I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар


-расм. Бозор иқтисодиѐти шароитида инвестиция тизими



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

6.3.2-расм. Бозор иқтисодиѐти шароитида инвестиция тизими 
-жисмоний шахслар ихтиѐридаги инвестициялар инвестиция тизимининг 
таркибий элементларидан бири бўлиб, ривожланаѐтган Давлатларда уларнинг 
улуши нисбатан сезиларли даражада кўзга ташланади. Бозор иқтисодиѐти 
ривожланган 
мамлакатларда 
жисмоний 
шахсларнинг 
ихтиѐридаги 
Инвестиция тизими 
Ички инвестициялар 
(махаллий Инвестициялар) 
Ташқи инвестициялар 
(Хорижий) 
инвестициялар) 
Давлат 
инвестициялари 
Хўжалик субъектлари 
иинвестициялари
Жисмоний шахслар 
инвестициялари 
Пул ва бошқа 
молиявий 
маблағлар, шу 
жумладан
кредитлар, 
пайлар, 
акциялар ҳамда 
бошқа қимматли 
қоғозлар 
Интелектуал 
мулк объектлари, 
технологияга, 
тижоратга оид ва 
бошқа билимлар 
мажмуи, ишлаб 
чиқариш 
тажрибаси , ноу-
хоу 
Кўчар ва қўчмас 
мол-мулк 
(бинолар, 
иншоотлар , 
ускуналар ва 
бошқа моддий 
бойликлар) 
ҳамда уларга 
доир ҳуқуқлар 
Ерга 
ва 
бошқа 
табиий ресурсларга, 
бинолар, иншоотлар
ускуналарга эгалик 
қилиш 
ва 
ундан 
фойдаланиш ҳуқуқи, 
шунингдек, 
мулк 
ҳуқуқидан 
келиб 
чиқувчи 
ашѐвий 
ҳуқуқлар 
Инвестиция ресурслари 


130 
инвестициялар улуши юқори ҳисобланади, айрим давлатларда улар ҳаттоки 
давлат инвестицияларидан ҳам юқори даражада бўлади. 
Инвестиция ресурсларига келадиган бўлсак, улар шартли равишда тўрт 
гуруҳга бўлинади. Аммо миллий иқтисодиѐтда фойдаланиш бўйича уларнинг 
ўзига хос ўрни бор, албатта. Хусусан, бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган 
мамлакатларда материал (реал-моддий) инвестицияларга эътибор қаратиш 
устувор аҳамият касб этса, ривожланган мамлакатларда молиявий 
инвестицияларзга эътибор кучли бўлади. 
Шуни алохида қайд этиш жоизки, бозор муносабатларига ўтаѐтган 
давлатлар миллий иқтисодиѐтини ташкил этиш ва ривожлантиришда ташқи 
инвестицияларнинг ўрни беқиѐс даражада бўлади. Шуни эътиборга олиб, биз 
илмий ишимизнинг мазкур параграфида хорижий инвестицияларга асосий 
эътиборни қаратиб, илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқишга ҳаракат 
қиламиз. 
Ўзбекистон Республикасининг "Чет эл инвестициялари туғрисидаги" 1998 
йил 30 апрелда қабул қилинган Қонунда республика ҳудудида чет эл 
инвестициялари амалга оширилишининг ҳуқуқий асослари ва тартиблари 
белгилаб берилган. Чет эллик инвесторлар фойда олиш мақсадида 
тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган, бошқа 
турдаги фаолият обьектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий 
бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулкка доир 
ҳуқуқларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл 
инвестициялари, деб белгиланган. 
Хорижий инвестицияларни мамлакатимиз миллий иқтисодиѐтига жалб 
этиш борасида юқорида зикр этилган 
қонунларнинг ижобий таъсирида ер юзининг юзлаб мамлакатларидан 
инвесторлар кела бошлади . 
Энг кўп инвесторлар ва уларнинг маблағи бўйича ҳалқаро молия 
ташкилотларининг улуши етакчи бўлиб, у умумий инвестицияларнинг 33% ни 
ташкил этмоқда. Кейинги ўринда Германия Федератив Республикаси бўлиб у 


131 
17% ни ташкил этмоқда. Буюк Британия, Исроил, Япония ва Чехия давлатлари 
мос равишда 9%; 9%; 7%; ва 4% ни эгаллаб турибди. 
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, инвестор мамлакатлар ичида МДҲ 
давлатлари салмоқли ўринни эгаллай олмаяпти. Шу боис, хорижий 
инвесторларни жалб қилишда МДҲ давлатларига эътиборни қаратиш ва қулай 
шарт-шароит яратиш мақсадга мувофиқдир. 
Чет эллик инвесторларнинг инвестициялари Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида қўйидаги йўллар билан амалга оширилади: 
- чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний 
шахслари билан хўжалик жамиятлари, ширкатлари, банклар, суғурта 
ташкилотлари ва бошқа корхоналарнинг устав жамғармаларига ва бошқа мол-
мулкига улуш қўшиб шаклланиши; 
- тўлиқ, чет эл инвесторлари инвестициялари асосида хўжалик жамиятлари, 
ширкатлар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналар қуриш; 
- Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз 
мажбуриятларини чет эл инвесторлари томонидан сотиб олиниши; 
- интеллектуал мулкка, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат 
намуналари, фирма номлари ва ноу-хауга, ишчанлик нуфўзига ҳуқуқлар 
киритиш; 
-концессиялар, шу жумладан, табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, 
қазиб олиш ѐки улардан фойдаланишга бўлган концессиялар олиш; 
- савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини, турар жой биноларини, ер 
участкаларини, табиий ресурсларни сотиб олиш. 
Демак, ушбу қонунга асосан чет эллик инвесторлар ўз инвестицияларини 
Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун 
доирасида инвестициялаштиришни амалга оширадилар ва уларга берилган 
ҳуқуқий режим республиканинг маҳаллий инвесторларига берилган хуқуқ 
билан тенгдир. Улар инвестициялашни амалга оширишнинг ҳажм ва 
йўналишларини ўзлари мустақил белгилайдилар, юридик ва жисмоний шахслар 
билан мустақил битим тўзадилар, инвестиция фаолияти натижасида олинган 


132 
даромадни мустакил ва эркин тасарруф этадилар. Шунингдек, улар Ўзбекистон 
Республикасининг эҳтиѐжларига ва қонун ҳужжатларига амал қиладилар. 
Қайд қилинган қонунда "чет эл инвестициялари иштирокидаги 
корхоналар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабига риоя 
этган ҳолда экспорт-импорт операцияларини мустақил равишда амалга 
оширадилар, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилганларида бундай 
маҳсулот лицензияланмайди ва квоталанмайди" дейилган. 
Президент Ислом Каримов 2000 йилда иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва 
ислоҳотларни 
чуқурлаштиришнинг 
устувор 
йўналишларидан 
бири 
иқтисодиѐтга инвестицияларни янада кўпроқ жалб қилишга қаратилганлиги 
хусусида тўхталар экан, «...хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, 
етакчи тармоқларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай туриб, 
иқтисодиѐтимизда 
таркибий 
ўзгаришларни 
амалга 
ошириш 
ва 
модернизациялаш, корхоналаримизни замонавий техника билан қайта 
жиҳозлаш ҳамда рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 
мумкин эмас»лигини алоҳида таъкидлаган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон 
ҳудудида хорижий компаниялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини 
шакллантириш жараѐни такомиллаштирилмоқда.
Корхоналарнинг минтақалар бўйлаб жойлашуви, вилоятларда бозор 
иқтисодиѐтининг ривожланишидан дарак беради 3-жадвал маълумотларидан 
маълум бўлаяптики, 1 январь 2004 молия йили бошлангунга қадар республика 
миллий иқтисодиѐтида, 3539 та хорижий инвестицияга асосланган қўшма 
корхоналар рўйхатдан ўтган. 
Шундан 2209 та ѐки 62,4% и фаолият" юритмоқда. Қўшма 
корхоналарнинг минтақалар бўйича жойлашувига назар соладиган бўлсак, 
Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарканд вилояти етакчилик қиляпти. 
Хоразм, Жиззах, Сирдарѐ вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикаси қуйи 
поғонани эгаллаб турибди. 
Ушбу жадвалда келтирилган маълумотларга умумий баҳо бериладиган 
бўлса, инвестицияларнинг жойлашуви нобарқарор тақсимланган. Бу ўз 


133 
навбатида республика миқѐсида нотекис ривожланишни келтириб чиқариши 
билан бирга, аҳолининг миграция жараѐни кучайиб кетишига ҳам олиб келиши 
мумкин. Бу эса инвестицияларни жойлаштирувчи минтақавий дастур ишлаб 
чиқиш заруратини тақозо этади. Айнан шу дастур асосидагина 
инвестицияларни (хорижий ва маҳаллий) мақсадга мувофиқ жойлаштириб, 
бутун республика миқѐсида бир хилда ривожлантиришга эришиш мумкин. 
Бизнинг 
назаримизда, 
хорижий 
инвестиция 
иштирокидаги 
корхоналарнинг пойтахтда ва пойтахт вилоятида тўпланиши, нафақат бу 
ҳудудда 
иқтисодий 
ва 
ижтимоий 
инфраструктуранииг 
нисбатан 
ривожланганлиги, балки хорижий инвестицияларни жалб этиш учун 
минтақавий сиѐсатнинг мавжуд эмаслиги билан ҳам изоҳланади. 
Валютани эркин айрибошлаш билан боғлиқ бўлган вақтинчалик муаммолар ҳам 
инвестиция бозорининг ривожланишига таъсир қилади. Тажриба ва амалий 
маълумотлар шуни кўрсатдики,эркин айрибошлаш ҳуқуқини олиш бўйича 
аввалги тартиблар.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish