Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/75
Sana29.01.2023
Hajmi0,8 Mb.
#904918
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75
Bog'liq
академия пед психология

2.
 
Таълим олаётганлар диққатига психологик тавсиф 
 
Таълим ўқиѐтганларнинг ўқитувчи раҳбарлиги остида малака ва 
кўникма ҳосил қилиш, мустақил билимларни эгаллашга қаратилган тизимли 
фаолиятидир.
Диққат 
- киши фаолиятининг барча турлари, энг аввало меҳнат ва ўқув 
фаолияти самарадорлигининг муҳим ва зарур шартидир. Буюк рус педагоги 
К.Д.Ушинский ― диққат айнан шундай бир эшикки, жамики нарсаларнинг 
барчаси ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган шу эшик орқали 
киради‖. – деб ѐзган эди. 
Диққат билиш жараѐнларидан фарқли ўлароқ, ўзининг алоҳида 
мазмунига эга эмас, у барча билиш жараѐнларининг жўшқин жиҳатидир. 


86 
Диққат индивиднинг ҳиссий, ақлий ѐки ҳаракатлантирувчи фаоллиги 
даражасининг 
оширилишини 
тақозо 
этадиган 
тарзда 
онгнинг 
йўналтирилганлиги ва бир нарсага қаратилганлигидир. 
Диққат-сезги, хотира, тафаккур ҳаракат жараѐнларида намоѐн бўлиши 
мумкин. Шу сабабли, диққатни бирор нарса ѐки объектга қаратишга (идрок 
этиладиган буюм, хотира, тафаккур, ҳаракат тасаввурлари) боғлиқ намоѐн 
бўлишининг қуйидаги: сенсор (перцептив) ақлий, ҳаракатлантирувчи 
шаклларини ажратиб кўрсатадилар. Ҳозирги вақтда сенсор (кўриш ва эшитиш) 
диққати кўпроқ ўрганилган. 
Ҳосил бўлиш хусусияти ва амал қилиш усулларига кўра диққатнинг 
қуйидаги: 
ихтиѐрсиз диққат 
ихтиѐрий диққат 
ихтийрий диққатдан кейинги диққат турлари мавжуд. 
Ихтиёрсиз диққат – 
кишининг англашилган ниятлари ва мақсадларидан 
мустасно тарзда ҳосил бўлади ва қўллаб-қувватланади. Ихтиѐрсиз диққатнинг 
пайдо бўлиши жисмоний, психофизиологик ва психик омиллар билан 
белгиланади. 
Диққатни кучли қўзғатувчилар баланд овоз, ѐрқин нур ва бўѐқ, кучли 
ҳид жалб этади. 
Индивиднинг эхтиѐжларига мувофиқ келадиган ва унинг учун аҳамиятга 
эга бўлган қўзғатувчилар ихтиѐрсиз диққатни қўзғайди. Ихтиѐрсиз диққатда 
бевосита қизиқишнинг роли бениҳоя каттадир, шунингдек шахснинг умумий 
йўналганлигига ҳам боғлиқдир. 
Ихтиёрий
онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган 
диққат эътибордир. Ихтиѐрий диққат ихтиѐрсиз диққат замирида ҳосил бўлади. 
Ихтиѐрий диққатнинг олий тури меҳнат жараѐнида таркиб топади. 
Ихтиѐрий диққатнинг вазифаси психик жараѐнларнинг кечишини 
бошқариб туришдан иборатдир. 


87 
Ихтиёрий диққатдан кейинги диққатни
алоҳида кўрсатиш мумкин. Бу 
тушунчани фанга психолог олим Н.Ф.Добринин киритган. Ихтиѐрий диққатдан 
кейинги диққат бирор нарсага узоқ вақт давомида жуда ҳам барқарор 
қаратилиши балан белгиланади, кўпроқ юқори даражадаги жадал ва унумли 
ақлий фаолиятни, барча турдаги меҳнатнинг юксак унумдорлигини асосли 
равишда ана шундай диққат тури билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Теварак- 
атроф боғлиқ товушлар ва ранглар, хидлар ва ҳарорат, миқдор ва ўлчамлар 
ҳамда кўплаб бошқа нарсалар тўғрисида биз сезги органлари туфайли биламиз. 
Киши вужуди сезги аъзолари ѐрдамида сезгилар шаклида ташқи ва ички 
муҳитнинг ҳолати ҳақида ранг-баранг аҳборот олиб туради. 
Таълим жараѐнида таълим олаѐтганларнинг ҳар бирида индивидуал
психик жараѐнлар, яъни идрок, диққат, хотира, тасаввур, хаѐл ва тафаккур 
намоѐн бўлади. Улар таълим олаѐтганларнинг билимларни ўзлаштириш 
фаоллигини аниқлайдилар. Шу билан бирга самарали билиш фаолияти
билимларни ўзлаштириш жараѐни билан касбий тафаккурнинг шаклланишини 
яқинлаштиради. 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish