Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/75
Sana29.01.2023
Hajmi0,8 Mb.
#904918
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   75
Bog'liq
академия пед психология

Билимларни ўзлаштириш 
ўқитувчи томонидан таълим фаолиятини 
ташкил этишдир, психологик билиш жараѐнлари биринчи навбатда, хотира, 
тафаккур, тасаввур ва ҳаѐлга таянади. Шундан кўриниб турибдики, таълим 
жараѐнига билишнинг барча уч даражаси тааллуқлидир: 
ҳиссий идрок, мавҳум 


83 
тафаккур ва амалиёт.
Бу ерда билимларни ўзлаштиришнинг асосий босқичи 
сифатида намоѐн бўлади: 
а) 
ўқув материалини идрок этиш
(визуал ва эшиттириш орқали) шу 
билан бирга, ўқитувчилар томонидан турли хил кўргазма қуроллар-предметлар, 
тасвирий, сўз-образли ва амалий тасвирлар ҳисобига чуқур идрок этишга 
эришилади; 
б) 
ўқув материалини англаш
(олинган маълумотларни қайта ишлаш). Бу 
жараѐн ўқитувчи томонидан уч босқичда амалга оширилади: 
олдинги ўқув материалини мантиқий боғлашни таъминловчи янги 
маълумотларни аниқлаш тизими; 
номаълум 
ўқув 
материалларини 
ўзлаштирилган, 
маълум 
материаллар билан боғлаш; 
ўрганилаѐтган материалда предметлараро, ички предметлараро ва 
мавзулараро алоқалар ўрнатиш: 
в) ўқув материалини эсда олиб қолиш. (қайта ишланган маълумотларни 
хотирада сақлаш). Ўқитилаѐтган ҳар бир мавзу ва фан юзасидан ўқитувчининг 
дидактик саводхонлик установкасидан мувафаққиятли ўтади. Бунинг учун 
ўқитувчи таълим олаѐтганларнинг билиш фаолиятини қуйидаги йўллар орқали 
узлуксиз фаоллаштириб боради: 
ўқув материалини эслаб қолишнинг қиѐсий йўналиши (товуш 
пардасини ўзгартириш, даражасини пасайтириш, махсус иборалар ишлатиш; бу 
жуда муҳим; бу сизларга амалиѐтда керак бўлади; буни мустаҳкам эсда олиб 
қолиш); 
мазкур мавзуга, предметга алоқадор бўлган ѐрқин мисоллар, 
далиллар, чуқур илмий асосланган амалий ҳаракатларни танлаш ҳисобига 
қизиқишлар сингдирилади. 
Натижада таълим олаѐтганлар амалиѐтда синалган, фаолиятда 
натижаларга эришиш, тушунчалар моҳиятини тушуниш аниқ билимларни 
ўзлаштиришга эришилади. 


84 
г) 
билимларни мустақкамлаш.
Бу билимларни ўзлаштиришнинг сўнгги 
босқичи бўлиб, унда ўқитувчи таълим олаѐтганларнинг эгаллаган билимларини 
амалиѐтда ишлатишни ўргатадилар, ўқиѐтганларда кўникма ва малакаларни 
шакллантиришни ташкил этадилар. 
Малака 
психологларнинг фикрига кўра аналогик шароитларда бир 
операцияни бир неча маротаба такрорлаш йўли билан ҳосил қилинган, 
автоматлаштирилган онгли ҳаракатлар компоненти ҳисобланади. 
Педагогика малакани кўп маротаба такрорлаш орқали аниқлайди: 
уқувлар, маълум фаолият жараѐнининг автоматлашувида юз беради. Ўқитувчи 
малакани қайта ишлаш учун машғулотларда турли усулларни қўллайди. 
Улардан асосийси машқлар ҳисобланади. Малаканинг ички кўринишини бир-
бири билан чамбарчас боғланган физиологик ва психик жараѐнлар, яъни 
малакали мутахассис тез, аниқ ва эркин ҳаракатлар бажаришда ташқи томондан 
намоѐн бўлади. 
Малакалар икки – 
оддий
ва 
мураккаб
кўринишда бўлади.
Малакани ички кўринишдаги боғлиқлик турларидан ташқари, оддий 
малакалар қуйидаги кўринишларига ажратилади. 
ҳиссий (сенсор) 
интелектуал (ақлий) 
ҳаракатли (мотор) 
Мураккаб малакалар бир неча содда малакалардан ташкил топади. 
Кўпгина малакалар ўзлаштирилган билимлар асосида шаклланади, кейинчалик 
эса оддий уқувларни қўллаш орқали эришилади. 
Уқувлар
психологларнинг фикрига кўра руҳий таълим бўлиб, амалий 
вазифаларни ҳал этишда билимлардан тўғри фойдаланиш ва уларни 
умумлаштириш ҳаракатлари билан ифодаланади. 
Педагогик нуқтаи назарда уқув эгалланган билимлар асосида турли 
шароитларда оқилона усуллардан фойдаланиб, сифатли ва муваффақиятли 
ҳаракат қилишни ифодалайди. 


85 
Таълим жараѐнида таълим олаѐтганларда уқувларнинг икки – 
оддий
ва 
мураккаб
кўриниши шаклланади. 
Оддий уқувлар муайян операцияларни бажаришда тўғридан-тўғри 
билимлардан фойдаланишни назарда тутади, масалан: ускуналарни кетма-кет 
ишлашини ўзгартириш, қуролни бўлакларга бўлиш ва йиғишнинг оддий 
ҳаракатларини бажариш уқуви. 
Мураккаб уқувлар турли шаклдаги ўзгарувчан вазиятларда ижодий ва 
энг мақбул билим ва кўникмалардан фойдаланишни талаб этади. Мураккаб 
уқув сифатида оператив вазиятни баҳолаш ва бошқарув қарорлари қабул 
қилишда намоѐн бўлади. 
Шундай 
қилиб, 
таълим 
берувчи 
мутахассисларни 
тайѐрлаш, 
тингловчиларни юқори поғоналарга етаклайди: билимсизликдан-билимга, 
билмагандан-билишга. Бир вақтнинг ўзида ҳар бир таълим берувчи таълим 
олаѐтганларга таъсир этиш жараѐнида ички ишлар орган ходимларига хос 
бўлган ижобий сифатлар ва зарур касбий ишга оид сифатларни шакллантиради. 
Таълим берувчиларга таълим олаѐтганларнинг ўзлари мустақил билимларни 
эгаллаш, ўз-ўзини тарбиялаш бўйича катта ѐрдам берадилар. 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish