фида фаришталар туриб намоз ўқишади. Агар шунда азон ва
такбир айтса, унинг ортидан фаришталарнинг тоғдек-тоғдек
жамоатлари эргашади.
Саъид ибн Мусаййиб
* * *
Агар бирортангиз икки ракъат нафл намозининг савоби-
ни кўра олганингизда, унинг тоғдан ҳам баландроқ эканини
билар эдингиз. Фарзларники эса бу айтилганларидан ҳам
улуғроқдир.
Каъбул Ахбор
* * *
Аллоҳдан ҳожатларни сўрашга намоздан бошқа ибодат
йўқдир. Олдингилар катта ғамларини намоз билан кетка-
зишарди, қай бирининг бошига ғам тушса, дарров намозга
киришарди.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ
* * *
Намозда турар экансан, гўё ҳукмдорнинг эшигини тақ-
қиллатяпсан. Ҳукмдорнинг эшигини қоққанга эса эшик ал-
батта очилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
* * *
92
Намоз ўқимаган одамнинг дини йўқдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
* * *
Дунёда тунги намоз (таҳажжуд), дўстлар билан суҳбат ва
жамоат билан ўқиладиган намоздан бошқа завқ қолмади.
Абу Сулаймон Дороний
* * *
Масжидда ўтириш Парвардигор билан ўтириш демакдир.
Шундай бўлгач, у ерга кирган одам фақат яхши нарсалардан
сўзлаши керак.
Саъид ибн Мусаййиб
* * *
Жаннат ёки икки ракъат намоздан бирини танлаш ихтиё-
ри берилганида, икки ракъат намозни танлардим, чунки на-
мозда Аллоҳ ризоси бор, жаннатда эса менинг розилигим.
Ибн Сийрин
* * *
қалб беш нарсадан: қуръонни эътибор бериб ўқиш, кам
таом ейиш, кечалари туриб, намоз ўқиш, саҳарларда дуо қи-
лиш ва яхшилар суҳбатида ўтиришдан шифо топади.
Иброҳим Ҳаввос
93
Do'stlaringiz bilan baham: |