Microsoft Word 2016-2-пожарка doc


САМАРҚАНД ШАҲРИ ЛАНДШАФТ АРХИТЕКТУРАСИНИНГ



Download 6,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/152
Sana22.02.2022
Hajmi6,64 Mb.
#91546
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   152
Bog'liq
me’morchilik

САМАРҚАНД ШАҲРИ ЛАНДШАФТ АРХИТЕКТУРАСИНИНГ
РИВОЖАНИШИ 
 
Авекеева А.А. (Қаракалпоқ ДУ); Хамроева Г. (СамГАСИ). 
 
В статье рассмотрены вопросы развития ландшафтной архитектуры в Самарканде. 
Article , given the current architecture of lanshaft the city of Samarkand and its development . 
Самарқанд деганда, ҳар қандай инсоннинг ҳам 
қалбини ром этиб, умрбод ўзига мафтун қилиб 
қўядиган, бир кўрган одам, қани эди яна бир бор 
кўрсам, деб орзу қиладиган гўзал ва буюк шаҳар 
ҳаёлимизда намоён бўлади. 
Ислом Каримов 
Дунё тамаддумининг йирик марказларидан 
бири, замин сайқали Самарқанд шаҳри Вата-
нимизнинг дурдона шаҳарларидандир. Қарйиб 
2700 йилик тарихга эга бу шаҳар ўз ўтмиши 
давомида кўп воқеаларга гувоҳ бўлган. 
Мустақиллик йиллари кўҳна ва ҳамиша нав-
қирон Самарқанднинг ижтимоий-иқтисодий, 
маънавий-маданий ҳаётида чин маънода туб 


Мe

morchilik va qurilish muammolari
 
2016 йил, №2 сон 
63 
бурилиш даври бўлди. Шаҳарнинг кун сайин 
чирой очиб бораётганлиги, ўтмиши ва бугунги 
куни уйғунлашган мўъжизакор қиёфага кириб 
бораётганлиги, минглаб сайёҳларнинг эътибо-
рини тортаётгани ҳеч кимга сир эмас. 
Бу шаҳарга 10-15 йил олдин келган одам 
бугунги кунда уни таний олмайди. 
Мўжизавий шаҳарнинг бугунги таровати 
"Самарқанд шаҳри текис эрда жойлашган 
бўлиб, атрофи қум тепаликлар ва жарликлар 
билан қопланган. Шаҳар теварагида кўплаб уй-
жойлар, унинг атрофини бутунлай боғ ва узум-
зорлар қоплаб олган… Боғларнинг ораларида 
кўчалар, оромбахш майдонлар бор… Бу шаҳар 
ва унинг атрофидаги эрлар шундай тўкин-
сочинки, ҳайрон қолмаслик мумкин эмас”. 
Дарҳақиқат, ўтмиш меъморчилигининг ноёб 
намунаси бўлмиш Самарқанд шаҳрига ҳар 
қанча юксак таъриф лойиқ. Бугунги кунда 
шаҳарда мисли кўрилмаган бунёдкорлик, обо-
донлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жум-
ладан, асосий кўчаларда амалга оширилган 
реконструксия ишлари натижасида, шаҳарсоз-
лик қоидалари асосида миллий ва замонавий-
ликни ўзида мужассам этган бино ва иншоот-
лар қад ростлади. Шаҳардаги тарихий обида-
лар ва уларнинг атрофида ҳам кенг кўламдаги 
реконструксия ва ободонлаштириш ишлари 
олиб борилди. Уларнинг атрофидаги архитек-
тура талабларига жавоб бермайдиган эски би-
нолар олиб ташланиб, пана - пастқам қурилиш-
лар ўрнида хушманзара хиёбонлар, сайилгоҳ-
лар пайдо бўлди. Энг муҳими, сўнгги йилларда 
Самарқанд қиёфасининг тубдан ўзгаришида 
шаҳарнинг ландшафт архитектураси ўзига хос 
мактаб сифатида шаклланди. Кўкаламзорлаш-
тиришда асосий тамойил – қаерга қандай да-
рахт, бута, гул ёки майса турини, қанча 
миқдорда, қандай усулда, яъни манзаравий 
ландшафт композитсияси асосида экиш лозим-
лигига асосий эътибор қаратилди. Бу юмуш-
ларда ҳудуд экологияси, хусусан, ҳавонинг 
тозалигини таъминлаш ҳам назардан четда 
қолмаган. Самарқанд шаҳри ландшафт архи-
тектураси амалиётида анъана тусига кириб бо-
раётган яна бир янги йўналиш борки, бу ҳақда 
тўхталмасликнинг иложи йўқ. Яъни, шаҳар 
қиёфасига сирлилик, ўзгача фусункорлик бахш 
этиш мақсадида бадиий ҳунармандчилик эле-
ментларининг очиқ муҳитлар архитектураси ва 
ландшафт композитсиялари билан уйғунлаш-
тирилаётганидир. 
Ҳозирда бир-биридан гўзал ва маҳобатли 
бинолар, замонавий турар-жойлар, хушҳаво 
ҳиёбонлар кўзларни қувонтиради, дилларни 
яйратиб, қалбларда ғурур-ифтихор туйғула-
рини уйғотади. 
Кейинги йилларда шаҳримизда жуда кўп 
бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб 
борилаётгани хаммамизга кундек равшан. 
Самарқанд қиёфасининг тубдан ўзгариши 
албатта, ландшафт архитектураси ривожла-
ниши билан бевосита боғлиқ. Ландшафт 
муайян бир географик ҳудудга хос бўлган 
табиат манзараси (ер юзаси, рельефи, тупроғи, 
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, суви, иқлими)ни 
белгиловчи умумий тушунча. Ландшафтнинг 
бир-биридан фарқ қилувчи табиий турлари 
мавжуд. Масалан, тоғ ландшафти, дашт-чўл ва 
саҳро ландшафти, тундра ландшафти, океан, 
денгиз ландшафти ва хакозо. Буларнинг 
барчаси табиий географик ландшафтларга 
киради. Бироқ маданий ландшафтлар гуруҳи 
ҳам мавжуд. Уларга инсон қўли ва заковати 
билан яратиладиган барча ландшафтлар, маса-
лан, меъморий ландшафт, қишлоқ хўжалик 
ерлари ландшафти, шаҳар ландшафти, боғ-
парк ландшафти ва ҳ.к. киради. Ландшафт 
архитектураси – бу очиқ масканлар архитек-
тураси ҳисобланиб, атроф муҳитни ўсимлик-
лар, сув ҳавзалари, ер рельефи, табиий тошлар, 
меъморий қурилмалар, ташқи ободонлаш-
тириш элементлари ёрдамида муайян мақсад-
ларга мослаштириш, бадиий ландшафт шакл-
лантириш ва лойиҳалаш санъати демакдир. 
Самарқанд шаҳри Регистон майдонида 
мустақиллик даврида барпо этилган “Йўлбарс-
лар ҳиёбони” га бугун ким ҳам ҳавас қилмайди 


 
Проблемы архитектуры и строительства 
2016, №2 
64 
дейсиз. Ҳиёбон ҳар бир самарқандликнинг энг 
севимли масканларидан бирига айланган гўё 
бу сўлим оромгоҳ Регистоннинг шарафли 
ўтмишини бугунги саодати билан боғлагандек. 
Ҳиёбонда эртаю кеч ҳамшаҳарларимизнинг, 
айниқса ёшларнинг сайр этиб юрганига гувоҳ 
бўламиз. Ланшафти янгидан яратилган ҳиёбон-
нинг замонавий кўринишига янада кўрк 
бағишлайди. Игнабаргли дарахту, каштанлар 
билан безалган ҳиёбоннинг файзу таровтидан, 
фавворалар товланишидан беихтиёр завқла-
насиз. Бундан ташқари жонажон шаҳримиз-
нинг ландшафт архитектураси амалиётида анъ-
ана тусига кириб бораётган яна бир йўналиш 
кўзга ташланмоқда. Яъни, шаҳар қиёфасига 
сирлилик, ўзгача ҳуснкорлик бахш этиш 
мақсадида бадиий хунармандчилик элемент-
ларининг очиқ муҳитлар архитектураси ва 
ландшафт кампозициялари билан уйғунлашти-
рилаётганидир. Шаҳарнинг аксарият ҳиёбон-
лари, бинолари атрофи, кўчалар бўйларида 
турли ашёлардан тайёрланган ҳайкалторошлик 
намуналари, улкан декоротив кулолчилик 
кампозициялари жойлаштирилмоқда. Бундан 
ташқари йўллар атрофидаги ахоли турар 
жойлари ва маъмурий бинолар, савдо ҳамда 
маиший 
хизмат 
кўрсатиш 
шаҳобчалари 
бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бериш 
даражасида бунёд этилаётир. Қизиғи шундаки, 
ҳар бир кўчанинг ўзига хос ланшафти ва 
дизайн кампозицияси яратилган ва улар бир-
бирини такрорланмаётганига амин бўласиз. 
Мустақилликка эришганимизга ҳали кўп 
вақт бўлмаган бўлсада, Самарқанд шаҳри 
ландшафтини яхшилаш бўйича кўпгина ишлар 
қилинди. Ушбу ишлар холисона баҳоланмоғи, 
ютуқ ва камчиликлари тахлил қилинмоғи 
зарур. Керак бўлса, илғор чет эл давлатлари 
ландшафт архитектурасида қўлга киритилган 
ютуқлардан фойдаланиш, ланшафт архитек-
турамизни янада ривожлантиришга тадбиқ 
этишимиз керак. 

Download 6,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish