Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази «электрон педагогика ва педагогнинг шахсий, касбий ахборот майдонини лойиҳалаш»



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/123
Sana29.03.2023
Hajmi4,7 Mb.
#923071
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   123
Bog'liq
«ЭЛЕКТРОН ПЕДАГОГИКА ВА

3.
 
http://remontka.pro/start-windows-8/
4.
 
http://www8.hp.com/ru/ru/support-topics/windows8-support/start-
screen.html
5.
 
http://ziyonet.uz 

Ўзбекистон Республикаси ахборот
-
таълим портали
 
6.
 
http://pedagog.tdpu.uz

Республика педагогика таълим муассасалари 
портали
 
7.
 
http://elearning.zn.uz- 
Электрон таълим блоги
8.
 
http://my.estudy.uz
 

масофали ўқув тизими 
 
 
 


128 
4-
МАВЗУ. МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ АСОСЛАРИ
 
Режа:
 
1.
Elearning. Масофали ўқитишнингназарий ва дидактик асослари. 
2.
Масофавий таълим моделлари. Масофавий таълим жараёнини амалга 
ошириш босқичлари.
3.
Таълимда эркин ва очиқ кодли дастурий таъминотлар таҳлили.LMS 
тизимларининг асосий функциялари.
4.
Масофавий таълим тизимида ўқув жараёнини ташкиллаштириш усуллари
(Moodle тизими мисолида)

5.
Оммавий онлайн очиқ курслар. 
Калит сўзлар

масофавий ўқитиш, масофавий таълимни ташкил қилиш 
усуллари, масофавий ўқитиш тизими, ўқув муассасасида масофавий таълим (МТ). 
Масофавий таълим моделлари, LMS, 
MOODLE, 
ОООК

МАСОФАЛИ ЎҚИТИШНИНГНАЗАРИЙ ВА ДИДАКТИК АСОСЛАРИ
 
Internet технологияларининг кириб келиши бир неча асрлар давомида 
ўзгармай келган ҳолатларни ўзгртириб юборди. Бу одатдаги хат ёзишмалари 
электрон почта билан, кутубхоналар эса web
-
сайтлар билан алмашинишида 
намоён бўлди.
Эндиликда эса таълим тизимида таълим олишнинг анъанавий шакллари 
ўрнига масофавий таълим элементлари кириб келди.
Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари воситаларини таълим 
жараёнига кириб келиши анъанавий ўқитиш усулларига қўшимча равишда янги 
ўқитиш шакли 

масофавий ўқитиш яратилишига омил бўлди.
Масофавий таълимда талаба ва ўқитувчи фазовий бир
-
биридан ажралган 
ҳолда
ўзаро махсус яратилган ўқув курслари, назорат шакллари, электрон алоқа 
ва Интернетнинг бошқа технологиялари ёрдамида доимий мулоқотда бўладилар. 
Интернет технологиясини қўллашга асосланган масофавий ўқитиш жаҳон 
ахборот таълим тармоғига кириш имконини беради, интеграция ва ўзаро алоқа 
тамойилига эга бўлган муҳим бир туркум янги функцияларни бажаради.
Масофавий ўқитиш барча таълим олиш истаги бўлганларга ўз малакасини 
узлуксиз ошириш имконини яратади. Бундай ўқитиш жараёнида талаба 
интерактив режимда мустақил ўқув
-
услубий материалларни ўзлаштиради, 
назоратдан ўтади, ўқитувчининг бевосита раҳбарлигида назорат ишларини 
бажаради ва гуруҳдаги бошқа «вертикал ўқув гуруҳи»
талабалари билан 
мулоқотда бўлади.
Маълум сабабларга кўра, таълим муассасаларининг кундузги бўлимларида 
таҳсил олиш имконияти бўлмаган, масалан, соғлиги тақоза этмайдиган


129 
мутахассиcлигини ўзгартириш нияти бўлган ёки ёши катта, малакасини ошириш 
нияти бўлган кишилар учун масофавий ўқитиш қулай ўқитиш шакли ҳисобланади.
Масофавий 
ўқитишда 
турли 
хил 
ахборот 
ва 
коммуникация 
технологияларидан фойдаланилади, яъни ҳар бир технология мақсад ва масала 
моҳиятига боғлиқ. Масалан, анъанавий босма усулига асосланган ўқитиш 
воситалари (ўқув қўлланма, дарсликлар) талабаларни янги материал билан 
таништиришга асосланса, интерактив аудио ва видео конференциялар маълум 
вақт орасида ўзаро мулоқотда бўлишга, электрон почта тўғри ва тескари алоқа 
ўрнатишга, яъни хабарларни жўнатиш ва қабул қилишга мўлжалланган. 
Олдиндан тасмага муҳрланган видеомаърузалар талабаларга маърузаларни 
тинглаш ва кўриш имконини берса, факсимал алоқа, хабарлар, топшириқларни 
тармоқ орқали тезкор алмашиниш талабаларга ўзаро тескари алоқа орқали 
ўқитиш имконини беради.
Юқоридагиларга асосланиб, таълим жараёнида айни вақтда қайта
-
қайта 
тилга олинаётган айрим терминлар тавсифи ва таърифларни келтириб ўтамиз.

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish