ва ер ҳам аза тутади.
Али ибн Абу Толиб
* * *
Бу одамлар савдога муккасидан кетган, аммо улар азон-
ни эшитишлари билан ҳамма нарсани ташлаб, масжидга
шошилишади.
Абдуллоҳ ибн Аббос
* * *
Намоз савоби сўнгсиз ва буюк бир яхшиликдир. Намоз-
нинг савобида бутун дунё аҳли менга шериклик қилса ҳам
парвойимга келмайди.
Абдуллоҳ ибн Умар
* * *
Намоз банданинг уйидаги бир нурдир. У туриб, намоз
ўқишни бошлаганида гуноҳлари боши узра келади ва ҳар гал
саждага борганида битта гуноҳи тўкилади.
Зайд ибн Собит
89
* * *
Биз елкаларимизни гуноҳлар юки билан борган сари
оғирлаштиряпмиз. Аммо намоз вақти кириб, фарзни адо эт-
гач, олдинги гуноҳларимизга каффорат бўлади. сўнгра яна
елкамизни оғирлаштирамиз ва яна фарз намозларини адо
этиш билан олдинги гуноҳларимизни кетказамиз.
Абу Мусо Ашъарий
* * *
Масжидларда дунёвий сўзларни гапириш худди чорва
моллари хашакни еганидек яхшиликларни ейди.
Анас ибн Молик
* * *
Жаҳаннамда Ғоййа деган водий бор. Дўзахнинг бошқа
водийлари унинг ёмонлигидан Аллоҳ таолога ҳар куни минг
марта илтижо қилиб, паноҳ сўрашади. Ғоййа водийси намоз-
ни ва жамоатни тарк этувчилар учун тайёрлаб қўйилган.
Абдуллоҳ ибн Аббос
* * *
Шундай замон келадики, Исломнинг исмигина, қуръ-
оннинг расмигина қолади. Одамларнинг ўша кундаги мас-
жидлари обод ва муҳташам, аммо ҳидоят жиҳатидан хароб
бўлади.
Али ибн Абу Толиб
* * *
Тафаккур билан, бажонидил, холис ўқилган намоз тун
бўйи истар-истамас ўқилган намоздан яхшироқдир.
Абдуллоҳ ибн Аббос
* * *
Do'stlaringiz bilan baham: |