1-мавзу. “Олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкциялар технологияси” фанига кириш


- расм. Арматурани пайвандлаш ва анкер ҳосил қилиш СМЖ-32



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/57
Sana28.02.2023
Hajmi3,69 Mb.
#915304
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57
Bog'liq
3 Олдиндан зуриктирилган ТБК ММ кирилча

4.6- расм. Арматурани пайвандлаш ва анкер ҳосил қилиш СМЖ-32 
қурилмаси:
4.71,7 – қабул қилувчи ва узатувчи конвеерлар, 2 – узатиш механизми, 3 – 
учма-уч пайвандлаш машинаси, 4 – ҳаво тақсимлагич, 5 – кўтарувчи роликли тиргак, 6 – 
кесиш станоги. 
Қурилма қабул қилувчи (1) ва узатувчи конвейерлар (7), арматурани 
кесиш учун гидравлик станок (6), учма-уч контакт пайвандлаш ва анкер 
ҳосил учун МС-1602 машинаси (3), узатиш механизми (2) ва электр 
қурилмаларидан ташкил топган. 
СМЖ-128Б машинаси (4.7 - расм) арматура стерженларининг иккала
учида анкер ҳосил қилиш учун хизмат қилади. 
Стерженлар юкловчи қурилмадан (7) биттадан чап (4) ва ўнг (8)
сиқиб анкер ҳосил қилувчи қурилмаларга узатади. Бошқарув пултининг (1)
тугмасини босиш билан стерженлар сиқилади ва уларнинг учлари
трансформатордан келувчи элекр токи билан қиздирилади ва анкер ҳосил
қилинади. Қиздириш ҳарорати фотопирометрлар ёрдамида назорат қилиб
борилади. Арматура класси ва диаметрига қараб қиздириш ҳарорати 700 дан 
1200
0
С қилиб белгиланади. 
Машина автоматик сиклда ишлайди. Унинг ишлаб чиқариш қуввати 
диаметриc 18 мм бўлган арматура стерженлари учун соатига 240 анкер ясалади. 


4.7 - расм. Анкер ҳосил қилиш машинаси:
1 – бошқарув пулти, 2 – рама, 3 – силжитиш механизми, 4, 8 – чап ва ўнг анкер ҳосил 
қилиш сиқувчи қурилмалари, 5 – ресипер, 6 – бункер, 7 – юкловчи қурилма. 
4.8 - расм. Диаметри 10-12 мм таранглаштирилувчи арматура 
стерженларида сиқиб анкер ҳосил қилувчи пневматик ускуна 
4.9 - расм. Шайбадан ясалган анкерли таранглаштириладиган арматура 
стержени. 
А-IV ва А-V классли иссиқ холида чўзилган арматурани 950 дан
1100
0
С, термик мустаҳкамланган Ат-IV ва Ат-V классли арматураларни
850-950
0
С ҳароратгача қиздириш тавия этилади. Таранглаштирилган 
стерженлардан кучни бир хилда тарқалиши учун ҳосил қилинган
анкерларни таянч шайбалари ёки конус тешикли втулкалар билан
таъминлаш тавсия этилади. Симли ва арқонли арматурани тайёрлаш
арматура ўрамини эчиш, ўлчаш, кесиш, пакетларни йиғиш, вақтинчалик 


анкерларни ҳосил қилиш ёки инвентар қисқичларни ўрнатиш, ташиш ва 
арматура элементларини қолипларга ўрнатиш каби оператсияларни ўз ичига 
олади. 
Арматура сими ва арқонларини тормоз билан таъминланган ўрам ва
барабан ушловчи қурилмадаги ўрам ёки барабандан эчиш тавсия этилади.
Арқонли арматурани тўғирлашга рухсат этилмайди. 
Узунлиги 30 мгача бўлган қисқа стендлар ва қолиплар учун арматура 
сими ва арқонлари СМЖ-213 тизимида тайёрланади (4.10 - расм). 
СМЖ-213 тизими автоматик режимда ишлайди. Арматура ўрамини
ушлаб турувчидан (1) арматура сими ёки арқони ўзатиш механизми ролики
(2) орқали ўтказилади. Ундан сўнг узатиш станоги ёқилади ва сим ёки
арқон қабул қилиш столининг (4) тор ва тўғри канали орқали қаттиқ
тиргакли сўнги ўчиргичгача (5) ҳаракатланади. Сўнги ўчиргич арматура
узатишни тўхтатиш ва кесиш механизмини ёқиш тўғрисида сигнал беради. 
Кесилгандан сўнг кесиш механизми дастлабки ҳолатга қайта туриб, 
арматурани чиқариш ва узатиш механизмини ёқиш тўғрисида сигнал
беради.Сикл шундай қайтарилаверади. Бу усул арматурани юқори
аниқликда ўлчаш имконини беради. 
Арматура сими ва арқонларини СМЖ-213 тизимига ўрнатилган
арматуре Конструкциясини ўзгартирмайдиган ишқаланувчи дискли арралар
ва механик қайчилар ёрдамида кесилади.

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish