Тақдиқот усуллари.
2016-2020 йиллар-
даги сил касаллиги билан бирламчи касал-
ланиш ҳолатлари бўйича ҚРси Фтизиатрия
ва пульмонология ҳудудий маркази расмий
статистик маълумотлари, шунингдек, шу дав-
рдаги сил касаллиги сабабли бирламчи ноги-
ронлик ҳолатлари бўйича ҳудудий фтизиатрия
ихтисослашган тиббий-ижтимоий эксперт ко-
миссияси (ТИЭК) расмий маълумотлари ре-
троспектив ўрганилди. Бирламчи касалланиш
кўрсаткичлари (муайян ҳудуддаги ҳар 100
минг нафар аҳоли сонига муайян даврда қайд
қилинган бирламчи сил касаллиги ҳолатлари –
кейинчалик матнда бирламчи касалланиш деб
юритилади) билан бирламчи ногиронлик кўр-
саткичлари (муайян ҳудуддаги ҳар 100 минг на-
фар аҳоли сонига муайян даврда ихтисослаш-
ган ТИЭК томонидан сил касаллиги сабабли
бирламчи ногирон деб топилган шахслар сони-
кейинчалик матнда – бирламчи ногиронлик
деб юритилади) ўртасидаги боғлиқлик туман/
шаҳарлар ва ҳудудлар кесимида ўрганилди.
Олинган маълумотлар ҚРнинг ўртача касал-
ланиш ва ногиронлик кўрсаткичлари билан со-
лиштирилди. Шунингдек, ҚРсидаги шаҳар ва
туманлар, ҳудудлар кесимдида муайян даврда
ҳар 100 нафар бирламчи сил ҳолатига тўғри
келадиган сил касаллиги оқибатида бирламчи
ногирон деб топилган шахслар сони ўртаси-
даги нисбат (кейинчалик матнда нисбат деб
юритилади) қиёсий ўрганилди. ҚРси мамлака-
тимизнинг шимолий-ғарбида жойлашган мин-
тақа бўлиб, 2021 йил 1 январь ҳолатига аҳоли
сони 1923800 нафарни ташкил қилади (Ўзбе-
кистон аҳолисининг 5,6% ни), умумий майдо-
ни 166600 км, аҳоли зичлиги бир кв/кмда 11.6
тенг. Минтақада 16 та туман ва битта шахар
мавжуд. Қорақалпоғистонда географик жой-
лашуви, иқлими ва ижтимоий-иқтисодий риво-
жланиши даражаси бўйича жанубий (Тўрткўл,
Беруний, Элликқалъа ва Амударё), шимолий
(Тахтакўпир, Қораўзяк, Чимбой, Кегайли ва
Бўзатов), шимолий-ғарбий (Мўйноқ, Қўнғирот,
Қонликўл ва Шўманой) ва марказий (Нукус
шаҳри, Нукус, Хўжайли, Тахиатош) туманлари-
дан иборат 4 та ҳудуд фарқланади. Аҳолининг
38.9 фоизи жанубий, 15.7 фоизи шимолий, 29
фоизи марказий ва 13.8 фоизи шимолий-ғар-
бий туманларда яшайди. ҚРсидаги мазкур ҳу-
дудларда сил касаллиги билан касалланиш
ва унинг оқибатида бирламчи ногиронлик ҳо-
латлари қиёсий ўрганилди ҳамда баҳоланди.
Минтақада сил касаллиги билан бирламчи ка-
салланиш ва унинг оқибатида бирламчи ноги-
рон деб топилганлар кўрсаткичлари ҳудудлар
кесимида бир биридан кескин фарқланиши
сабабли туманлар ва ҳудудлар кесимида улар
ўртасидаги нисбат солиштирган ҳолда ўрга-
нилди. Олинган натижалар Ўзбекистон Ре-
спубликаси (ЎзР) бўйича ўртача кўрсаткич ва
нисбатлар билан солиштирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |