Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/104
Sana31.01.2023
Hajmi2,38 Mb.
#906074
TuriУчебник
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   104
Bog'liq
Пул ва банклар (1)

 
 
 


164 
3.10. Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари 
Давлат ўзига юклатилган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий 
вазифаларни бажариш учун доимий равишда пул маблағларига эҳтиёж 
сезади. Худди шу эхтиёж давлат бюджетининг даромадлари ҳисобидан 
қондирилади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Бюджет 
тизими 
тўғрисида»ги Қонунга асосан давлат бюджети даромадлари қуйидаги 
манбалар ҳисобидан шаклланади: 
1.
Солиқлар, йиғимлар, божлар ва қонунчиликда ўрнатилган бошқа 
мажбурий тўловлар. 
2.
Давлатнинг молия ва бошқа активларининг жойлаштириши, 
фойдаланишга берилиши ва сотишдан келган даромадлар. 
3.
Амалдаги қонунчиликка асосан мерос, совға қилиш ҳуқуқи 
асосида давлат мулкчилигига ўтган мулкчиликдан пул тушумлари. 
4.
Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий 
давлатлар, томонидан беғараз бериладиган тарздаги пул тушумлари. 
5.
Резидент- юридик шаҳслар ва хорижий давлатларга берилган 
бюджет ссудалари ҳисобидан тушумлар. 
6.
Қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа даромадлар. 
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг асосий 
қисмини солиқлар ташкил этади. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда юридик 
ва жисмоний шахслардан қуйидаги солиқлар ундирилмоқда: 
-даромад (фойда) солиғи –ставкаси 12 %; 
-микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ - ставкаси 7 %; 
-жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ-амалдаги фоиз ставкаларига 
асосан ундирилади; 
-қўшилган қиймат солиғи – ставкаси 20 %; 
-акциз солиғи – акциз солинадиган маҳсулотлар бўйича дифференциал 
ставкаларда; 
-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 


165 
-ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;
-ер солиғи; 
-мол-мулк солиғи; 
-ижтимоий инфратузилмани ривожлантирганлик учун солиқ; 
-маҳаллий солиқлар ва йиғимлар. 
Биз қуйидаги жадвалда Ўзбекистон Республикаси давлат 
бюджетининг даромадларининг таркибида билвосита солиқларнинг 
(қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи) улуши юқори бўлиб, 2005 йилда 
давлат бюджетининг даромадларида уларнинг улуши 13,9 % ни ташкил 
этган. Бевосита солиқларнинг эгаллаган улуши 8,0 % ни, ресурс тўловлари 
ва мол-мулк солиғи 5,3 % ни, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
солиғи 0,6 % ни ва бошқа солиқлар 1,3 % ни ташкил этган. 
1- жадвал 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюждетининг даромадлар таркиби 
(ЯИМга нисбатан фоизларда) 
Т.Р 
Кўрсаткичлар 
2000
й. 
2001
й. 
2004
й. 
2005
й. 
2006
й. 
2007
й. 

Даромадларнинг 
жами 
шу жумладан: 
28,5 
26,0 
22,5 
22,6 
20,7 
21,8 

бевосита солиқлар 
7,5 
7,4 
6,4 
6,5 
6,0 
6,2 

билвосита солиқлар 
16,0 
13,5 
12,6 
10,5 
9,7 
10,3 

ресурс тўловлари ва 
мол-мулк солиғи 
2,8 
2,4 
2,6 
4,5 
3,5 
3,5 

ижтимоий 
инфратузилмани 
ривожлантириш 
солиғи
0,3 
0,3 
0,5 
0,4 
1,4 
0,7 

бошқа солиқлар ва 
йиғимлар
1,9 
2,4 
0,9 
1,1 
1,4 
1,7 
Манба. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлигининг 
маълумотлари асосида тайёрланди. 


166 
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги 
Қонунга асосан давлат бюджетининг харажатларига қуйидагилар киради: 
1. Бюджет маблағларини олувчилар учун жорий харажатлар; 
2. Жорий бюджет трансфертлари; 
3. Капитал харажатлар. Ушбуга қуйидагилар киради: 
- давлат эҳтиёжлари учун хорижда ер ва бошқа мол-мулкни сотиб 
олиш; 
- давлат эхтиёжлари учун ерга ва бошқа номоддий активларга 
ҳуқуқларни сотиб олиш; 
- давлат заҳираларини ташкил этиш. 
4. Юридик шахслар учун капитал мақсадидан харажатларни 
қоплашга йўналтирилган бюджет трансфертлари: 
- резидент-юридик шахслар ва хорижий давлатларга бюджет 
ссудалари; 
- бюджет дотациялари ва давлат мақсадли жамғармаларига бюджет 
ссудалари; 
- амалдаги қонунчиликда ман этилмаган бошқа харажатлар. 
Биз Ўзбекистон Республикасида 2008 йилдаги давлат бюджети 
харажатларининг таркибида ижтимоий соҳа (таълим, фан, маданият
спорт) харажатлари асосий ўринни эгаллаб турибди. Аҳолини ижтимоий 
ҳимоя қилиш харажатларининг улуши эса 2,2 % ни ташкил этмоқда. 
Миллий иқтисодиётни ривожлантириш харажатларининг улуши 3,4 % ни 
ташкил этмоқда ва марказлашган инвестицияларни молиялаштириш 
харажатлари улуши 3,7 % ни ташкил этган. 


167 
2- жадвал 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари таркиби 
(ЯИМга нисбатан фоизда) 
Т.Р. 
Кўрсаткичлар 
2000й. 2001й. 2004й. 2005й. 2006й. 2007й. 
1. 
Харажатлар 
жами 
Шу жумладан: 
29,5 
27,0 
25,8 
24,6 
24,6 
26,2 
2. 
ижтимоий соҳа 
10,4 
10,2 
9,8 
9,3 
9,3 
9,2 
3. 
ижтимоий ҳимоя 
2,3 
2,1 
2,0 
2,1 
1,8 
2,2 
4. 
иқтисодиётни 
ривожлантириш 
харажатлари 
3,0 
2,3 
2,3 
3,0 
3,1 
3,4 
5. 
марказлашган 
инвестицияларни 
молиялаштириш 
харажатлари 
6,0 
5,0 
4,7 
3,3 
2,7 
3,7 
6. 
Давлат бошқарув 
органлари, 
бошқарув ва суд 
органларини 
сақлаш 
харажатлари
0,6 
0,6 
0,5 
0,5 
0,5 
0,5 
6. 
бошқа 
харажатлар 
7,2 
6,8 
6,5 
6,4 
5,6 
6,1 
*Манба. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлигининг 
маълумотлари асосида тайёрланди. 
Амалдаги қонунчиликка асосан, Ўзбекистон Республикаси бюджет 
тизимида маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўйилмайди, шунинг 
учун давлат бюджети учун бюджет тақчиллиги кўзда тутилади. Масалан, 
мамлакатимизда 2005 йил учун давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички 
махсулотга нисбатан 1,0 % қилиб белгиланган эди. Ўзбекистонда олиб 
борилган оқилона бюджет-солиқ сиёсати натижасида 2005 йилда
давлат бюджети
ялпи ички махсулотга нисбатан 0,1 % профицид (даромадларнинг 
харажатлардан кўплиги) билан бажарилди, бюджетнинг даромад қисми эса 


168 
прогноз кўрсаткичларидан 39 % зиёд бўлди. Биз қуйидаги жадвалда 
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2000-2005 йиллардаги 
ижро даражасини кўришимиз мумкин. 
3-жадвал 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish