Dermatovenerologiya va estetik tibbiyot


кўпинча қуйидаги периферик нервлар за-



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/201
Sana28.02.2023
Hajmi1,61 Mb.
#915331
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   201
Bog'liq
Jurnal Dermatologiya N-3 2021

кўпинча қуйидаги периферик нервлар за-
рарланади:
– тирсак нерви;
– тиззаости ён нерви;
– орқа катта болдир нерви;
– ўрта нерв;
– юз нерви.
Эслатма:
периферик нерв тизимининг за-
рарланиши беморларда ногиронликни келтириб 
чиқарадиган етакчи этиопатогенетик омилдир.
кўришни текшириш
мохов касаллиги олдини олиш мумкин бўлган 
кўр бўлиб қолиш ва кўриш қобилияти бузи-
лишининг асосий сабабларидан бири бўлиб 
қолмоқда. сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, 
мохов билан боғлиқ потенциал хавфли кўз па-
тологиялари даражаси 11 % дан 48 % гача ва 
кўрликнинг тарқалиши эса – 2,8 % дан 3,2 % га-
чани ташкил этади. мохов билан боғлиқ кўриш 
асоратлари медикаментоз муолажагача, унинг 
давомида ва кейин ҳам ривожланиши мум-
кин. шу боис ҳам мохов касаллигига шубҳа 
уйғонганда, хасталик ривожланиши ҳамда хав-
фли омиллар кузатилган касалларда муолажа 
даврида ва даволаш якунлангандан сўнг ҳам 
кўзларни синчковлик билан кўрикдан ўтказиш 
муҳим ҳисобланади.
кўп бактерияли мохов шакллари ва кўриш 
қобилиятида патологиялар бўлган беморлар 
қўшимча равишда ташхис қўйиш вақтида, ҳар 
йили муолажа пайтида ва даволаниш тугагандан 
сўнг камида беш йил давомида офтальмолог то-
монидан текширилиши керак.
мохов билан боғлиқ потенциал хавфли кўз 
асоратлари:
– катаракта;
– глаукома;
– лагофтальм;
– мугуз парда сезувчанлигининг пасайиши;
– мугуз пардасининг яраси;
– иридоциклит/увеит;
– склерит.
ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики
мохов касаллигида кўриш органларининг за-
рарланиши энг кўп тарқалган патологиялардан 
ҳисобланади. адабиётлардан маълумки, мохов 
касаллигида провардида ҳар учта бемордан бит-
таси ҳаётини кўрлик билан якунлайди. шу бора-
да бизнинг ҳам Қорақалпоғистон республикаси 
лепрозорияси ҳамда республика ихтисослаш-
тирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий 
тиббиёт маркази Қорақалпоғистон республика-
си минтақавий филиали ходимлари билан олиб 
борган изланишларимиздан маълум бўлдики, 
ҳудудда аниқланган жами беморларнинг 30–
40 % да кўриш органларининг зарарланиши мав-
жуд экан. ушбу ҳолатларни тўлиқ ўрганиш учун 
ҳозирги пайтда барча беморларнинг кўриш ор-
ганларининг зарарланишини аниқлаш ва уларни 
жарроҳлик усулида даволаш амалиётга татбиқ 
этилди.



Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish