Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган


 Синф раҳбарининг ўқув фаолияти самарадорлигини оширишга



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

3. Синф раҳбарининг ўқув фаолияти самарадорлигини оширишга 
қўйган талаблари. 
Синф раҳбарининг фаолияти кўп қиррали ва сермазмундир. У ўзи раҳбарлик қилаётган 
синф ўқувчиларини тарбиялаш билан бир қаторда ўқув йили ёки чорак давомида нималар 
қилиш кераклиги, болалар ҳаётини нима билан банд қилиш ва танланган иш турини 
қандай амалга оширишни бехато аниқлаш каби анча мураккаб муаммони ечади. Бу борада 
синф раҳбарига турли хил манбалар ёрдам беради. Ўқувчиларнинг айрим хатти-
ҳаракатларига бу хатти-ҳаракатлар намоён бўлишининг ташкил этиши тажрибаларини 
ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ўқувчиларни ўрганишда амал қилиши лозим бўлган 
талабларни шундай ифодаламоқ мумкин: 
1.
Болаларни ўрганиш уларга тарбия ва таълим бериш сифатини оширишга 
бўйсиндирмоғи лозим. Ўқувчиларни мунтазам тарзда ўрганиш асосида бошланғич 
жамоага ҳамда алоҳида ўқувчиларга тарбиявий таъсир этишнинг янада самарали усул ва 
методларни танлаб олишга ижодий ёндашиш мумкин бўлади. Ўқувчиларнинг индивидуал 
хусусиятлари, майилари ҳамда қизиқишларини қайд қилиб бориш билангина чекланиб 
қолиш нотўғри. Бу ўрганиш асосида ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 
олиб, улар билан олиб бориладиган тарбиявий ишни ташкил этиш муҳимдир. Ўз 
ўқувчиларини яхши ўрганиш, демак, ташқи томонига эмас, балки уларнинг хулқ-атвор 
сабабларини ўрганишга эътибор бермоқ даркор. 
2.
Ўқувчиларни табиий ҳаёт ва иш фаолияти шароитида ўрганиш. Ўқувчи таълим 
жараёнида ижтимоий фойдали меҳнатга ва жамоа ишига ўрганиши лозим. 
Ўқитувчиларнинг ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси билан ота-оналар ва теварак-атрофдаги 
кишилар билан бўладиган муносабатларини ўрганиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу 
муносабатлар жараёнида шахснинг қирралари янада тўла очилади. Ўқувчиларни табий иш 
ва кундалик хатти-ҳаракат жараёнида ўрганиш ўқувчига ҳақиқий баҳо беришга ёрдам 
беради. 
Синф раҳбари қуйидаги вазифаларни бажаради: 
1.
Ўзига юклатилган синфдаги тарбиявий ишларни амалга оширади. Бу вазифани 
бажараётганда у ёлғиз эмас, шу синфда дарс бераётган турли фан ўқитувчилари билан 
яқин ҳамкорликда ва уларга суянган ҳолда ўқувчиларда миллий дунёқараш асосларини 
шакллантиради, ахлоқий тарбиясини ривожлантиради. Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари 
тадбирларини ташкил этади ва синф жамоасини мустаҳкамлайди. 
2.
Ўқувчиларнинг билимга бўлган қизиқиши ва қобилятини ўстириш, ҳар бир 
ўқувчининг индивудиал руҳий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда касбга йўналтириш 
ва ҳаётий мақсадларини шакллантириш синф раҳбарининг алоҳида вазифасидир. Айни 
пайтда у ҳар бир ўқувчининг соғлигини мустаҳкамлашга ҳам катта эътибор беради. 
3.
Синф раҳбарининг диққат марказида ўқувчиларнинг дарсни юқори 
ўзлаштиришларини таъминлаш масаласи туради. Бунинг учун у ҳар бир ўқувчининг 
кундалик ўзлаштиришидан воқиф бўлиб туради. Орқада қолаётганларга ўз вақтида, 
кечиктирмай ёрдам уюштиради. 


78 
4.
Синфдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш ишларига йўналтиради, улар 
иштирокида синф жамоасининг ижтимоий фойдали ишларидаги иштирокини таъмин 
этади, мактаб миқёсида уюштирилаётган муҳим тадбирларда ўз синфининг фаол 
қатнашишини таъминлайди. 
5.
Синф ўқувчиларининг ота-оналари, ўқув куни ўзлаштирилган гуруҳларнинг 
тарбиячилари, корхоналар ва муассасалардаги, турар жойлардаги оталиққа олувчилар 
билан яқин алоқа ўрнатади. 
6.
Синф раҳбари шу синфда дарс бераётган барча фан ўқитувчилари ўртасида 
ўқувчиларга нисбатан ягона талаблар ўрнатилишига эришади, ота-оналарга педагогик 
билим тарқатиб, оила билан мактаб ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайди. 
Синф раҳбарининг ахлоқий обрўси ниҳоят даражада юқори бўлиши ҳам бу ўринда 
муҳимдир. Ана шундагина у тарбиявий таъсирга эга бўлади. Тарбиячининг шахсий 
фазилатлари, маънавий қиёфаси ўқувчилар онгининг ва хулқининг шаклланишига катта 
таъсир кўрсатади. Синф раҳбари учун малака ва кўникмаларга эга бўлишининг ўзи етарли 
эмас. У ўз тарбиявий фаолиятида юксак даражадаги инсонпарварлик фазилатлари, ўз 
ишига садоқати, интизоми, одамийлиги, ахлоқий сифатлари билан ҳам таъсир ўтказади. 
Чунки тарбиячилик қобилияти жуда кўп сифатларни чуқур билим, кенг фикрлилик, ишга 
жондилдан кўнгил қўйиш, болаларга бўлган чексиз муҳаббат, муомала, назокатлилик, 
қалб ёшлиги, серзавқ, оқил ва адолатлилик намунаси, алоҳида назокат, сиполик ва 
вазминлик каби фазилатларнинг бўлишини тақозо қилади. Тарбиячилик техникаси синф 
раҳбарининг асосий қуролидир. Синф раҳбари педагоглар, ота-оналар ва ўқувчиларни 
ўзаро боғловчи шахс сифатида барча томонларнинг нуқтайи назарини ҳисобга олиши, 
ҳаракатларини бир марказга бирлаштириши, ўзаро алоқаларнинг тўғри бўлишига таъсир 
ўтказиши ва айни вақтда ўзининг ғоясини аниқ ифода эта олиши керак. Мана шу 
фазилатлар синф раҳбарининг тарбиявий ишлари самарасини оширишга ва унинг 
муваффақиятини таъминлашга ёрдам бўлади. 
Синф раҳбари ўқувчиларга пухта билим беришга, уларнинг фикрлаш қобилятини 
фаоллаштиришга ҳамиша ғамхўрлик қилиб боради. Ҳатто ўзлаштириши юқори бўлган 
синфларда ҳам болаларда илмга бўлган қизиқиш ва муҳаббатни ўстиришга, таълим 
сифатини оширишга ҳаракат қилиш зарур. Ўқиш жараёнида болаларда меҳнатсеварлик, 
диққатни, матонат каби сифатларни тарбиялаш билимни муваффақиятли ўзлаштиришга 
ёрдам беради. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish