамойилларини кўрсатиб ўтган: 


28 
1. 
Рационализм. Анъанавий фикрлаш тарзи ва ишлаб чиқариш шаклинг 
ўзгартириш, жамоатчилик ва инсон фаолиятининг барча соҳаларида янги 
метод ва моделларни қўллаш 
2. Иқтисодий режалаштириш. Хўжаликлар тараққиѐтини ошириш мақсадида 
қўлланиладиган иқтисодий сиѐсат 
3.
Тенглик. Барча учун янада тенг ижтимоий ва ҳуқуқий мавқе, даромадлар ва 
ҳаѐт тарзининг яратилишини таъминлаш. 
4.
Ижтимоий институтлар ва акд-идрокдаги ўзгаришлар. Бу ерда меҳнат 
унумдорлигини оширадиган, рақобатни ривожлантириб тадбиркорликка йўл 
очадиган, маълум бир маънода инсонлар ҳоҳиш ва имкониятларидан 
фойдаланишга замин яратадиган ўзгаришлар тўғрисида фикр юритилади. 
Институционал ўзгаришлар ўз ичига ер ислоҳотлари, монополияга 
қарши кураш, таълим ва соғлиқни саклаш тизимини такомиллаштириш ва 
давлат бошқарувининг ўзгаришини олади. 
Хулоса қилиб айтганда, жамоа мафкурасини модернизациялаш 
меҳнатсеварлик, самарадорлик, ҳақиқатпарварлик, оқиллик ва ўз кучига таяниш, 
ўзгаришларга тайѐрлик ва шу каби хислатларни кучайтириш демакдир. 
 
Иқтисодий ўсиш - тўлиқ бандлик билан мужассамлашган ишлаб 
чиқариш реал ҳажмининг ўзоқ муддат мобайнида ўсишидир. Иқтисодий 
ўсиш ЯИМ, давлат иқтисодий қудрати ва инсонлар фаровонлигининг ўсишида 
ўз ифодасини топади. Шунинг учун иқтисодий ўсиш ечими ҳар бир давлат 
макроиқтисодий сиѐсати тўрт мақсадидан бири («сирли тўртлик») 
ҳисобланган вазифасига киради. 
2. 
Иқтисодий ўсиш таҳлилининг муҳим томонларидан бири унинг 
асосини ўрганишдир. Иқтисодий ўсишнинг тарихий илдизлари шундан 
дарак берадики замонавий иқтисодий ўсиш тушунчаси XIX асрнинг биринчи
ярмида Ғарбий Европада вужудга келган. Айрим муаллифларнинг 
фикрларига қараганда ишлаб чиқаришдаги туб ўзгаришлар, капитализмнинг 
етакчи иқтисодий тизим шаклида вужудга келиши бунга асос бўлиб хизмат 
қилган. Бошқа муаллифлар (масалан М. Вебер) ғарбдаги кескин иқтисодий 


29 
ўсишнинг янада чуқуррок маъносини англашга ҳаракат қиладилар ва 
протестант мазҳабини унинг
 
сабаларидан бири сифатида қайд этадилар. 
Протестант этикаси ва руҳияти мавжуд бўлган барча ҳудудларда оқилона, 
буржуа хаѐт тарзи ва шу билан биргаликда хўжалиғ фаолиятини самарали 
юритишга ҳаракат қиладиган «иқтисодий инсон» вужудга келган. Иқтисодий 
инсон капиталнинг тўпланиши ва тежамкорликни юзага келишига ижобий 
таъсир ўтказди. Иқтисодий ўсиш асосларидан сифатида шунингдек хусусий 
мулкчилик, рақобатчилик ва иқтисодий рағбатлантириш, илм-фан 
тараққиѐти ва кашфиѐтлар, табиий ва инсон ресурсларининг 
мавжудлиги, колониал эксплуатация ва империалистик экспансия ҳам кўрсатиб 
ўтилади. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish