Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/104
Sana31.01.2023
Hajmi2,38 Mb.
#906074
TuriУчебник
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104
Bog'liq
Пул ва банклар (1)

 
 
3.14. Солиқ элементлари ва уларга тасниф. 
Солиқнинг моҳиятини очишда уни таркибига кирувчи ва ўзаро 
боғлиқ бўлган элементларни ёритиш лозим бўлади. Фақатгина 
қонунчиликда барча солиқ элементларини кўзда тутилишигина солиқ 
тўловчилар томонидан солиқ тўлаш мажбуриятини юклайди. Ҳар бир 


185 
солиқ ўзида мажбурий элементларни ифода этади. Иқтисодий адабиётда 
солиқ элементларини қуйидаги турлари ажратилади: 
1.
Солиқ ҳуқуқи – молия ҳуқуқининг ҳуқуқий институтларидан 
бири ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасида солиқ соҳасидаги 
муносабатларни тартибга солиб туради ва назорат қилади. Иқтисодиётни 
бозор муносабатларига ўтиш шароитида ушбу фаолият маҳсус иқтисодий 
қонунлар билан белгиланган, улар сифатан янги мазмундаги солиқ 
сиёсатини ўтказиш заруриятини шарт қилиб қўйди. 
Солиқ ҳуқуқи ўз ичига ҳуқуқий меъёрлари солиқ тизимини борпо 
қилишнинг асосий қоидаларини мустахкамлаган қонунлар ва қонуности 
меъёрий 
хужжатларини, 
солиқ 
ҳуқуқлари, 
мажбуриятлари 
ва 
маъсулиятларини, тўлов турлари, шунингдек назарий қоидалар, ҳолатлар 
ва атамаларни олади.
2.
«Ким» солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади, яъни солиқ солиш 
субъекти. Солиқ тўловчилар бу – зиммасига солиқлар, турли йиғимлар ва 
божлар тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар, шу 
жумладан меросхорлар ҳисобланади. Солиқ агентлари бу амалдаги 
қонунчиликка асосан солиқ тўловчилардан солиқларни ҳисоблаш, 
ундириш ва тегишли бюджетга ўтказиб бериш мажбурияти юклатилган 
шахслар ҳисобланади. Демак, ваколатга эга бўлган солиқ идоралари ва 
солиқ тўловчилар муносабатлар субъектларидир. 
3.
Солиқ солиш объекти бўлиб «нима» ҳисобланади. Солиқ 
тўловчиларнинг даромадлари, муайян товарлар (кўрсатилган хизматлар, 
қилинган 
ишлар), 
мол-мулк 
қиймати, 
табиий 
ресурслардан 
фойдаланганлик, қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар, мерос ва 
ҳоказолар, яъни пул ва мол-мулк шаклларида мавжуд бўлган моддий 
неъматлар солиқ элементининг объекти ҳисобланади. 
4.
Солиқ қайси «манбаига» асосан тўланади. Ҳар бир солиқ 
амалдаги қонунчиликка асосан аниқ белгилаб қўйилган манбаига асосан 


186 
тўланади. Солиқ солиш манбаи бўлиб ишчи-хизматчиларнинг иш ҳақлари, 
девидендлар, фойда, даромад ва бошқалар бўлиши мумкин. 
5.
Солиқ базаси бу - солиқ объектининг миқдорий кўрсатқичини 
ифода этади. Солиқ базаси солиқ солиш объектининг қийматига оид, 
жисмоний ёки бошқа тавсифидан иборат. Солиқ базасини ўрнатиш учун 
солиқ базасини ўлчов бирлигини билиш зарур бўлади. 
6.
Солиқ базасини ўлчов бирлиги солиқ базасини миқдорий 
ифодасини аниқлайди. Ўлчов бирлиги солиқ солиш объектининг 
моҳиятидан келиб чиқади ва у пул ёки моддий шаклларда мавжуд бўлиши 
мумкин. Масалан . жисмоний шахслардан даромад солиғи, хўжалик 
юритувчи субъектлардан даромад ёки фойда солиғи – мамлакат пул 
бирлигида, чеклар, сотих – ер солиғида қўлланилади. 
7.
Солиқ ставкаси бу – солиқ солиш базасининг бирлигига 
нисбатан солиқ ҳисоблашнинг миқдори ҳисобланади. Солиқларни 
ҳисоблашда солиқ ставкаси муҳим ўринни эгаллайди. Амалийтда солиқ 
ставкалари қатъий белгиланган ва фоизларда белгиланиши мумкин. Солиқ 
ставкасининг қатъий белгиланган ставкаси солиқ солиш объектидан 
ундириладиган абсолют суммадаги кўринишда намоён бўлади. Бу ставка 
асосан акциз солиғи ва ер солиғини ундиришда кенг қўлланилади. 
Солиқ ставкасини фоизларда белгиланиши солиқ солиш объектининг 
қийматига нисбатан белгиланган солиқ улушларида намоён бўлади. 
Солиқнинг фоиз ставкалари ўз моҳиятига асосан қуўидаги турларга 
бўлинади: баравар, пропорционал, прогрессив ва регриссив ставкалар. 
Солиқларнинг фоиз ставкаларини ўзгариши асосан солиқ базасини ортиши 
асосида белгиланади. 
Солиқ ставкасини баравар солиқ солиш ставкаси усулида ҳар бир 
солиқ тўловчи учун бир ҳил суммадаги солиқ тўловчининг моддий ҳолати 
ҳисобга олинмайди ва фақатгина фавқулотдаги ҳолларда амалиётга 


187 
киритилади. Масалан, жон солиғи ёки энг кам иш ҳақига нисбатан 
фоизларда белгиланган мақсадли солиқларни кўрсатишимиз мумкин. 
Солиқ солишнинг пропорционал ставкаси усулида ҳар бир солиқ 
тўловчи учун ягона солиқ ставкалари ўрнатилади. Белгиланган 
пропорционал солиқ ставкаси солиқ солиш базаси миқдорига боғлиқ эмас. 
Масалан, хўжалик юритувчи юридик шахслар ва жисмоний шахсларнинг 
мол-мулкига солинадиган солиқни кўрсатишимиз мумкин. Бунда солиқ 
ставкаси мол-мулкни қийматига нисбатан ягона фоиз ставкасида 
кўрсатилади. 
Солиқ солишнинг прогрессив усулида солиқ базаси кўпайиши билан 
солиқ ставкаси ҳам ортиб боради. Бунга мисол қилиб фуқороларнинг 
даромад солиғига нисбатан қўлланиладиган прогрессив солиқ ставкасини 
келтиришимиз мумкин.ушбу усулда фуқоролар даромади кўпайиши 
асосида солиқ ставкаси ҳам кўтарилиб боради. 
Солиқ солишнинг регрессив ставкаси ўз моҳиятига асосан 
прогрессив ставканинг тескариси ҳисобланади. Бу усулда солиқ базасини 
кўпайиши билан солиқ ставкаси миқдори пасаяди.солиқ ставкасининг 
регрессив ставкаси асосан билвосита солиқларни, яъни қўшилган қиймат 
солиғи, акциз солиғи ва божхона божларини ундиришда қўлланилади. 
8.
Солиқ даври солиқларни маълум даврида амал қилишини 
таъминлайди. Солиқ даври бу – ҳар бир солиқларга нисбатан 
қўлланиладиган, уни тугаши билан солиқ базаси белгиланадиган ва 
тўланиши керак бўлган сумма ҳисобланадиган календарь даври 
тушунилади. 
9.
Хар бир солиқ учун уларни ҳисоблаш ва тўлаш муддатлари 
ўрнатилади. Солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш муддатлари календарь йил, 
квартал, ойлар, декада, хафта ва кунлар билан ҳисобланадиган вақт даври 
тугаши билан, шунингдек бошланиши ёки юз бериши керак бўлган ёки 
содир этилиши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан белгиланади. 


188 
Солиққа оид ҳуқуқий муносабатларнинг иштироқчилари томонидан 
ҳаракатларни амалга ошириш муддатлари амалдаги солиқ қонунчиликка 
асосан белгиланади. 
10.
Солиқ оклади – бунда солиқ органлари томонидан солиқ
тўловчи учун ҳар бир солиқ тури бўйича амалда белгиланган ставкалар 
асосида ҳисоблаб чиқилган солиқ бўйича давлат бюджети олдидаги 
мажбуриятлардир. Солиқ оклади бу – солиқ тўловчи томонидан бир солиқ 
тури бўйича давлат бюджетига тўланган солиқ суммаси ҳисобланади. 
Солиқ окладида мажбурий шарт бўлиб солиқ органлари томонидан солиқ 
тўловчиларга ўз муддатида ўрнатилган ва ҳисобланган солиқ оклади 
бўйича керакли хужжатни (ҳисоб-фактурани, талабномани ва бошқалар) 
топшириш ҳисобланади.
Биз юқорида таъкидлаб ўтган солиқ элементларидан ташқари 
иқтисодий адабиётда факультатив элементлар ҳам мавжуд. Солиқларнинг 
факультатив элементларига солиқлар бўйича имтиёзлар, нотўғри 
ундирилган солиқ суммасини ҳисоблаш ва қайтариб бериш ҳамда солиқ 
қонунчилигини бузганлик учун маъсулият ва жавобгарлик киради. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига асосан солиқнинг факультатив 
элементлари ҳар бир солиқ бўйича қонунларда белгилаб қўйилади. 
Солиқлар бўйича имтиёзлар амалдаги солиқ қонунчилигига асосан 
мавжуд солиқ солиш объекти бўйича солиқлар тўлашдан тўлиқ ёки қисман 
озод этиш ҳамда солиқ солиш бўйича айрим юмшатишларни қўлланилиши 
ҳисобланади. Солиқ бўйича имтиёзлар ҳар бир солиқнинг муҳим элементи 
ҳисобланади ва у фақатгина ўзига хос таснифга эгадир. 
Солиқ бўйича имтиёзларнинг асосий мақсади бўлиб солиқ тўловчи 
учун солиқ мажбуриятини қисқартириш ёки уни бўлиб-бўлиб тўлаш 
муайян асослар, яъни марказий ҳукуматнинг махсус қарорлари мавжуд 
бўлганида солиқ тўлаш муддатини ўзгартиришни белгилайди. 


189 
Солиқлар бўйича имтиёзлар деганда солиқ тўловчиларнинг айрим 
тоифаларига бошқа солиқ тўловчилар тўғрисидаги қонун хужжатларида 
тутилган афзалликлар берилиши, шу жумладан солиқни тўламаслик ёхуд 
кам ҳажмда тўлаш имконияти тушунилади. 
Солиқлар бўйича имтиёзлар бўйича тасниф мавжуд бўлиб, улар 
қуйидагилардан иборат: 
1.
Солиқ элементи таркибига асосан, яъни солиқ объекти, солиқ 
базаси, солиқ оклади ва солиқ солиш бўйича имтиёзлар уч гурухга 
ажратилади6 солиқларни ундириш, солиқлар бўйича чегирмалар (скидка) 
ва солиқ бўйича кредитлар
2.
Солиқ ишлаб чиқаришда унинг субъектларига ва бошқа 
элементларига асосан тўрт гуруҳга ажратилади: солиқ объекти (ундириш, 
чегирмалар) бўйича, солиқ тўлашнинг муддатлари бўйича (муддатни 
кечиктириш, солиқ кредити), солиқ субъектлари алоҳида тоифалари 
бўйича ва солиқ ставкалари бўйича ( ставкаларни пасайтирилиши).
Солиқ бўйича имтиёзларнинг солиқ субъектларини алоҳида 
тоифалари бўйича гуруҳи фақатгина баъзи солиқ тўловчиларга нисбатан 
қўлланилади ва унда солиқ ставкасини пасайтирилиши ҳамда солиқ тўлаш 
муддатини кечиктирилиши ҳамда солиқ бўйича таътиллар бериш 
усулларидан фойдаланишлик мумкин. Солиқ бўйича имтиёзларнинг 
қолган уч гуруҳи барча солиқ тўловчиларга нисбатан ҳамда баравар 
шартлар асосида қўлланиши мумкин.
Солиқ бўйича имтиёзлар қуйидаги шаклларда берилиши мумкин: 
баъзи солиқ тўловчи шахсларни солиқ солишдан озод этиш, солиқ бўйича 
таътиллар, солиқ ставкаларини аниқ шартлар асосида пасайтириш. 
Солиққа тортилмайдиган энг кам даромадни ўрнатиш (бу ерда жисмоний 
шахсларнинг даромадларини солиққа тортишда энг кам иш ҳаққи 
миқдорида солиққа тортилмайдиган даромад назарда тутилади), солиқ 
солинадиган базалар солиқ тўловчиларнинг айрим харажатларини чегириб 


190 
ташлаш, солиқ тўлаш муддатини кечиктириш ва олдин тўланган солиқ 
суммасини қайтариб беришлик қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида ҳар бир солиқ тури 
бўйича биз юқорида қайд этилган имтиёзларнинг зарур шаклларини 
қўлланиши қонунан белгилаб қўйилган. Солиқ бўйича имтиёзлар ҳар йили 
мамлакатимиз ҳокимиятини юқори органи ҳисобланган Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси томонидан янги календарь йили учун давлат 
бюджети қабул қилинаётган ва тасдиқланаётганда қайта кўриб чиқилади 
ҳамда у қонуний кучга эга бўлади. 
Солиқ тўловчилар ўртасидаги ижро интизоми солиқларни барқарор 
тарзда йиғиб олиш ва давлатимиз молия тизимининг барқарорлигини 
таъминлашда энг муҳим омил ҳисобланади. Ушбу йўналишда 
муваффиқиятга эришиш солиқ қонунчилиги ҳуқуқий меъёрлари устидан 
назоратнинг ягона тизими, солиқларнинг тўғри ҳисобланиши, республика 
бюджет тизими бўғинларига ўз муддатида ва тўлиқ миқдорда келиб 
тушиши билан белгиланади. Солиқ тўловчилар томонидан амалдаги солиқ 
қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси 
Солиқ Қўмитаси томонидан Давлат Солиқ Қўмитаси томонидан «Давлат 
Солиқ ҳизмати тўғрисида», «Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида» ги қонунларга, Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ Кодекси ва бошқа меъёрий ва қонун хужжатларига 
мувофиқ амалга оширилади. Солиқ тўловчилар томонидан амалдаги 
қонунчиликка 
асосан 
улар 
учун 
белгиланган 
мажбуриятларни 
бузганликлари учун солиқ идоралари молиявий жазо чораларини қўллашга 
ҳақлидар.

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish