6.3. Инвестицияларни иқтисодий ўсишга таъсири.
Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиѐтининг ривожланиш босқичларини
кўзатиш натижасида шу нарсага амин бўлиш мумкинки, инвестициялар ҳар
қандай жамият (режали, бозор иқтисодиѐти ѐки ушбу иккиликнинг
уйғунлашгани) миллий иқтисодиѐтининг ривожланишида асосий пойдевор
бўлиб
ҳисобланади.
Аммо,
шуни
алоҳида
қайд
этиш
жоизки,
Инвестицияларнинг ҳаракат кўлами режали иқтисодиѐт даврида қисман
чекланган бўлиб, уларнинг иқтисодий самарадорлигига нисбатан, ижтимоий
самарадорлиги устувор бўлади. Аксарият ҳолларда эса улар молия категорияси
билан ҳамоҳанг бўлади. Қисман режали иқтисодиѐт ва қисман бозор
муносабатларини уйғунлаштирган иқтисодиѐтни бошидан кечираѐтган
давлатларда инвестициялар ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий самара олишда тенг
имкониятларга эгадирлар.
Аммо, бозор муносабатлари асосида ўз иқтисодиѐтини тартибга
соладиган давлатларда инвестициянинг иқтисодий имконияти мисли
кўрилмаган даражада кенг ва аҳамиятли бўлади. Бунинг исботи улароқ биргина
мамлакатда яратилаѐтган ялпи ичк маҳсулот(ЯИМ)нинг ўсишига назар
соладиган бўлсак, инвестиция фаолиятининг самарали ташкил этилишигина
ЯИМнинг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. Агар ЯИМнинг ўтган йилга
нисбатган ўсиши паст бўлса, бундай ҳолат инвестицион фаолиятнингг суст
ташкил қилганидан далолат беради. Бу эса ўз навбатида, инвестицион
фаолиятни илмий асосда ташкил этишни тақозо этади. Инвестиция сўзи
немисча «Investition», лотинча «Investtio» сўзларидан олинган бўлиб, у
капитални ўзоқ муддатли қўйилмалар: тариқасида саноат, қишлоқ хўжалиги,
транспорт ва бошқа тармоқларга сарф этиладиган харажатлари йиғиндисидир.
Хорижий
инвестициялар
эса,
хорижий
инвесторлар
томонидан
йўналтириладиган инвестициялар бўлиб, хорижий мулкдорларнинг бошқа
мамлакат иқтисодиѐтининг турли тармоқларига даромад олиш мақсадида
муайян муддатга қўйилган капиталидир. Хорижий инвестициялар бошқа
123
иқтисодиѐтдан миллий иқтисодиѐтга жалб қилинган капитал бўлиб, уларнинг
ички инвестицияларидан тубдан фарқланиши хатар билан боғлиқдир.
Инвестициялар иқтисодий ѐки ижтимоий самара келтирадиган ва
тадбиркорлик, ишбилармонликнинг давлат томонидан таъкидланмаган
фаолиятларига жалб қилинадиган (сарфланадиган) барча турдаги мулкий ва
интеллектуал бойликларига айтилади. Самара келтирадиган мулкий ва
интеллектуал бойликлар, яъни инвестициялар қуйидаги шаклларда булиши
мумкин:
• пул маблағлари, банклардаги мақсадли жамғармалар, пайлар, акциялар ва
бошқа қимматбаҳо қогозлар;
• ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган мулклар (бинолар, иншоотлар, асМавзу-
ускуналар);
• муаллифлик хуқуқи, ихтиролардан фойдаланиш ҳуқуқларидан («ноу-хау»)
ташкил топган мулкдорлик ҳуқуқлари, бошқа интеллектуал бойликлар;
• ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш хуқуқлари ҳамда мулкчилик
ҳуқуқлари;
• бошқа бойликлар
Инвестицияларни шартли равишда молиявий ва реал инвестицияларга
ажратиш мумкин.
Молиявий инвестициялар шахсий компаниялар ва давлат идоралари
томонидан муомалага чиқарилган акциялар, облигациялар ва бошқа
қимматбахо қоғозларга ҳамда банк депозитларига ўзоқ муддатга жалб қилинган
қўйилмалардир. Молиявий инвестициялар қимматли қоғозлар бозорида
сарфланиши ва шу бозорда қатнашишини англатади. Молиявий инвестициялар
эркин бозор инфратўзилмаси ривожланган мамлакатларда, қимматбахо
қоғозлар бозори капиталининг сохалар бўйича тақсимланишида муҳим
аҳамиятга эга бўлган давлатларда кўпроқ тарқалган. Молиявий инвестициялар
ўз навбатида, мулкий шакли жиҳатидан давлат ва хусусий инвестицияларга
бўлинади.
124
Хусусий инвестициялар тадбиркорлар, хусусий фирмалар, компаниялар,
концернлар, акциядорлик жамиятлари ѐки бошқа шаклдаги мулк эгаларининг
фойда (даромад), самара олиш мақсадида давлат томонидан таъқиқланмаган
фаолиятларига сарфлайдиган моддий ва интеллектуал бойликларини
билдиради.
Реал инвестициялар эса молиявий инвестициялардан фарқ қилиб, улар
асосий капитал ва моддий бойликларни ўстиришга сарфланадиган
қўйилмаларда намоѐн бўлади. Реал инвестициялар сарфи асосий фондларнинг
ўсишига, янгиланишига, моддия бойликларнинг кўпайишига олиб келади.
Фан-техника тараққиѐтининг кучайиши билан интеллектуал потенциал -
ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш учун сарфланадиган қўйилмалар
ҳам ўсиб боради. Шунинг учун ҳам бугунги кунда реал инвестициялар
таркибида илмий изланишлар, фан, таълим, кадрларни тайѐрлаш ва қайта
тайѐрлаш учун сарфланадиган харажатлар миқдори ўсиб бормоқда. Ўз
навбатида реал инвестициялар ҳам давлат ва хусусий инвестицияларига
бўлинади. Ривожланган мамлакатларда реал инвестицияларнинг асосий
қисмини хусусий инвестициялар ташкил этади.
Давлат секторида ҳам реал инвестициялар сарфи муҳим аҳамиятга эга.
Иқтисодий мувофиқлаштириш сиѐсати асосида кредитлар, субсидиялар
ажратилади
ҳамда
давлат
томонидан
капитал
қўйилмалар
мувозанатлаштирилади ва реал инвестициялар ўзлаштирилади. Давлат
томонидан ўзлаштириладиган инвестициялар, аввало, бозор инфратўзилмасини
ва у билан боғлиқ бўлган тармоқларни ривожлантиришга сарфланади.
Инвестициялар самарадорлигини ошириш кўпрок, асосий капиталнинг актив
элементларини вужудга келтириш ва ўстириш ҳисобига амалг оширилади.
Инвестицияларнинг таркиби ҳақида тулиқ таассуротга эга бўлиш учун
қуйидаги 1-чизмага мурожаат килиш мумкин (6.2.1-расмга қаранг).
Бизнингча, инвестиция муҳити кенг тушунча бўлиб, инвесторнинг у ѐки
бу давлат иқтисодиѐтига маблағ сарфлаш учун шарт-шароитларнинг
қулайлигини,
яъни
сиѐсий,
иқтисодий,
ижтимоий
шароитларнинг
125
яратилганлигини баҳолашдаги барча ҳисоб-китоблар мажмуасини ўз ичига
олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |