I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар


-расм. Бозор иқтисодиѐтида инвестиция турлари



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

6.3.1-расм. Бозор иқтисодиѐтида инвестиция турлари 
Мамлакатимизда бугунги кунда хорижий инвесторлар учун қулай 
инвестиция муҳити барпо этилмоқда. Бу қулайликлар улар учун яратилган 
турли хукумат кафолатлари ва имтиѐзларда ўз аксини топмоқда. Ҳар бир 
мамлакатнинг инвестиция мухити, биринчи навбатда, унинг сиѐсий 
барқарорлигидадир. Худди ана шу омил чет эллик инвесторларнинг бошка 
мамлакатга ўзоқ муддатли шартномалар асосида ресурсларни жалб қилиш 
имкониятини кенгайтиради. 
Ўзбекистон Республикаси қулай инвестиция муҳитини яратиш буйича 
изчил чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Уларнинг негизида иккита асосий 
омил ѐтади: 
-иқтисодий барқарорлик; 
-инфляция жараѐнларини тартибга солиш ва миллий валюта-сумнинг тўлов 
қобилиятини оширишга йўналтирилган макроиқтисодий сиѐсат. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида инвестиция молиявий муносабатларининг 
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан зарурлгиги миллий иқтисодиѐтда янги турдаги 
И н в е с т и ц и я л а р 
Молиявий инвестициялар 
Реал инвестициялар 
Давлат 
инвестициялари 
Хусусий
инвестициялар 
Хусусий
инвестициялар 
Давлат 
инвестициялари 
 Ташқи
 
(чет эл)
инвестициялари 
Тўғри (бошқариш ҳуқуқига эга) 
Инветициялар 
Портфелли (бошқариш 
ҳуқуқига эга) 
Инветициялар 


126 
мулкчилик шаклига асосланган ишлаб чиқариш жараѐнининг шаклланишини 
кўрсатади. Режали иқтисодиѐт 
даврида инвестициялар режалаштиришга 
бўйсундирилган бўлиб, улар режалаштиришнинг таркибий қисми ҳисобланган. 
Шунинг учун ҳам бу тизимда давлат бюджетига маблағ ажратиш билан 
инвестиция маблағларини ажратиш ўртасида деярли фарқ бўлмаган. Чунки 
собиқ тизимда инвестиция тизими ва ундан фойдаланиш режали равишда 
белгиланганлиги туфайли уни молия ресурслари билан тенглаштириб, бюджет 
маблағлари ўз навбатида узоқ муддатли ва қисқа муддатли инвестицияларга 
хизмат қилади, - деб ҳисоблайди иқтисодчи олим Г. Козлов. 
Бизнинг 
фикримизча, 
бюджет 
маблағлари 
билан 
инвестиция 
маблағларини тенглаштириш тўғрисидаги фикрлар ўзига хос аҳамият касб 
этмайди. Инвестиция маблағлари бюджет маблағлари билан биргаликда бозор 
иқтисодиѐтида инвестиция-бюджет тизимини ташкил этади. Аммо бозор 
иқтисодиѐти амалиѐти шуни кўрсатадики, бюджет ва инвестиция 
тизимларининг фаолият кўрсатиш услубиятида, уларнинг ташкилий 
жараѐнлари ва иқтисодий фаолиятларида маълум ўзига хос ҳусусиятлар ҳам 
мавжуд бўлади. 
Бозор иқтисодиѐти муносабатларининг шаклланиш даврида инвестиция 
ўзининг шаклланиши ва мазмуни жиҳатидан собиқ маъмурий тизимдаги 
инвестициялардан тубдан фарқ килади. Инвестицияларнинг шаклланиш 
жараѐнида турли мулкчилик шаклларига асосланган юридик ва жисмоний 
шахслар қатнашади. Натижада инвестициянинг турли шакллари ранг-баранг 
юридик ва жисмоний шахслар маблағлари асосида вужудга келади. Инвестиция 
турли мулкчиликка асосланган юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари 
хисобига шакллансада, у иқтисодий моҳияти жиҳатидан республика 
иқтисодиѐти тармоқларини ривожлантириш ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий 
шароитларини яхшилашга қаратилади. 
Одатда инвестиция кўпроқ аҳолининг зарурий миқдордаги истеъмол 
қийматидан ортиқча маблағи ҳисобига жамғарилади. Тадбиркорлар олдида 
доимо маблағ ишлаб чиқаришни олиб бориш, уни кенгайтиришлари учун 


127 
такрорий кенгайтирилган ишлаб чиқаришни ташкил этиш зарурияти тутилади. 
Зеро инвестицияларга бўлган зарурият эса талаб ва таклифга боғлиқдир. 
Инвестицияларни жалб этиш қисқа ва ўзоқ муддатда амалга оширилади. 
Аммо тадбиркор учун ўзоқ муддатга инвестиция олиш иқтисодий жиҳатдан 
аҳамиятлироқдир. 
Бизнинг фикримизча, бунинг асосий сабаблари, қуйидагилардан иборат: 
- қисқа муддатли инвестиция вакиллари бўлган жисмоний шахслар томонидан 
омонат кассаларига қўйилган пуллар тез даромад келтириши зарур; 
- қисқа муддатли инвестициянинг моддий манфаатдорлиги уни тезлик билан 
қопланишида намоѐн бўлади; 
-жамғарилган инвестицияни талаб ва таклиф асосида келишилган тақсимлаш 
тизимини ишлаб чиқарилишига боғлиқ. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида инвестиция жараѐни ишлаб чиқариш 
тармоқларининг таркибий ўзгаришларига ва молия ресурсларига бўлган талаб 
ва таклифга боғлиқ бўлади. 
Айрим иқтисодчилар эса, инвестицияни "...бу ишлаб чиқаришни 
кенгайтириш, маҳсулот сифатини ошириш учун сарф этилган харажат", - деб 
ҳисоблайдилар. 
Инвестиция 
миллий 
ишлаб 
чиқариш 
ҳажмига, 
иш 
билан 
бандликка, 
фондларга 
ва 
иқтисодий 
ўсишга 
таъсир 
этади. 
Ю.В.Богатин ва В.А.Шендерлар: "Инвестиция ҳар қандай тадбиркор 
лойиҳасини амалга ошириш шартидир, у пул шаклида бўлиб, янги 
ишни ташкил этиш учун зарур бўлган ресурсларни сотиб олади‖, -деб фикр 
билдирадилар. 
"Инвестиция – бу пул, қимматли қоғозлар ва айланма фондларга, 
мулкларга, кенгайтирилган ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун, уни 
кенгайтириш учун сарфланган, аҳолининг ўсиб бораѐтган истеъмолини 
қондириш ва уларнинг иқтисодий шароитларини яхшилаш учун сарфланаѐтган 
пул маблағларни ўзида ифода этган иқтисодиѐтнинг ривожланиш омили 
ҳисобланади". 


128 
Бизнинг фикримизча, ўзаро инвестиция ва молия маблағларидан 
фойдаланиш фондларининг ташкил топиши кичик ва хусусий ишлаб 
чиқаришларда инвестициялардан самарали фойдаланишни таъминлайди. Ўзаро 
фондлардан фойдаланиш одатда тижорат ѐки инвестиция банклари томонидан 
чиқарилган қимматли қоғозлар орқали тартибга солинади ва бошқарилади. 
Иқтисодиѐтнинг барча соҳаларида эркинлаштиришга катта эрк берилиши 
инвестиция фаолиятининг жонланишига, барқарор фаолият кўрсатувчи бозор 
муносабатларини барпо этиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигининг 
ошишига ва тадбиркорликнинг ривожланишига қулай замин яратади, Бу эса ўз 
навбатида уларни эски усулларда , яъни давлат маблағлари ҳисобига амалга 
ошириш эса эндиликда мумкин эмаслигини кўрсатади. 
Мазкур инвестиция тизимини акс эттирувчи бирор-бир тизимни махсус 
адабиѐтлар ѐки меъѐрий хужжатлард учратмаганимиз боис, биз буни ўзаро 
боғланганлигини қўйидаги фикрлар орқали асослаб беришга ҳаракат қиламиз.
- ички инвестициялар дейилганда, асосан муайян бир мамлакат ичкарисидаги 
инвесторлар ихтиѐрида бўлган барча инвестиция ресурслари назарда тутилади. 
Умуман олганда, ҳар бир алоҳида давлатнинг инвестиция фаолиятида ички 
инвестициялар асосий ўринни эгаллайдиган молиявий ресурслар ҳисобланади; 
- ташки инвестициялар(хорижий инвесторлар)нинг иқтисодий мазмун моҳияти 
шундан иборатки, улар асосан, алоҳида мамлакатга бевосита алоқадор 
бўлмаган инвесторларнинг ихтиѐрида бўлган инвестиция ресурслари 
ҳисобланади. Хорижий инвестициялар муайян бир мамлакатдаги инвестицион 
фаолиятни жадаллаштиришга, тезлаштиришга қаратилган бўлади. Аммо шуни 
алохида 
таъкидлаш 
жоизки, 
ривожланаѐтган 
давлатларда 
хорижий 
инвестицияларга бўлган эҳтиѐж ривожланган давлатларга нисбатан бир неча 
баробар юқори бўлишлиги босиб ўтган иқтисодий ва амалий тажрибалар 
натижасида намоѐн бўлмокда; 
- давлат инвестициялари асосан давлат корхоналари ва давлат молиясини 
ташкил этувчи марказлашган фондлари иҳтиѐридаги инвестиция ресурслари 


129 
бўлиб, уларнинг аксарият қисми давлат ва жамият аҳамиятига молик бўлган 
чора-тадбирларга инвестиция ресурсларини йўллашда ишлатилади; 
- хўжалик субъектлари, яъни корхона, ташкилот ва муассасалар ихтиѐридаги 
инвестициялар мамлакатда олиб борилаѐтган инвестиция фаолиятининг ядроси 
бўлиб ҳисобланади. Хўжалик субъектлари инвестициялари ялпи ички 
маҳсулотнинг ўсишида салмоқли ўринни эгаллайди. Уларнинг тармоқлар 
иқтисодиѐти барча соҳаларида мавжудлиги аҳолининг аксарият қисмини иш 
уринлари билан таъминлашга ҳам қулай замин яратади; 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish