Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/104
Sana31.01.2023
Hajmi2,38 Mb.
#906074
TuriУчебник
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   104
Bog'liq
Пул ва банклар (1)

Тавсия этиладиган адабиётлар 
1.
Каримов И.А. Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози, Ўзбекистон 
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. -Т.: Ўзбекистон, 
2009. 56 б. 
2.
Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва 
молиявий барқарорлик тўғрисида. -Т.: Ўзбекистон, 2005. 
3.
Алимов И.И. Молия. –Т.: ТДИУ. 2007. 
4.
Ковалёва А. Финансы и кредит.- М.: Финансы и статистика, 2006. 
5.
Жумаев Н., Бурхонов У. Молиянинг долзарб муаммолари -Т.: Янги 
аср авлоди, 2003 
6.
Мамедов О.Ю. Современная экономика. - Ростов-на Дону. Феникс, 
1998. 
7.
Поляк Г.Б. и др. Финансы. Денежное обращение. Кредит.-
М.:ЮНИТИ, 2004. 
8.
Сенчагов В. К др. Финансы, денежное обращение и кредит.-М.: 
Проспект, 2004. 
9.
Соколова О. и др. Финансы, деньги и кредит. –М.: ЮРИСТ, 2001. 
10.
Сабанти Б. Теория финансов. – М.: Финансы и статистика, 2004.
11.
Хайдаров Н. Молия. -Т.: Академия, 2001. 
12.
Яхёев К. Ўзбекистон солиқ тизими.-Т.: Меҳнат, 1998. 
13.
“WWW. Phoenix.ic.ru”- «Феникс» нашриёти сайти. 
12 “WWW. Prospekt.ru.” – «Проспект» нашриёти сайти. 
13.“WWW. Finstat.ru” – «Финансы и статистика» нашриёти сайти. 
14. .“WWW.m.f.uz” Молия Вазирлигининг сайти 


193 
IV БОБ. КОРХОНАЛАР МОЛИЯСИ 
 
4.1. Корхоналар молиясининг моҳияти
Молия умумиқтисодий категория сифатида давлатнинг фаолият 
кўрсатиши учун моддий асосни ташкил этади. Молия давлатга юклатилган 
сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни амалга ошириш, жамиятда 
кенгайтирилган ишлаб чиқаришни таъминлаш учун керакли пул 
маблағларини етказиб беради. Ушбу фаолиятни амалга оширишда 
солиқлар, тўловлар, божлар, давлат кредитини жамлаган молия давлат 
учун объектив ва зарур хусусиятга эга бўлади. Ушбу жараёнда корхоналар 
молияси алоҳида ўрин эгаллайди. 
Корхоналар молияси мамлакат молия тизимининг асосий бўғини 
ҳисобланади ва у ялпи ижтимоий маҳсулот ҳамда миллий даромадни 
яратилиши, тақсимланиши ва сарфланиши билан боғлиқ жарёнларни ўз 
ичига олади. Корхоналар молияси ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий 
даромаднинг асосий қисми яратиладиган моддий соҳада фаолият 
кўрсатади. 
Корхоналар молияси ўз моҳиятига кўра корхонанинг тадбиркорлик 
фаолияти натижасида хусусий капитал, мақсадли марказлашган ва 
марказлашмаган пул фондларини шаклланиши, уларни тақсимланиши 
ҳамда сарфланиши билан боғлиқ молиявий ёки пул муносабатларидан 
иборатдир. 
Корхоналар молиясининг иқтисодий моҳиятига асосан барча 
молиявий муносабатларнинг йўналишларини қуйидагича гуруҳларга 
ажратиш мумкин: 
1)
Корхоналарни ташкил этишда хусусий капитални ва устав 
капиталини шакиллантиришдаги таъсисчилар ўртасидаги муносабатлар. 
Устав капиталини шакллантиришнинг аниқ усуллари корхона фаолият 
кўрсатишининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига бевосита боғлиқдир. Бу ерда 


194 
корхоналар очиқ ҳиссадорлик жамияти, ёпиқ ҳиссадорлик жамияти, 
маъсулияти чекланган жамият, ҳусусий корхона ва бошқа мулкчилик 
шаклида фаолият кўрсатиши мумкин. Корхоналар устав капитали ишлаб 
чиқариш 
фондларини, 
моддий 
ва 
номоддий 
активларни 
шакллантиришдаги бирламчи молиявий манба бўлиб ҳисобланади; 
2)
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан боғлиқ 
бўлган алоҳида корхоналар ўртасидаги молиявий муносабатлар. Ушбу 
молиявий муносабатларга хом-ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар 
етказиб берувчи таъминотчи ҳамда сотиб олувчи корхоналар ўртасидаги, 
инвестиция фаолиятини олиб боришдаги қурувчи ташкилотлар ўртасидаги, 
юкларни етказиб бериш билан боғлиқ транспорт ташкилотлари ўртасидаги, 
алоқа ва божхона муассасалари ўртасидаги муносабатларни киритиш 
мумкин. Ушбу муносабатлар корхоналар молиясини ташкил этиш ва 
унинг тижорат фаолиятидаги молиявий натижасининг асоси ҳисобланади; 
3)
Корхоналар ва унинг ташкилий бўғинлари (филиаллар, цехлар, 
бригадалар, бўлимлар) ўртасидаги харажатларни молиялаштириш, 
фойдани ва айланма маблағларни сарфланиши билан боғлиқ муносабатлар. 
Ушбу муносабатлар корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва унинг 
бир маромда фаолият кўрсатишига бевосита таъсир этади; 
4)
Корхоналар ва унинг ишчилари ўртасидаги иш ҳақини тўлаш, 
солиқларни тўлаш, фойдани тақсимлаш ва сарфланиши, акциядорлик 
жамиятида акцияларни чиқариш ва уларни жойлаштирилиши, акциялар 
бўйича дивидендларни тўлаш, жарималарни тўлаш билан боғлиқ 
муносабатлар. Ушбу муносабатлар уларда мавжуд меҳнат ресурсларидан 
самарадорлик билан фойдаланишга таъсир кўрсатади; 
5)
Корхоналар ва юқори ташкилотлар, молия-саноат бирлашмалари, 
холдинглар, уюшмалар ва ассоциациялар ўртасидаги муносабатлар. Ушбу 
муносаблар корхоналар ўзлари аъзо ҳисобланган юқори ташкилотлар 
ўртасидаги марказлашган мақсадли пул фондларини ва заҳираларни 


195 
шакллантириши, тақсимланиши ва уларни сарфланиши, илмий-тадқиқот 
ишларини тармоқ бўйича маркетинг тадқиқотини ўтказиш, инвестиция 
фаолиятини олиб боришда қайтариб бериш шарти асосидаги молиявий 
ёрдам кўрсатиш, айланма маблағларини тўлдириш билан боғлиқ 
муносабатларни ўз ичига олади. Муносабатларнинг ушбу гуруҳи тармоқ 
ичидаги корхоналрни ишлаб чиқаришини ривожлантиришни қўллаб-
қувватлаш билан бевосита боғлиқ пул маблағларини қайта тақсимлаш 
ҳамда уларни ишлатилиши билан боғлиқ муносабатлардан иборат; 
6)
Тижорат ташкилотлари ва корхоналар ўртасидаги қимматли 
қоғозларни муомалага чиқариш ва уларни жойлаштириш, ўзаро 
кредитлаштириш, қўшма корхоналарни ташкил этишда муассис сифатида 
иштироқ этиш билан боғлиқ муносабатлар. Ушбу муносабатлар 
корхоналарни ўз фаолиятини молиялаштиришдаги қўшимча молиявий 
манбаларни жалб этиш билан боғлиқ фаолиятга бевосита боғлиқдир; 
7)
Корхоналар ва давлат молия тизими ўртасидаги бюджетга солиқлар 
ва йиғимларни тўлаш, бюджетдан ташқари фондларга тўловлар ўтказиш, 
солиқлар бўйича имтиёзлар бериш, молиявий жазо чораларини қўллаш 
ҳамда бюджетдан молиялаштириш билан боғлиқ муносабатлар; 
8)
Корхоналар ва тижорат банклари ўртасидаги банкларда пул 
маблағларини сақлаш, кредитлар олиш ва уларни тўлаб бериш, банк 
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш, хорижий валюталарни 
сотиш ва сотиб олиш, турли банк хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ 
муносабатлар; 
9)
Корхоналар ва суғурта ташкилотлари ўртасидаги мол-мулкни, 
ходимларини 
айрим 
тоифаларини, 
тижорат 
ва 
тадбиркорлик 
қалтисиликларини 
(рискларни) 
суғурта 
қилиш 
билан 
боғлиқ
муносабатлардан иборат; 


196 
10)
Корхоналар ва инвестиция институтлари ўртасидаги қимматли 
қоғозларни сотиш ва сотиб олиш, инвестицияларни жойлаштириш
хусусийлаштириш билан боғлиқ- муносабатлар. 
Юқорида таъкидлаб ўтилган молиявий муносабатларнинг ҳар бир 
гуруҳи ўзига хос хусусиятларига эга ва қўлланиши соҳаси бўйича ажралиб 
туради. Лекин уларнинг барчаси икки томонлама характерга эга бўлиб, 
уларнинг моддий асоси бўлиб пул маблағларининг харакати ташкил этади. 
Корхонанинг пул фондлари маблағларини харакати устав капиталини 
шакллантириши 
билан 
бошланади 
ва 
фойдани 
шаклланиши, 
тақсимланиши ҳамда уни сарфланиши билан тугайди. 
Корхоналар молияси бажарадиган функциялар умумдавлат молияси 
бажарадиган функцияларига ўхшаш ва улар қуйидагилардан иборат: 
1)
тақсимлаш функцияси; 
2)
назорат функцияси. 
Ушбу юқорида қайд этилган функциялар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини 
тўлдириб туради. Биз қуйида молиянинг функцияларини тўлиқ ёритишга 
харакат қиламиз. 
Умумдавлат молияси ўзининг тақсимлаш функциясини макродаражада 
амалга оширса, корхоналар молияси ўзининг тақсимлаш функциясини 
микродаражада амалга оширади. Корхоналар молияси тақсимлаш 
функцияси ёрдамида бирламчи капитални шакллантириш, ишлаб 
чиқаришни молиявий манбалар билан таъминлаш, даромадни ва молиявий 
ресурсларни тақсимлаш, мажбуриятни ўз муддатида ҳамда тўлиқ бажариш, 
хўжалик юритувчи субъектларининг ва давлатнинг манфатларини оқилона 
даражада сақлаб туриш амалга оширилади. Тақсимлаш функцияси орқали 
корхонанинг даромадларини тақсимлаш натижасида мақсадли пул 
фондлари ва заҳиралари шакллантирилади. Бундай фондларга устав 
капитали, қўшилган капитал, заҳира фонди, жамғарма фонди, истеъмол 
фонди, валюта фонди ва бошқаларни киритиш мумкин. 


197 
Корхоналар молиясининг тақсимлаш функцияси ўз моҳиятига асосан 
нафақат жамиятнинг умумий манфатларини, балки ўз вақтида алоҳида 
олинган 
хўжалик 
субъектларининг, 
таъсисларнинг, 
турли 
акциядорларнинг, 
ишчи-ходимларнинг, 
кредит 
ва 
суғурта 
институтларининг манфатларини оқилона ўзида жамлаши лозим. 
Корхоналар доирасида шакллантириладиган молиявий маблағларнинг 
хажми, керакли капитал қўйилмаларини молиялаштириш, айланма 
маблағларни тўлдириб туриш ва кўпайтириш, ҳамма турдаги молиявий 
мажбуриятларни амалга ошириш, ижтимоий характердаги эҳтиёжларни 
таъминлаш имкониятларни аниқлайди. Ушбу фаолиятни амалга оширишда 
унинг хўжалик-молия фаолиятини тахлил этиш асосий аҳамиятга эгадир.
Корхоналар молиясининг назорат қилиш функциясини объектив 
асоси бўлиб маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, хизматлар кўрсатиш, 
ишларни бажаришдаги харажатларнинг қиймат томондан ҳисобга 
олиниши ва бунинг натижасида даромадларни шаклланиши ҳамда пул 
фондларини 
тақсимланиши 
ташкил 
этади. 
Молия 
тақсимлаш 
муносабатлари сифатида ишлаб чиқаришни молиялаштиришни молия 
манбалари билан таъминлайди ва шу асосда у ишлаб чиқаришнинг барча 
соҳаларини, яъни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, истеъмолни ўз ичига 
олади. Шуни таъкидлаш лозимки, корхоналар махсулот ишлаб чиқариш, 
ишларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш натижасида келиб 
тушадиган даромаднинг миқдоридан ортиғини тақсимлай олмайди. 
Олинадиган даромаднинг миқдорини ошириш учун эса ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва молиявий 
ресурслардан оқилона фойдаланишга бевосита боғлиқдир. Худди шу 
жараёнларда назорат функцияси алоҳида аҳамиятга эгадир. Корхоналар 
молиясининг назорат қилиш функцияси қуйидаги йўналишларда амалга 
оширилади: 


198 
1)
Корхоналар томонидан бевосита молиявий кўрсатқичларни ҳар 
томонлама таҳлил этиш, молия режаларини бажарилиши юзасидан тезкор 
назоратни олиб бориш, товар-моддий қийматларини етказиб берувчилар, 
буюртмачилар, тижорат банклари, давлат бюджети, бюджетдан ташқари 
фондлар ва бошқа контрагентлар олдидаги мажбуриятларни бажариш 
жараёнида олиб борилади; 
2)
Корхоналарнинг таъсисчилари ва акциядорлари олдида пул 
маблағларини самарадорлик билан жойлаштириш, фойда топиш ҳамда 
дивидендлар тўлаш юзасидаги назорат олиб борилади; 
3)
Ўзбекистон Республикаси Далват Солиқ Қўмитаси ваколатидаги 
давлат солиқ инспекторлари томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари 
фондларга солиқлар, божлар, йиғимлар ҳамда тўловларни ўз муддатида 
тўлиқ тўланиши юзасидан назорат олиб борилади; 
4)
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ваколатидаги молия 
бўлимлари томонидан ўзларининг молия-хўжалик фаолиятида давлат 
бюджети маблағларидан фойдаланаётган корхоналарда ушбу маблағларни
мақсадли фойдаланаётганлигини назоратини олиб борадилар; 
5)
Тижорат банклари томонидан корхоналарга кредитлар бериш, уни 
ўз вақтида ва фоизи билан қайтарилишини ҳамда бошқа банк 
хизматларини кўрсатиш юзасидан назорат олиб борадилар; 
6)
Мустақил аудиторлик фирмалари томонидан корхонанинг йиллик 
молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувдан ўтказиш орқали 
олиб борадилар. 
Корхоналар ичидаги молия назоратини алоҳида ташкил қилинган 
молия бўлимлари амалга оширади. Корхоналарда ишчи-хизматчилар 
сонининг камлиги, ишлаб чиқариш ҳажмининг камлиги сабабли уларда 
молия назоратини олиб бориш ваколати бош ҳисобчи зиммасига 
юклатилган. Корхоналар молия-хўжалик фаолиятида ижобий молиявий 
натижаларнинг мавжудлиги ушбу корхонада молия назоратини юқори 


199 
даражада ташкил этилганлигидан ҳамда молия ресурсларини бошқаришда 
самарадор шакл ва услублардан фойдаланилаётганлигидан далолат беради. 
Ўз вақтида бунинг акси, корхона молия-хўжалик фаолиятида салбий 
молиявий натижаларнинг мавжудлиги, ушбу корхонада молия назоратини 
суст даражада ташкил этилганлигидан далолат беради ҳамда ушбу ҳолат 
корхонанинг молиявий томонидан «синиши»га олиб келиши мумкин.

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish